Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда фракция аъзолари томонидан дастлаб «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.
Таъкидланганидек, бугунги кунда айрим фуқароларнинг хонадонларида ёввойи ҳайвонлар сақлаб келинаётгани, уларни жамоат жойларида ҳеч қандай ҳимоя чоралари кўрилмасдан олиб юриш ҳолатлари содир этилаётгани ҳамда бу каби ҳолатлар атрофдаги бошқа фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғи учун жиддий хавф туғдираётгани аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда.
Бу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида ишлаб чиқилган мазкур қонун лойиҳаси билан қонунчилик ҳужжатлари ўртасидаги тафовутларни бартараф этиш, соҳадаги рухсат бериш тартиб-таомилларини самарали амалга ошириш, ёввойи ҳайвонларни аҳоли турар жойларида сақлашда фуқаролар ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш ҳамда ёввойи ҳайвонлар билан боғлиқ нохуш ҳолатларнинг олдини олиш кўзда тутилган.
Йиғилишда фракция аъзолари ёввойи ҳайвонларни ноқонуний равишда боққанлик учун жавобгарликни кучайтириш, бу борада ваколатни давлат органи фаолияти самарадорлигини янада ошириш юзасидан таклифлар билдиришди.
Қонун лойиҳаси Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган ҳайвонларни сақлаш ва фойдаланиш тартибини белгилашга, шунингдек юқорида келтирилган нохуш ҳолатлар туфайли аҳоли соғлиғига зарар етказилишининг олдини олишга хизмат қилади. Қизғин баҳс-мунозаралардан сўнг қонун лойиҳаси фракция депутатлари томонидан қўллаб-қувватланди.
Шунингдек, йиғилишда «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча киритиш ҳақида»ги, «Ўзбекистон Республикаси айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳалари атрофлича муҳокама қилиниб, маъқулланди.
Парвозларнинг метеорологик хавфсизлиги таъминланади
🕔15:55, 21.05.2026
✔36
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология хизмати инфратузилмасини ривожлантириш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини метеорологик таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Батафсил
«Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танлов
🕔08:50, 23.04.2026
✔113
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида миллий ва халқаро журналистиканинг энг юксак ютуқларини кенг оммалаштириш, Янги Ўзбекистон руҳига мос янгича тафаккур тарзини шакллантириш, миллий контентни бойитиш, юртимизда инсон қадрини улуғлаш, одамларнинг онгу тафаккурини юксалтириш, жамиятимизда очиқлик ва ошкоралик муҳитини мустаҳкамлаш, оммавий ахборот воситалари ходимлари фуқаролик позицияларини намоён этишлари учун шароит яратиш ҳамда журналистларда танқидий-таҳлилий фикрлашни ва ижодий фаолиятга янгича ёндашувларни рағбатлантириш мақсадида «Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танловини эълон қилади.
Батафсил
Илдизлар омон бўлса...
🕔14:40, 12.03.2026
✔178
Инсон ҳаётидаги бирламчи восита сувдир. Унга инсонларнинг ҳар кун эҳтиёжи тушади. Кўл ҳам инсонларга беминнат хизмат қилади. Сув ҳар қандай нотоза нарсани тозалай олади, ҳар қандай кирни ювиб кеткиза олади. Инсонларнинг ҳам пок ва озода бўлишини таъминлаб беради. Сув инсоннинг танасини покласа, илм инсоннинг қалбини ҳар қандай чиркиндилардан тозалаб, уни поклашга хизмат қилади.
Батафсил