Иқлим      Бош саҳифа

Бу йил қиш қандай келади?

Сўнгги йилларда Ўзбекистонда қиш даврлари илиқ ва кам қорли бўлди, бу бизнинг Ўрта Осиё қишларимиз учун одатий ҳолдир. Бу даврда ҳароратнинг кескин ўзгариб туриши кузатилади.

Бу йил  қиш қандай келади?

Сўнгги 20 йил ичида 2007-2008, 2011-2012 йиллардаги қиш совуқ ва узоқ давом этди, бу ўртача иқлим қийматларидан 3-4 даражага паст бўлди. Ушбу қишларнинг айрим кунларида ҳаво ҳарорати Тошкентда кечалари 15-17 даражагача, кундуз кунлари эса 8-13 даражагача пасайди. Бундай об-ҳаво шароити одатда Россиянинг Европа ҳудудидан, Уралдан, баъзан, ҳатто Ғарбий Сибирдан совуқ ҳавонинг кириб келиши ҳисобига вужудга келади.

Энг илиқ қиш ойлари эса 2003-2004, 2008-2009, 2009-2010, 2021-2022 йилларга тўғри келади, Тошкентда ўртача мавсумий ҳарорат меъёрдан 3-5 даражага юқори бўлган. Умуман, 2015-2016 йилларнинг қиш мавсуми энг илиқ қиш мавсуми бўлиб, қишнинг ўртача ҳарорати меъёрдан 5-6 даражага юқори бўлган.

Энг илиқ қиш даврларида кундузги ҳаво ҳарорати 20-23 даражагача илиқ, айрим кунларда эса 25-27 даражагача кўтарилиши мумкин.

Бу йилнинг қиш мавсуми учун тузиладиган прогноз ҳақида сўзлашишга ҳали жуда эрта, аммо иқлим маълумотлари таҳлили ва етакчи жаҳон марказлари томонидан 2022-2023 йилларнинг қиш мавсуми учун тузилган дастлабки ҳисобларига кўра, қиш мавсуми ўртача кўп йиллик қийматлари атрофида ва ундан бироз кўп ва ёғингарчилик тақчиллиги бўлиши кутилмоқда.

Кутилаётган қиш мавсуми давомида совуқ об-ҳаво даврларида ҳарорат 5-10 даражагача совуқ, шимолда эса 15-20 даражагача пасайиши эҳтимолдан холи эмас, бу қиш ойлари учун иқлим меъёридан 5-8 даражага пастдир.

 

«Ўзгидромет» мaркaзи




Ўхшаш мақолалар

Булутларни «бўйсундириш»  ва ёмғир суви:  Сув танқислигига осон ечим

Булутларни «бўйсундириш» ва ёмғир суви:  Сув танқислигига осон ечим

🕔15:57, 21.05.2026 ✔38

Ҳозирги кунда табиий жараёнларни илмий асосланган равишда бошқариш ғояси илмий доираларда тобора кенг муҳокама қилинмоқда. Ана шундай инновацион йўналишлардан бири сунъий ёмғир технологияси ҳисобланади.

Батафсил
Иқлим ўзгариши  янги офис маданиятини талаб қилмоқда

Иқлим ўзгариши янги офис маданиятини талаб қилмоқда

🕔15:49, 21.05.2026 ✔36

Сўнгги йилларда иқлим ўзгариши, иссиқ ҳарорат ва энергия ресурсларига бўлган босим дунё давлатларини кундалик ҳаётдаги майда деталларгача қайта кўриб чиқишга мажбур қилмоқда. Энди экологик ёндашув фақат катта заводлар ёки қайта тикланувчи энергия лойиҳалари билан чекланмайди. Айрим мамлакатлар энергияни тежашни ҳатто офис маданияти ва кийиниш услубидан бошлаяпти.

Батафсил
Атмосфера  ҳавосининг  ифлосланиши:  энди эътиборсиз  қолдириб бўлмайди

Атмосфера ҳавосининг ифлосланиши: энди эътиборсиз қолдириб бўлмайди

🕔15:42, 15.05.2026 ✔72

Ҳаво – инсон ҳаёти учун энг муҳим неъматлардан бири. Бироқ биз унинг қадрини кўпинча муаммо пайдо бўлганда англаймиз. Сўнгги йилларда атмосфера ҳавосининг ифлосланиши нафақат экологлар ёки мутахассислар, балки ҳар бир фуқарони ташвишга солаётган жиддий масалага айланди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар