Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси ва қуйи палатанинг Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси томонидан «Aтроф табиий-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси қонунларининг мазмун-моҳияти» мавзусида семинар ташкил этилди.
Семинарда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети ўқитувчи ва талабалари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмитаси раиси Хайрулло ҒАФФОРОВ сўзга чиқиб, мамлакатимизда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ва уларни асраб-авайлашга давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.
– Aтроф табиий-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги қонунлар аҳолининг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилишга, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси обектларини муҳофаза қилишга, шунингдек, ваколатли давлат органларининг ушбу йўналишдаги жавобгарлигини оширишга хизмат қилади, – дейди Ўзбекистон Экологик партияси Марказий кенгаши раиси ўринбосари Камол Жуманиёзов. – Бу жараёнга ёшларнинг қизиқиши аввало жамиятимизда жамоатчилик экологик назорати институти шаклланишига хизмат қилади.
Шунингдек, семинарда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича келиб тушаётган таклифлар орасида ёшлар ҳиссаси катта экани, айниқса, охирги вақтларда ёшларнинг қонун ижодкорлиги жараёнига бефарқ эмаслиги, улар томонидан соҳанинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш юзасидан йўлланган таклифларга алоҳида эътибор қаратилаётгани айтиб ўтилди.
Тадбир якунида ёшларни қонун ижодкорлиги жараёнида янада фаол қатнашишга тарғиб этилди ҳамда иштирокилар томонилан берилган савол ва таклифларга депутатлар томонидан жавоб қайтарилди.
Парвозларнинг метеорологик хавфсизлиги таъминланади
🕔15:55, 21.05.2026
✔36
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология хизмати инфратузилмасини ривожлантириш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини метеорологик таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Батафсил
«Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танлов
🕔08:50, 23.04.2026
✔113
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида миллий ва халқаро журналистиканинг энг юксак ютуқларини кенг оммалаштириш, Янги Ўзбекистон руҳига мос янгича тафаккур тарзини шакллантириш, миллий контентни бойитиш, юртимизда инсон қадрини улуғлаш, одамларнинг онгу тафаккурини юксалтириш, жамиятимизда очиқлик ва ошкоралик муҳитини мустаҳкамлаш, оммавий ахборот воситалари ходимлари фуқаролик позицияларини намоён этишлари учун шароит яратиш ҳамда журналистларда танқидий-таҳлилий фикрлашни ва ижодий фаолиятга янгича ёндашувларни рағбатлантириш мақсадида «Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танловини эълон қилади.
Батафсил
Илдизлар омон бўлса...
🕔14:40, 12.03.2026
✔177
Инсон ҳаётидаги бирламчи восита сувдир. Унга инсонларнинг ҳар кун эҳтиёжи тушади. Кўл ҳам инсонларга беминнат хизмат қилади. Сув ҳар қандай нотоза нарсани тозалай олади, ҳар қандай кирни ювиб кеткиза олади. Инсонларнинг ҳам пок ва озода бўлишини таъминлаб беради. Сув инсоннинг танасини покласа, илм инсоннинг қалбини ҳар қандай чиркиндилардан тозалаб, уни поклашга хизмат қилади.
Батафсил