Жамоат транспорти аҳолининг узоғини яқин қилиб, харажати ва вақтини тежайдиган, ҳаёт сифатини кўрсатадиган муҳим ижтимоий хизмат.
Юртимизда бу хизматдан кунига 10 миллиондан ортиқ йўловчи фойдаланади. Жамоат транспорти ривожланиши нафақат шаҳардаги тирбандликларни бартараф этиш, балки атмосфера ҳавосига заҳар газлар чиқишини камайтиришда ўта муҳим аҳамиятга эга.
Куни кеча Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоят марказларида жамоат транспортининг янги тизимини жорий этиш бўйича ўтказган йиғилишда ҳам бу алоҳида қайд этилди.
Давлатимиз раҳбарининг Мурожаатномасида йўловчи ташиш сифатини яхшилаш мақсадида 2023 йилда яна 2 мингта автобус олиб келиниши айтилган эди. Лекин, деди Президент йиғилишда, қанча кўп автобус олиб келинмасин, жойлардаги транспорт бошқармалари ва автобус паркларида ҳозирги иш тизими ўзгармаса, аҳоли эҳтиёжига яраша хизмат кўрсатиб бўлмайди.
Барча ҳудудларда аҳоли учун янги уй-жой, мактаб, боғча, шифохона ва бошқа муассасалар барпо этилаяпти. Лекин, транспорт соҳаси бу ўзгаришлардан орқада қолиб, бугунги ривожланиш талабларига мос келмаяпти. Хусусан, айрим вилоят марказида жамоат транспортини ривожлантириш режаси ишлаб чиқилмаган. Транспорт корхоналари кунлик тушум режасини бажаришга боғланиб қолгани боис автобуслар куннинг «энг даромадли» пайтида ҳаракатланишга одатланиб қолган. Қолган вақтда йўловчилар узоқ кутиш ёки таксида юришга мажбур.
Шу боис йиғилишда соҳадаги иш тизимини ўзгартириб, хизмат сифатини яхшилаш бўйича таклифлар кўриб чиқилди.
Унга кўра, кунлик тушум режасини белгилаш амалиёти бекор қилинади. Ташувчиларга маблағлар автобуснинг юрган масофаси ва одамлар хизмат сифатидан қониқишига қараб берилади. Хизмат сифатига автобусдаги қулайликлар ва санитар ҳолат, кеч қолмасдан бекатга етиб келишига қараб баҳо берадиган тизим бўлади.
Бу тизим Тошкент, Самарқанд, Андижон ва Урганч шаҳарларида жорий йилда, бошқа вилоят марказлари ва Нукус шаҳрида келгуси йилда йўлга қўйилиши белгиланди.
Давлатимиз раҳбари жамоат транспорти аҳолига қулай, тадбиркорларга жозибадор бўлиши кераклигини таъкидлади.
Ҳозирги автобус йўналишларини сўнгги йиллардаги аҳоли эҳтиёжи асосида қайта кўриб чиқилиши керак. Президентимиз бу борада маҳаллий сўровлар ўтказиб, аҳолининг талаб ва истакларини билиш зарурлигини таъкидлади.
Транспорт паркини изчил янгилаб бориш ҳам муҳим. Йиғилишда буни рағбатлантириш бўйича таклифлар билдирилди.
Ўзбекистон – АҚШ: Масофа билмас ҳамкорлик ва экологик тараққиёт истиқболлари
🕔14:52, 22.10.2026
✔71
Дунёнинг етакчи давлатларидан бири бўлган Америка Қўшма Штатлари билан Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари сўнгги йилларда изчил мустаҳкамланиб бораётгани мамлакатимиз учун янги имкониятлар эшигини очмоқда.
Батафсил
Табиат неъматлари муҳофазасида Ўзбекистон роли кучаймоқда
🕔14:45, 22.10.2026
✔65
«Leaders for Nature» саммитида биохилма-хилликни асрашга доир учта халқаро ташаббус илгари сурилди
Батафсил
МДҲ – ишонч, ҳамкорлик ва умумий тараққиёт макони
🕔13:20, 15.10.2026
✔185
Бугунги мураккаб халқаро шароитда давлатлар ўртасидаги ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, мавжуд имкониятлардан биргаликда фойдаланиш ва умумий муаммоларга ҳамжиҳатликда ечим топиш тобора муҳим аҳамият касб этмоқда.
Батафсил