Куни кеча ҳунармандлар юрти саналган Марғилон шаҳрида халқаро «Атлас фестивали» кўтаринки руҳда бўлиб ўтди.
Фестивал доирасида «Яшил макон» умумиллий лойиҳаси доирасида юртимизда давом этаётган «долзарб қирқ кунлик» тадбирларига ҳамоҳанг тарзда хорижий мамлакатлардан келиб қатнашаётган иштирокчилар, нуронийлар, ёшлар, ҳунарманду тадбиркорлар иштирокида Марғилон шаҳридаги Ижодкорлар боғига турфа манзарали дарахт кўчатлари экилди. Кўчат экиш тадбирларида Фарғона вилоят ва Марғилон шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Экологик партияси Фарғона вилоят ҳамда Марғилон шаҳар кенгашлари, вилоят Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси мутасаддилари фаол ташаббус кўрсатиб, ҳудуд иқлим шароитига мос дарахт кўчатлари етказиб беришди.
Маълумот ўрнида айтиш керакки, мазкур боғда бугунги кунда 1800 дан ортиқ дарахт кўчатлари парвариш қилинмоқда.
Ҳар бир дарахт, янги экилган кўчатларнинг барчаси шаҳар ободонлаштириш ходимлари, бош ишчилари томонидан мунтазам парвариш қилиб келинмоқда.
Мазкур хайрли ишга Италия, АҚШ, Қирғизистон, Қозоғистон, Эрон, Мўғулистон, Тожикистон, Ҳиндистон, Канада каби яна бошқа кўплаб мамлакатлардан ташриф буюрган меҳмонлар, фестиваль иштирокчилари ўз ҳиссаларини қўшиб, бирликда, аҳилликда кўчат экишди. Ишончимиз комил, рамзий маънодаги дўстлик боғига шу кун экилган ниҳоллар ҳам гуркираб ўсиб, яшнаб боғ кўркига-кўрк қўшади.
Фарғона вилоят экология бошқармаси
Яшил қалқон: нега бизга оддий парклар эмас, айнан дендрология боғлари керак?
🕔15:53, 13.04.2026
✔21
Шаҳарларимиз жадал ривожланиб, янги бино ва иншоотлар кўпаяётган бир пайтда, табиат билан уйғунликни ва ҳаво мусаффолигини сақлаш эҳтиёжи ҳар қачонгидан ҳам ортиб бормоқда. Бундай шароитда бизга шунчаки манзарали кўчатлар эмас, балки шаҳарнинг нафас олишини таъминлайдиган чинакам «ўпка»лар керак.
Батафсил
Чиқиндининг сўнгги манзили – электр
🕔15:53, 13.04.2026
✔22
Маълумки, дунё миқёсида энг долзарб экологик масалалардан бирига айланиб бораётган муаммо бу – чиқиндилар. Таҳлилларга кўра, сўнгги йилларда маиший ва саноат чиқиндиларининг йилдан-йилга ортаётгани ер юзидаги экологик барқарорликка салбий таъсир кўрсатмоқда.
Батафсил
Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган марварид
🕔15:39, 13.04.2026
✔20
Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида жойлашган Сангардак шаршараси табиатнинг бетакрор мўъжизаларидан биридир. Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган оппоқ сув оқими узоқдан ҳам шовуллаб эшитилади. Марвариддек гўё…
Батафсил