Шу кунларда юртимизнинг барча ҳудудларида янгиланаётган Конституция мазмун-моҳияти ва аҳамиятига бағишланган тарғибот тадбирлари бўлиб ўтмоқда. Мазкур тадбирларда Бош қомусимизга киритилаётган ўзгаришлар ҳақида кенг жамоатчиликка батафсил маълумотлар берилмоқда.
Ўзбекистон Экологик партиясидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Табиат ресурслари вазирлиги Наманган вилояти бошқармаси масъуллари иштирокида «Конституция – келажагимиз кафолати» мавзусида ўтган тадбир ҳам қизғин савол-жавобларга бой бўлди. Иштирокчилар янги конституциявий нормалар ҳақида ўзларини қизиқтирган кўплаб маълумотларга эга бўлишди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раиси Хайрулло Ғаффоров Бош қомусимизга киритилаётган ўзгартиришлар ҳақида тўхталар экан, унда аҳолимизнинг барча қатламларининг манфаатлари акс эттирилгани, таклиф ва тавсиялари инобатга олинганини қайд этди.
Таъкидланганидек, Конституциямиз лойиҳасида бугунги куннинг энг долзарб муаммолардан бири – экология масалаларига ҳам кенг эътибор қаратилган. Хусусан, Асосий қонунимизда давлат атроф-муҳитни яхшилаш, тиклаш ва муҳофаза қилиш, экологик мувозанатни сақлаш бўйича чораларни амалга ошириши, фуқароларнинг экологик ҳуқуқларини таъминлаш ва атроф муҳитга зарарли таъсир кўрсатилишига йўл қўймаслик мақсадида шаҳарсозлик фаолияти соҳасида жамоатчилик назоратини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратиши белгилаб қўйилмоқда.
– Шаҳарларнинг бош режалари жамоатчилик муҳокамасидан мажбурий ўтказилиши шартлиги ҳақидаги конституциявий қоида ҳозирги шароитда тобора долзарб аҳамият касб этиб бораётган шаҳарсозликка оид масалаларни халқимиз билан бамаслаҳат ечиш имконини беради, – дейди Хайрулло Ғаффоров. – Шу нуқтаи назардан, янгиланаётган Конституция жамиятимиз ҳаётининг барча йўналишларини комплекс тартибга солиш ҳамда мамлакатимизни демократик ривожлантириш йўлида энг муҳим ҳуқуқий пойдевор бўлиб хизмат қилади, десак муболаға бўлмайди.
Янги таҳрирдаги Конституциянинг 49-моддасида Оролбўйи минтақасининг экологик тизимини муҳофаза қилиш ва тиклаш, уни ижтимоий ва иқтисодий жиҳатдан ривожлантириш бўйича давлат томонидан чоралар кўрилиши мустаҳкамланаётгани ҳам глобал муаммо ечими учун ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади. Сўз олганлар Конституцияда ушбу норманинг белгиланиши минтақа аҳолиси учун муносиб яшаш шароитларини яратилишини ва турмуш даражасини жиддий тарзда яхшиланишини таъминлашини билдирдилар.
Парвозларнинг метеорологик хавфсизлиги таъминланади
🕔15:55, 21.05.2026
✔36
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология хизмати инфратузилмасини ривожлантириш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини метеорологик таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Батафсил
«Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танлов
🕔08:50, 23.04.2026
✔113
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида миллий ва халқаро журналистиканинг энг юксак ютуқларини кенг оммалаштириш, Янги Ўзбекистон руҳига мос янгича тафаккур тарзини шакллантириш, миллий контентни бойитиш, юртимизда инсон қадрини улуғлаш, одамларнинг онгу тафаккурини юксалтириш, жамиятимизда очиқлик ва ошкоралик муҳитини мустаҳкамлаш, оммавий ахборот воситалари ходимлари фуқаролик позицияларини намоён этишлари учун шароит яратиш ҳамда журналистларда танқидий-таҳлилий фикрлашни ва ижодий фаолиятга янгича ёндашувларни рағбатлантириш мақсадида «Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танловини эълон қилади.
Батафсил
Илдизлар омон бўлса...
🕔14:40, 12.03.2026
✔178
Инсон ҳаётидаги бирламчи восита сувдир. Унга инсонларнинг ҳар кун эҳтиёжи тушади. Кўл ҳам инсонларга беминнат хизмат қилади. Сув ҳар қандай нотоза нарсани тозалай олади, ҳар қандай кирни ювиб кеткиза олади. Инсонларнинг ҳам пок ва озода бўлишини таъминлаб беради. Сув инсоннинг танасини покласа, илм инсоннинг қалбини ҳар қандай чиркиндилардан тозалаб, уни поклашга хизмат қилади.
Батафсил