Табиат      Бош саҳифа

Энергия барқарорлигига эришишнинг энг самарали йўли – қайта тикланувчи энергия манбаларини яратиш

Қуёшли Ўзбекистонимиз катта миқдордаги қайта тикланадиган энергия салоҳиятига эга ҳудудлардан. Юртимизда қуёш энергиясидан фойдаланадиган технологиялар катта истиқболга эга. Қайта тикланадиган энергиянинг ушбу туридан бутун мамлакат ҳудудида йил давомида фойдаланиш мумкин.

Энергия барқарорлигига  эришишнинг энг самарали йўли –  қайта тикланувчи энергия манбаларини яратиш

Қуёш энергиясидан фойдаланишни рағбатлантириш шаҳар ва қишлоқларимизда электр ҳамда иссиқлик энергиясига бўлган эҳтиёжни бемалол қондириб, катта ҳажмдаги табиий газни экспорт эҳтиёжлари учун йўналтириш имконини беради.

Сўнгги олти йилда иқтисодиёт тармоқлари ва ижтимоий соҳада энергия самарадорлигини ошириш, энергия тежамкорликка эришиш ва қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш ва бу борада аҳолини қўллаб-қувватлашга қаратилган бир қатор қонун ҳужжатлари қабул қилинди.

Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Саноат, қурилиш ва савдо масалалари ҳамда Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалалари қўмиталари ҳамкорлигида «Энергетика соҳасида амалга оширилган ишлар, эришилган ютуқлар ва истиқболда белгиланган чора-тадбирлар» мавзусида бўлиб ўтган давра суҳбатида ҳам бу борадаги ечим ва таклифлар муҳокама қилинди.

Кейинги йилларда мамлакатимизда иқтисодиётни ривожлантиришнинг «драйвери» бўлмиш энергетика соҳасига стратегик йўналиш сифатида эътибор қаратилди. Қисқа муддатларда янги энергия қувватлари барпо этилди. Хусусан, «яшил иқтисодиёт» технологияларини барча соҳаларга жорий этиш мақсадида умумий қиймати 700 млн. доллардан ортиқ бўлган хорижий инвестицияларни жалб қилиш ҳисобига Тошкент, Бухоро, Самарқанд, Сирдарё ва Хоразм вилоятларида умумий қуввати 1 354 мегаватт бўлган 6 та иссиқлик ва қуввати 100 мегаваттли 1 та қуёш фотоэлектр станцияси ишга туширилди.

Ушбу 7 та электр станция йилига 11 млрд 300 миллион киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқаради. Қурилмаларнинг энергия тежамкорлиги ҳисобига йилига 1,5 млрд метр куб табиий газ тежалади. Станциялар қурилиши давомида 3 960 нафар иш ўрни яратилган бўлса, улар ишга тушиши орқали 545 нафар янги иш ўрни яратилди.

Сўнгги олти йилда аҳолимиз 13 фоиз, саноат корхоналари эса 2 баробар ортиб, 45 мингдан 100 мингтага кўпайди. Натижада электр энергиясига талаб камида 35 фоиз ошди ва бу кўрсаткич йилдан-йилга кўпайиб боряпти. 2030 йилга келиб, республика истеъмолчиларининг табиий газга йиллик талаби ҳозирги 54,2 миллиард куб метрдан 65 миллиард куб метр­гача, электр энергиясида эса жорий 74 миллиард кВт. соатдан 110 миллиард кВт. соатгача ошиши ҳисоб-китоб қилинган.

Юртимиздаги иссиқлик электр станциялари энергоблокларининг аксарияти эски ва 25 йилдан ортиқ вақт давомида фойдаланиб келинмоқда. Шу боис, соҳада хусусийлаштиришни фаоллаштириш даври келгани тадбир иштирокчилари томонидан айтиб ўтилди. Бу ижтимоий-иқтисодий ва давлат бошқаруви соҳаларида кутилаётган ислоҳотлардан биридир.

– Ҳудудларимизнинг кўп қисмида максимал кўрсаткич 5,5-6 кВт/м.ни ташкил этиб, унинг техник имкониятлари 200 миллион тонна нефть эквивалентига тенг, – дейди Қонунчилик палатаси депутати Носиржон Аминов. – Бу истеъмолдаги барча энергия манбаларидан уч баравар ортиқ эканини ҳисобга олсак, мавжуд имкониятдан самарали ва унумли фойдаланиш айни муддао бўлади. Шундан келиб чиқиб, муқобил энергия манбалари олиш технологияларини жадаллаштиришни даврнинг ўзи тақозо этяпти.

Яқин истиқболда ҳудудларда кичик ҳажмдаги қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш кескин оширилади. Мисол учун, Олмалиқ ва Бекобод шаҳарларидаги каби йирик саноат корхоналарида минг мегаваттли қуёш электр станциялари ўрнатилади ва йилига 2,5 миллиард киловатт соат электр ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Бу орқали Тошкент вилояти аҳолисининг 30 фоиз электр истеъмоли таъминланади, бундан ташқари, 500 миллион куб метр газ иқтисод қилинади.

