Табиат      Бош саҳифа

Хавфли чиқиндиларни йўқотишнинг янги усули ишлаб чиқилмоқда

Таҳлилларга кўра, сўнгги йилларда юртимизда йилига 26 фоиз қишлоқ хўжалик чиқиндиси, 100 млн. тоннадан ортиқ саноат чиқиндиси, 35 млн. тоннага яқин маиший чиқинди ҳосил бўлмоқда.

Хавфли чиқиндиларни  йўқотишнинг  янги усули ишлаб чиқилмоқда

Чиқиндихоналар ва чиқинди сақлаш омборхоналарида 2 млрд. тоннага яқин саноат, қурилиш ва маиший чиқинди сақланаётгани ҳамда улар катта майдонни эгаллаб тургани ҳам муаммо анчайин жиддий эканидан далолатдир.

Бугунги кунда атроф муҳитга нафақат маиший, балки тиббиёт чиқиндиларининг хавфи ҳам ортиб бормоқда. Уларнинг таъсирида сув, ҳаво, тупроқ, озиқ-овқат маҳсулотларининг ифлосланиши аҳоли орасида турли инфекцион ва ноинфекцион касалликларнинг тарқалишига сабаб бўлади. Айниқса, коронавирус пандемияси сабаб дунё давлатларида тиббиёт чиқиндилари ҳосил бўлиши ортган.

БМТ маълумотларига кўра, пандемияга қарши кураш доирасида 140 миллиондан ортиқ тест тўпламлари буюртма қилинган бўлиб, улардан 2600 тонна юқумли бўлмаган чиқиндилар ҳосил бўлиши мумкин.

Бу асосан пластик ва 731 минг литр кимё­вий моддалардан иборат чиқиндилардир. Бундан ташқари, бутун дунё бўйлаб 8 миллиард дозадан ортиқ вакцина киритилди ва унинг ортидан шприц, игна ва контейнерлар кўринишидаги яна 144 тонна чиқинди пайдо бўлган.

Мамлакатимизда ҳам ҳеч қачон бу қадар кўп дока ниқоб, резина қўлқоп, ҳимоя воситаси ишлатилмаган. Модомики, уларни ишлатишга талаб бор экан, фойдаланиб бўлгач, маиший чиқиндиларга аралаштирмаслик муҳим. Тиббиёт клиникалари ва давлат шифохоналаридан чиқадиган чиқиндиларни эса муфель печида 1200 даража иссиқликда қиздириб, тўлиқ зарарсизлантириш талаб этилади.

Шу мақсадда, Давлат экология қўмитаси ҳузуридаги Атроф муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти жамоаси тиббиёт чиқиндиларини экологик зарарсизлантиришга қаратилган инновацион лойиҳа ишлаб чиқди. Бунинг учун икки камерадан иборат махсус конструкцияли печь тайёрланди. Тиббиёт чиқиндилари ана шу печда термик зарарсизлантирилади.

Биринчи камерада чиқинди кимёвий ва микробиологик таҳлиллар натижасидан келиб чиқиб, ўта юқори даражадаги ҳароратда тўлиқ оксидланади. Юкланган маҳсулотнинг органик қисмидан бирор қаттиқ чиқинди қолмайди. Аммо маҳсулот таркибидаги ноорганик бирикмаларнинг қаттиқ оксидларидан иборат аралашмалари сақланиб қолади. Бундай қолдиқ мутлақо зарарсиз.

Иккинчи камерада эса термик парчаланиш натижасида ҳосил бўлиши мумкин бўлган чала оксидланган маҳсулотларни тўлиқ, яъни оксидланишнинг охирги зарарсиз компонентигача оксид­лаш ишлари олиб борилади ва газ маҳсулоти атмосферага чиқариб юборилади. Махсус технология атроф муҳитга мутлақо зарарсиз газ ташламаларини чиқаради. Бундай печларда нафақат тиббий, балки ўта юқумли касалликлар билан оғриган беморлардан қолган маиший чиқиндилар ҳам ёқилади. Маҳсулот бир маротаба юклангандан сўнг, 2 соат давомида тўлиқ зарарсизлантирилади ва жараён якунланади. Мазкур технология ёрдамида ҳатто коронавирус инфекциясида гумонланаётганлардан қолган чиқиндилар ҳам тўлиқ зарарсизлантирилади.

Инфекция хавфи нафақат шифокорлар, балки ушбу чиқиндиларни йиғиш ва йўқ қилиш билан шуғулланадиган одамлар учун ҳам юқори экани маълум. Шу боис, мутахассислар чиқиндиларни йўқ қилиш жараёнида икки қават ниқоб, кўзойнак ёки экран, қўлқоп, шунингдек, ҳимоя комбинезони ва резина этик кияди. Ходимлар печга ҳар икки соатда чиқиндиларни юклаганда, шахсий ҳимоя воситаларини ҳам ўзгартиради.




