Иқлим ўзгаришлари туфайли келиб чиқаётган экологик муаммолар бугунги кунда бутун дунё аҳолисига хавф солмоқда. Аммо ҳали ҳам ушбу муаммоларнинг оз бўлсада олдини олишга инсониятнинг имкони бор.
Бу йўлда юртимизда амалга оширилаётган ишлар ҳам диққатга сазовор. Барчангизга маълумки давлатимиз раҳбари ташаббуси билан республикамизда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш ҳали ҳамон қизғин давом этмоқда.
«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳар бир ҳудудда минглаб, миллионлаб дарахт ва бута кўчатлари экиляпти. Мазкур лойиҳада йилига 200 миллион туп кўчатни экиш ва шу орқали мамлакатимиздаги яшил майдонларни кенгайтириш мақсад қилинган. Бу бир йиллик тадбир эмас, унинг доирасида келгуси 5 йилда 1 миллиард туб дарахт кўчати ни экиш режа қилинган. Энг муҳими кўчатларни парваришлаш бўйича мукаммал тизим яратилмоқда.
Бундай кенг кўламли ташаббуснинг амалга оширилиши натижасида шаҳарларимиздаги яшил майдонлар ҳудуди ҳозирги 8 фоиздан 30 фоизга оширилиши кўзда тутилган.
Бугунги кунда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида эълон қилинган «Долзарб 40 кунлик» тадбирлари доирасида ҳар бир ҳудудда, яъни вилоят, туман, шаҳарларда штаб фаолияти йўлга қўйилган. Бу ерда кун давомида ҳудудларда экилган дарахтлар бўйича маълумотлар жамланади.
Дарахтлар тупроқ сифатини яхшилаб, чўлланишнинг олдини олиш ва бу жараённи ортга қайтаришга ёрдам беради. Бу ўз навбатида шаҳар марказларидаги ҳавони тозалаш, одамлар ҳаётини сақлаб қолиш ва уларнинг турмуш шароитини яхшилашга ҳисса қўшади.
Шу билан бирга, иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш ва иқлим таъсирига мослашиш бўйича Париж битими доирасида мамлакатимиз ўз зиммасига олган мажбуриятларнинг бажарилишига ҳам хизмат қилади.
Президетимиз таъкидлаганларидек «Дарахт ҳавас билан экилиши, халқимиз, маҳаллаларимизнинг маданиятига айланиши лозим».
Умуммиллий лойиҳа тадбирлари доирасида жорий йил кузги мавсумида дарахт кўчатларини экишни самарали ташкил мақсадида ушбу ишларга кенг жамоатчилик фаол жалб қилинмоқда.
Жорий йил кузги кўчат экиш ишларида 20 октябрдан 1 декабргача эълон қилинган “Долзарб 40 кунлик” давомида экилиши режалаштирилган 75 млн. туп кўчатдан 67 млн туп (90 фоиз) экилди.
Мавсумни юқори савияда ўтказишда республикамиздаги барча Олий таълим муассасалари ҳам ўз хиссаларини қўшиб келмоқда. Олийгоҳлар томонидан ва уларга туташ ҳудудларда яшил боғлар, дарахтзорлар, яшил йўлакчалар ташкил этилмоқда.
Бугунги кунга қадар республикамиз олий ва ўрта маҳсус таълим вазирлиги тизимидаги муассасаларда 1,14 млн. туп кўчатлар экилди (режага нисбатан 106 фоиз).
Жумладан, Тошкент давлат иқтисодиёт университетида ҳам «Долзарб 40 кунлик» кузги мавсумда
6 000 тупдан ортиқ кўчатлар экилди.
Юртимизда кенг қулоч ёйган «Яшил макон» лойиҳаси фақат бугунимизга эмас, яқин ва узоқ келажагимизга дахлдор муҳим жараёндир. Ушбу лойиҳа сабаб йилдан-йилга юртимизнинг яшил ҳудудларини кенгайтиришга, эътибор ҳам, рағбат ҳам ортиб бораверади.
Илдизлар омон бўлса...
🕔14:40, 12.03.2026
✔51
Инсон ҳаётидаги бирламчи восита сувдир. Унга инсонларнинг ҳар кун эҳтиёжи тушади. Кўл ҳам инсонларга беминнат хизмат қилади. Сув ҳар қандай нотоза нарсани тозалай олади, ҳар қандай кирни ювиб кеткиза олади. Инсонларнинг ҳам пок ва озода бўлишини таъминлаб беради. Сув инсоннинг танасини покласа, илм инсоннинг қалбини ҳар қандай чиркиндилардан тозалаб, уни поклашга хизмат қилади.
Батафсил
Табиат ва инсон муносабатларининг Теран ифодаси
🕔14:58, 12.02.2026
✔115
Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг «Бобурнома» асари ўзбек мумтоз адабиётининг ноёб дурдоналаридан бири бўлиб, унда тарих, адабиёт, география, этнография, атроф-муҳит ва инсон руҳияти бир-бири билан чамбарчас боғлиқ ҳолда акс этган. Асарнинг энг диққатга сазовор жиҳатларидан бири – табиат ва инсон муносабатларининг чуқур, самимий ва фалсафий талқини.
Батафсил
Олимларимиз тўлиқ биопарчаланадиган плёнка ишлаб чиқди
🕔14:55, 12.02.2026
✔103
Ўзбекистон Фанлар академияси Ўсимлик моддалари кимёси институти олимлари маҳаллий ўсимликларнинг сувда эрувчи полисахаридлари асосида экологик тоза ва тўлиқ биопарчаланадиган плёнкалар олишнинг янги оптимал рецептурасини ишлаб чиқди.
Батафсил