Оҳангарон тоғларида бодом майдони
Ўрмон хўжалиги агентлиги томонидан доривор ва инсон саломатлиги учун фойдали бўлган экинларни экиш ва кўпайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳам ўрмон майдонлари кенгайтирилиб, кўплаб фойдали дарахт турлари экилмоқда.
Баҳорги ўрмон экишлари давомида Оҳангарон давлат ўрмон хўжалиги Олмалиқ бўлимида бодом уруғидан экиш ишлари олиб борилди. Тоғ этакларидаги катта майдонда бодомзорлар ташкил этиляпти. Экилаётган бу дарахтлар меваси катта даромад манбаига айланиши билан бирга, ҳудудда экологик мувозанатни тиклашда ҳисса қўшади.
Бодом меваси дунё миқёсида талаб катта ва ноёб ҳисобланиб, инсон асаб ва мия фаолиятини яхшилайди, организмидаги кўплаб касалликларни даволашда яхши самара беради.
Андижонда сакура гуллайди
«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида Aндижон шаҳрининг «Садоқат» МФЙда Aндижон шаҳар ҳокимлиги ҳамда Миллий гвардия Aндижон вилояти бўйича бошқармаси ва Қўриқлаш бошқармаси ходимлари иштирокида 6 минг тупдан зиёд сакура, павловния, каштан каби манзарали дарахт кўчатлари экилди.
Нуротада «Яхши ният» боғи
Ўзбекистон Экологик партияси Навоий вилояти кенгаши, Табиат ресурслари вазирлиги вилоят бошқармаси ҳамда Нурота туман ҳокимлиги ҳамкорлигида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида «Мурувват» ногиронлиги бўлган шахслар учун интернат уйига тегишли 1 гектар ер майдонида «Яхши ният» боғи ташкил қилинди.
Боғда партия фаоллари, экология жонкуярлари ва ўрмон хўжалиги ишчи ходимлари иштирокида 1000 тупга яқин турли хил мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди.
Эҳтиёжманд оилаларга бепул кўчатлар
Яхшидан боғ қолар, дейди доно халқимиз. Шунга амал қилган «Екосфера» нодавлат нотижорат ташкилоти фаоллари Қашқадарё вилояти Кўкдала туманидаги «Хўжаобод» ва «Олтин дала» маҳаллаларида умуммиллий лойиҳа доирасида мевали ва манзарали дарахтлар экишмоқда.
Халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан ажратилган грант маблағлари ҳисобидан «Хўжаобод» маҳалласидаги кам таъминланган, эҳтиёжманд 13 та оилага 10 тупдан бодом ва ўрик дарахт кўчатлари бепул тарқатилди.
Кўчатларни экишда табиат жонкуярлари, Ўзбекистон Экологик партияси вилоят, туман кенгаши фаоллари ҳамда маҳалла масъуллари иштирок этиб, кўчатларни парваришлаш бўйича агротехник тадбирлар ҳақида тавсиялар беришди.
Яйдоқ даштда янги боғ
Бағдод туманидаги «FERGHANA-SPINNING» МЧЖ пахта-тўқимачилик кластери томонидан «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида эзгу ташаббусни амалга оширди: собиқ пахта заводи ҳудудида кўп йиллар давомида қаровсиз қолдирилган майдонда мевали боғ ташкил этилмоқда.
Таъкидлаш керакки, яйдоқ дашт ҳудудида бир гиёҳ ундиришнинг, ундан ҳосил олишнинг минг машаққати бор. Ёзнинг жазирама кунлари бу томонларда томчи сувни интиқиб кутади деҳқонлар. Қақраб-қақшаб ётган ариқларга сув келтирган кишини моҳир заргарга қиёс қиладилар даштда.
– Тошлоқ ерни ободонлаштирдик, унумдор тупроқ ташиб келтирдик ва 200 туп бодом кўчатини ўтқаздик, – дейди корхона директори ёрдамчиси Дурбек Обобакиров. – 1,5 километр масофадан янги ариқ қазиб, ниҳолларни суғориш учун сув келтирдик. Насиб бўлса, боғимиз гуллаб-яшнаб ҳосилга кирса, бундан топилган даромадни ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган оилаларни қўллаб-қувватлашга йўналтирамиз.
Парвозларнинг метеорологик хавфсизлиги таъминланади
🕔15:55, 21.05.2026
✔36
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология хизмати инфратузилмасини ривожлантириш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини метеорологик таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Батафсил
«Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танлов
🕔08:50, 23.04.2026
✔113
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида миллий ва халқаро журналистиканинг энг юксак ютуқларини кенг оммалаштириш, Янги Ўзбекистон руҳига мос янгича тафаккур тарзини шакллантириш, миллий контентни бойитиш, юртимизда инсон қадрини улуғлаш, одамларнинг онгу тафаккурини юксалтириш, жамиятимизда очиқлик ва ошкоралик муҳитини мустаҳкамлаш, оммавий ахборот воситалари ходимлари фуқаролик позицияларини намоён этишлари учун шароит яратиш ҳамда журналистларда танқидий-таҳлилий фикрлашни ва ижодий фаолиятга янгича ёндашувларни рағбатлантириш мақсадида «Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танловини эълон қилади.
Батафсил
Илдизлар омон бўлса...
🕔14:40, 12.03.2026
✔178
Инсон ҳаётидаги бирламчи восита сувдир. Унга инсонларнинг ҳар кун эҳтиёжи тушади. Кўл ҳам инсонларга беминнат хизмат қилади. Сув ҳар қандай нотоза нарсани тозалай олади, ҳар қандай кирни ювиб кеткиза олади. Инсонларнинг ҳам пок ва озода бўлишини таъминлаб беради. Сув инсоннинг танасини покласа, илм инсоннинг қалбини ҳар қандай чиркиндилардан тозалаб, уни поклашга хизмат қилади.
Батафсил