Ўхшаш мақолалар

Яшил қалқон:  нега бизга оддий  парклар эмас, айнан  дендрология  боғлари  керак?

Яшил қалқон: нега бизга оддий парклар эмас, айнан дендрология боғлари керак?

🕔15:53, 13.04.2026 ✔21

Шаҳарларимиз жадал ривож­ланиб, янги бино ва иншоотлар кўпаяётган бир пайтда, табиат билан уйғунликни ва ҳаво мусаффолигини сақлаш эҳтиёжи ҳар қачонгидан ҳам ортиб бормоқда. Бундай шароитда бизга шунчаки манзарали кўчатлар эмас, балки шаҳарнинг нафас олишини таъминлайдиган чинакам «ўпка»лар керак.

Батафсил
Чиқиндининг сўнгги манзили –  электр

Чиқиндининг сўнгги манзили – электр

🕔15:53, 13.04.2026 ✔22

Маълумки, дунё миқёсида энг долзарб экологик масалалардан бирига айланиб бораётган муаммо бу – чиқиндилар. Таҳлилларга кўра, сўнгги йилларда маиший ва саноат чиқиндиларининг йилдан-йилга ортаётгани ер юзидаги экологик барқарорликка салбий таъсир кўрсатмоқда.

Батафсил
Тоғлар бағридан  отилиб чиқаётган марварид

Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган марварид

🕔15:39, 13.04.2026 ✔20

Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида жойлашган Сангардак шаршараси табиатнинг бетакрор мўъжизаларидан биридир. Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган оппоқ сув оқими узоқдан ҳам шовуллаб эшитилади. Марвариддек гўё…

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Яшил қалқон:  нега бизга оддий  парклар эмас, айнан  дендрология  боғлари  керак?

    Яшил қалқон: нега бизга оддий парклар эмас, айнан дендрология боғлари керак?

    Шаҳарларимиз жадал ривож­ланиб, янги бино ва иншоотлар кўпаяётган бир пайтда, табиат билан уйғунликни ва ҳаво мусаффолигини сақлаш эҳтиёжи ҳар қачонгидан ҳам ортиб бормоқда. Бундай шароитда бизга шунчаки манзарали кўчатлар эмас, балки шаҳарнинг нафас олишини таъминлайдиган чинакам «ўпка»лар керак.

    ✔ 21    🕔 15:53, 13.04.2026
  • Чиқиндининг сўнгги манзили –  электр

    Чиқиндининг сўнгги манзили – электр

    Маълумки, дунё миқёсида энг долзарб экологик масалалардан бирига айланиб бораётган муаммо бу – чиқиндилар. Таҳлилларга кўра, сўнгги йилларда маиший ва саноат чиқиндиларининг йилдан-йилга ортаётгани ер юзидаги экологик барқарорликка салбий таъсир кўрсатмоқда.

    ✔ 22    🕔 15:53, 13.04.2026
  • Тоғлар бағридан  отилиб чиқаётган марварид

    Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган марварид

    Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида жойлашган Сангардак шаршараси табиатнинг бетакрор мўъжизаларидан биридир. Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган оппоқ сув оқими узоқдан ҳам шовуллаб эшитилади. Марвариддек гўё…

    ✔ 20    🕔 15:39, 13.04.2026
  • Ташландиқ  майдон  замонавий  яшил  воҳага  айланди

    Ташландиқ майдон замонавий яшил воҳага айланди

    Шаҳарсозлик ва экологик мувозанат уйғунлиги — соғлом турмуш тарзининг гарови. Қўқон шаҳрининг «Райҳон» маҳалласида узоқ йиллар давомида эътибордан четда қолиб, ташландиқ ҳолга келган ҳудуднинг янги қиёфа касб этиши бу борадаги хайрли ишларнинг узвий давоми бўлди.

    ✔ 71    🕔 16:03, 02.04.2026
  • Ўзбекистон кўчиб юрувчи турларни асраш ташаббусига қўшилди

    Ўзбекистон кўчиб юрувчи турларни асраш ташаббусига қўшилди

    Бразилиянинг Кампу-Гранди шаҳрида бўлиб ўтаётган Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаш тўғрисидаги конвенциянинг 15-Конференцияси (CMS COP15) доирасида кўчиб юрувчи турлардан ноқонуний фойдаланишни камайтиришга қаратилган Глобал ташаббус (GTI) ишга туширилди.

    ✔ 64    🕔 14:15, 02.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар