Тут дарахтининг барги ипак қуртининг ягона озиғи ҳисобланса, унинг мевалари ширин ва тўйимлилиги ҳамда шифобахшлиги билан инсон саломатлиги учун ниҳоятда бебаҳо ҳисобланади.
Тут дарахти жуда қадимий кўп йиллик ўсимлик бўлиб, тарихий манбаларга кўра, 5 минг йил илгари Хитойда тарқалган. Асрлар давомида халқ селекцияси томонидан Шотут, Балхи тут, Марварид тут ва бошқа кўплаб тут навлари яратилиб, ҳозирги пайтда ҳам ўстирилмоқда. Айни кунларда юртимиз бўйлаб давом этаётган дарахт экиш тадбирларида катта майдонларда тутзорлар ҳам барпо этилмоқда.
Наманган вилоятининг Норин туманида ҳам бир кунда 8 минг туп тут кўчати ўтқазилди. Мутахассисларнинг фикрига кўра, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида барпо этилаётган бу каби тутзорлар мамлакатимизда пиллачилик саноатининг янада равнақ топишида муҳим ўрин тутади.
Норин туманида ипак қурти озуқаси учун тут кўчатлари экишни кўпайтириш ва парваришлаш масалалари юзасидан ўтказилган илмий-амалий семинарда ҳам бу борада мутахассислар томонидан аниқ маслаҳат ва тавсиялар билдирилиб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди. Семинар жараёнида шу ҳудуддаги «Норинлик онахон» фермер хўжалиги далаларига 8 минг дона «Марҳамат» навли ноёб тут кўчатлари ўтқазилди.
Мутасадди идоралар вакиллари, кенг жамоатчилик ҳамда тажрибали агрономлар иштирок этган тадбир давомида экилган тут кўчатлари Норин тумани Давлат экология бўлими инспекторлари томонидан электрон платформага киритилиб, уларнинг парвариши фермер хўжалиги раҳбарига бириктирилди.
Маълумот ўрнида айтиш жоизки, «НоринАгропилла» МЧЖга қарашли кўчатхонада бир миллиондан ортиқ кўчат захираси яратилган бўлиб, бу кўчатлар босқичма-босқич белгиланган ҳудудларга агротехник қоидалар асосида экилиши режалаштирилган.
Тут дарахти нафақат пиллачиликда фойда беради, ёзнинг жазирамасида яхши сояси бор. Қолаверса, ундан кўплаб ҳунармандчилик буюмлари ишлаб чиқариш ҳам мумкин. Шунинг учун ҳам тутзорларнинг кўпайиши юртимиз учун, халқимиз учун фақат фойда бўлади.
Наманган вилоят экология бошқармаси
матбуот хизмати
Яшил қалқон: нега бизга оддий парклар эмас, айнан дендрология боғлари керак?
🕔15:53, 13.04.2026
✔21
Шаҳарларимиз жадал ривожланиб, янги бино ва иншоотлар кўпаяётган бир пайтда, табиат билан уйғунликни ва ҳаво мусаффолигини сақлаш эҳтиёжи ҳар қачонгидан ҳам ортиб бормоқда. Бундай шароитда бизга шунчаки манзарали кўчатлар эмас, балки шаҳарнинг нафас олишини таъминлайдиган чинакам «ўпка»лар керак.
Батафсил
Чиқиндининг сўнгги манзили – электр
🕔15:53, 13.04.2026
✔22
Маълумки, дунё миқёсида энг долзарб экологик масалалардан бирига айланиб бораётган муаммо бу – чиқиндилар. Таҳлилларга кўра, сўнгги йилларда маиший ва саноат чиқиндиларининг йилдан-йилга ортаётгани ер юзидаги экологик барқарорликка салбий таъсир кўрсатмоқда.
Батафсил
Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган марварид
🕔15:39, 13.04.2026
✔20
Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида жойлашган Сангардак шаршараси табиатнинг бетакрор мўъжизаларидан биридир. Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган оппоқ сув оқими узоқдан ҳам шовуллаб эшитилади. Марвариддек гўё…
Батафсил