Инвестиция дастури доирасида эса, 4,2 млрд. доллар маблағ ўзлаштирилиб, 16 та лойиҳа ишга туширилиши, хусусан, давлат-хусусий шериклиги асосида Сирдарё вилоятида қуввати 1 500 МВт бўлган 1 та иссиқлик электр станцияси, Сурхондарё, Самарқанд, Жиззах, Навоий, Қашқадарё, Бухоро, Тошкент ва Фарғона вилоятларида умумий қуввати 2 897 МВт бўлган 9 та қуёш электр станцияси ҳамда Навоий вилоятида қуввати 500 МВт бўлган 1 та шамол электр станцияси ишга туширилади.




Ўхшаш мақолалар

Яшил қалқон:  нега бизга оддий  парклар эмас, айнан  дендрология  боғлари  керак?

Яшил қалқон: нега бизга оддий парклар эмас, айнан дендрология боғлари керак?

🕔15:53, 13.04.2026 ✔21

Шаҳарларимиз жадал ривож­ланиб, янги бино ва иншоотлар кўпаяётган бир пайтда, табиат билан уйғунликни ва ҳаво мусаффолигини сақлаш эҳтиёжи ҳар қачонгидан ҳам ортиб бормоқда. Бундай шароитда бизга шунчаки манзарали кўчатлар эмас, балки шаҳарнинг нафас олишини таъминлайдиган чинакам «ўпка»лар керак.

Батафсил
Чиқиндининг сўнгги манзили –  электр

Чиқиндининг сўнгги манзили – электр

🕔15:53, 13.04.2026 ✔22

Маълумки, дунё миқёсида энг долзарб экологик масалалардан бирига айланиб бораётган муаммо бу – чиқиндилар. Таҳлилларга кўра, сўнгги йилларда маиший ва саноат чиқиндиларининг йилдан-йилга ортаётгани ер юзидаги экологик барқарорликка салбий таъсир кўрсатмоқда.

Батафсил
Тоғлар бағридан  отилиб чиқаётган марварид

Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган марварид

🕔15:39, 13.04.2026 ✔20

Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида жойлашган Сангардак шаршараси табиатнинг бетакрор мўъжизаларидан биридир. Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган оппоқ сув оқими узоқдан ҳам шовуллаб эшитилади. Марвариддек гўё…

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Яшил қалқон:  нега бизга оддий  парклар эмас, айнан  дендрология  боғлари  керак?

    Яшил қалқон: нега бизга оддий парклар эмас, айнан дендрология боғлари керак?

    Шаҳарларимиз жадал ривож­ланиб, янги бино ва иншоотлар кўпаяётган бир пайтда, табиат билан уйғунликни ва ҳаво мусаффолигини сақлаш эҳтиёжи ҳар қачонгидан ҳам ортиб бормоқда. Бундай шароитда бизга шунчаки манзарали кўчатлар эмас, балки шаҳарнинг нафас олишини таъминлайдиган чинакам «ўпка»лар керак.

    ✔ 21    🕔 15:53, 13.04.2026
  • Чиқиндининг сўнгги манзили –  электр

    Чиқиндининг сўнгги манзили – электр

    Маълумки, дунё миқёсида энг долзарб экологик масалалардан бирига айланиб бораётган муаммо бу – чиқиндилар. Таҳлилларга кўра, сўнгги йилларда маиший ва саноат чиқиндиларининг йилдан-йилга ортаётгани ер юзидаги экологик барқарорликка салбий таъсир кўрсатмоқда.

    ✔ 22    🕔 15:53, 13.04.2026
  • Тоғлар бағридан  отилиб чиқаётган марварид

    Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган марварид

    Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида жойлашган Сангардак шаршараси табиатнинг бетакрор мўъжизаларидан биридир. Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган оппоқ сув оқими узоқдан ҳам шовуллаб эшитилади. Марвариддек гўё…

    ✔ 20    🕔 15:39, 13.04.2026
  • Ташландиқ  майдон  замонавий  яшил  воҳага  айланди

    Ташландиқ майдон замонавий яшил воҳага айланди

    Шаҳарсозлик ва экологик мувозанат уйғунлиги — соғлом турмуш тарзининг гарови. Қўқон шаҳрининг «Райҳон» маҳалласида узоқ йиллар давомида эътибордан четда қолиб, ташландиқ ҳолга келган ҳудуднинг янги қиёфа касб этиши бу борадаги хайрли ишларнинг узвий давоми бўлди.

    ✔ 71    🕔 16:03, 02.04.2026
  • Ўзбекистон кўчиб юрувчи турларни асраш ташаббусига қўшилди

    Ўзбекистон кўчиб юрувчи турларни асраш ташаббусига қўшилди

    Бразилиянинг Кампу-Гранди шаҳрида бўлиб ўтаётган Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаш тўғрисидаги конвенциянинг 15-Конференцияси (CMS COP15) доирасида кўчиб юрувчи турлардан ноқонуний фойдаланишни камайтиришга қаратилган Глобал ташаббус (GTI) ишга туширилди.

    ✔ 64    🕔 14:15, 02.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар