Жорий йилда сайёрамизнинг қатор минтақалари аввал кузатилмаган кучли қурғоқчиликка дуч келди. Ҳисоб-китобларга кўра, 2022 йилнинг биринчи ярмида қурғоқчиликдан кўрилган зарар дунё бўйича 13,2 миллиард долларга баҳоланмоқда.
ТАСС агентлиги Aon халқаро суғурта компаниясининг маълумотларига таяниб ушбу хабарни тарқатди.
Хусусан, Европа қитъаси бу йил кейинги 500 йилдаги энг кучли қурғоқчиликни бошдан ўтказди. Об-ҳавонинг қуруқ келишидан АҚШ, Хитой ва Покистон мамлакатлари катта зиён кўрди. Масалан, Хитой дарёларида сув сатҳи сезиларли равишда пасайиб кетгани туфайли маҳаллий гидроэлектр станцияларида электр ишлаб чиқариш 40 фоизга тушиб кетган.
Натижада Сичуань провинциясида Toyota Motor автомобиль компаниясининг заводи фаолиятини тўхтатиб қўйди. Қурғоқчилик ва ёнғинлар туфайли Европа мамлакатларида ҳосилнинг сезиларли қисми нобуд бўлди. Бундан ташқари, дарёларда сув қуриб қолиши туфайли кемалар қатнови ҳам издан чиқди, натижада товарлар етказиб бериш занжирида узилишлар кузатилди.
Иқлимшуносларнинг башорат қилишича, келгуси 30 йил давомида дунёнинг кўплаб минтақаларида қурғоқчилик одат тусига киради.
Яшил қалқон: нега бизга оддий парклар эмас, айнан дендрология боғлари керак?
🕔15:53, 13.04.2026
✔21
Шаҳарларимиз жадал ривожланиб, янги бино ва иншоотлар кўпаяётган бир пайтда, табиат билан уйғунликни ва ҳаво мусаффолигини сақлаш эҳтиёжи ҳар қачонгидан ҳам ортиб бормоқда. Бундай шароитда бизга шунчаки манзарали кўчатлар эмас, балки шаҳарнинг нафас олишини таъминлайдиган чинакам «ўпка»лар керак.
Батафсил
Чиқиндининг сўнгги манзили – электр
🕔15:53, 13.04.2026
✔22
Маълумки, дунё миқёсида энг долзарб экологик масалалардан бирига айланиб бораётган муаммо бу – чиқиндилар. Таҳлилларга кўра, сўнгги йилларда маиший ва саноат чиқиндиларининг йилдан-йилга ортаётгани ер юзидаги экологик барқарорликка салбий таъсир кўрсатмоқда.
Батафсил
Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган марварид
🕔15:39, 13.04.2026
✔20
Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида жойлашган Сангардак шаршараси табиатнинг бетакрор мўъжизаларидан биридир. Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган оппоқ сув оқими узоқдан ҳам шовуллаб эшитилади. Марвариддек гўё…
Батафсил