Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига йўллаган мурожаатномаси, айтиш жоизки, мамлакатимиз тараққиёти янги босқичини белгилаб берадиган муҳим тарихий ҳужжат бўлди.
Давлатимиз раҳбари илк сўзини жонажон Ўзбекистонимиз миллий ривожланишнинг янги даврига дадил қадам қўяётганлиги ҳамда барча жабҳаларда улкан ўзгаришлар юз бераётганини таъкидлаб ўтди.
Энг муҳим ва долзаб бўлиб турган олти йўналишда белгиланган вазифалар мамлакатимиз тараққиёти бугунги босқичининг айни талаби ва халқимиз ҳаёт даражасини янги босқичга кўтаришда муҳим дастуриламал экани шубҳасиз.
Ҳар бир йўналиш мамлакатимиз тараққиёт стратегиясининг узвий давоми бўлиб, унинг ижроси мамлакатимизнинг сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ҳаётида улкан аҳамият касб этади, халқимиз турмуш даражаси янада яхшиланишига хизмат қилади.
Мурожаатноманинг тўртинчи йўналиши экология ва атроф муҳит, ичимлик сув масалаларидан иборат бўлди. Шу ўринда Президентимиз томонидан айтилган бир иқтибосни келтирмоқчиман: «Табиатимизни асраб-авайлаш, сув, ҳаво ва атроф муҳитни тоза тутиш келгуси йилда ҳар бир маҳалла аҳолисининг маданияти ва амалий ҳаракатига айланиши керак». Мана шу даъват Ўзбекистон Экологик партияси ҳар бир аъзосининг қалбидаги гап бўлди, десам янглишмайман.
Бугунги кунда экологик муаммоларни юзага келиши билан боғлиқ масалалар нафақат соҳа вакиллари балки ҳар бир маҳалла аҳолисининг диққат эътиборида бўлсагина биз интилаётган мақсадларга эришамиз. Атроф муҳит мусаффолигига эришамиз, табиат неъматларини асрай оламиз.
Экологик вазиятни ижобий томонга ўзгартириш атроф муҳит муҳофазаси ҳар бир фуқаронинг бурчига, таъбир жоиз бўлса қалб амрига айланишига бевосита боғлиқ. Қачонки яшаб турган уйимиз, маҳалламиз обод бўлса, шундагина мамлакатимиз ободлигини ҳис этамиз. Аҳолининг ҳар бир вакили экологик маданиятга эътибор қаратса, атроф муҳитни муҳофаза қилишга ўзини бурчли деб ҳисобласа бугунги кўп экологик муаммолар ўз-ўзидан ечим топади. Бу хайрли ишни эса ўзимиздан, ёш авлодимиздан, ҳар бир оиладан бошлашимиз керак.
Алижон ЖАЛИЛОВ,
ЎЭП Навоий вилоят кенгаши раиси
Парвозларнинг метеорологик хавфсизлиги таъминланади
🕔15:55, 21.05.2026
✔36
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология хизмати инфратузилмасини ривожлантириш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини метеорологик таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Батафсил
«Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танлов
🕔08:50, 23.04.2026
✔113
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида миллий ва халқаро журналистиканинг энг юксак ютуқларини кенг оммалаштириш, Янги Ўзбекистон руҳига мос янгича тафаккур тарзини шакллантириш, миллий контентни бойитиш, юртимизда инсон қадрини улуғлаш, одамларнинг онгу тафаккурини юксалтириш, жамиятимизда очиқлик ва ошкоралик муҳитини мустаҳкамлаш, оммавий ахборот воситалари ходимлари фуқаролик позицияларини намоён этишлари учун шароит яратиш ҳамда журналистларда танқидий-таҳлилий фикрлашни ва ижодий фаолиятга янгича ёндашувларни рағбатлантириш мақсадида «Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танловини эълон қилади.
Батафсил
Илдизлар омон бўлса...
🕔14:40, 12.03.2026
✔177
Инсон ҳаётидаги бирламчи восита сувдир. Унга инсонларнинг ҳар кун эҳтиёжи тушади. Кўл ҳам инсонларга беминнат хизмат қилади. Сув ҳар қандай нотоза нарсани тозалай олади, ҳар қандай кирни ювиб кеткиза олади. Инсонларнинг ҳам пок ва озода бўлишини таъминлаб беради. Сув инсоннинг танасини покласа, илм инсоннинг қалбини ҳар қандай чиркиндилардан тозалаб, уни поклашга хизмат қилади.
Батафсил