Жараён      Бош саҳифа

Экологик муаммолар чегара билмайди

Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университетида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг янги таҳрири мазмун-моҳияти, шунингдек Президентимизнинг Олий Мажлисга ва Ўзбекистон халқига Мурожаатномасида айтилган эзгу мақсадлар ижроси юзасидан давра суҳбати ташкил этилди.

Экологик муаммолар чегара билмайди

Унда Ўзбекистон Экологик партияси Марказий кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Абдушукур Ҳамзаев, ҳудудий партия ташкилотлари вакиллари, профессор-ўқитувчилар ва ёшлар иштирок этди.

Давра суҳбатида бугун экология, айниқса сув масалалари ҳақиқатдан глобал муаммога айланиб бораётгани таъкидлаб ўтилди. Шунинг­дек, экологик муаммоларни бартараф этишда ёшларнинг ролини кучайтириш зарурлиги, табиатимизни асраб-­авайлаш, сув, ҳаво ва атроф муҳитни тоза тутиш ҳар бир инсоннинг мадания­ти ва амалий ҳаракатига айланиши кераклиги янгиланаётган Конституциямизнинг экологияга оид нормаларида ҳам акс этмоқда. Уларнинг ҳаётга жорий этилиши «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишларни кенгайтириш, экологик хавфсизликни таъминлаш ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, экологик муаммоларни бартараф этиш, аҳоли саломатлигини ҳимоя қилиш учун муҳим ҳуқуқий асосларни яратади.

Тадбирда сув ресурсларини самарали бошқариш, сув тежайдиган ва рақамли технологияларни жорий этиш, ирригация тадбирларини амалга ошириш, ерларни лазерли текислаш, агротехник тадбирларни ўз вақтида амалга ошириш ҳисобига жорий йилнинг тўққиз ойи мобайнида 5,5 млрд.м3 сув тежалишига эришилгани қайд этилди. Шунингдек, кейинги беш йилда жами 642,4 минг гектар, жумладан, 308,6 минг гектарда томчилатиб, 14,7 минг гектарда ёмғирлатиб, 10,6 минг гектарда дискрет суғориш технологиялари ва 78,8 минг гектарда эгилувчан қувурлар, 20,9 минг гектарда эгатга плёнка тўшаб суғориш технологиялари жорий қилинган.

Бу каби лойиҳалар, қилинаётган амалий саъй-ҳаракатлар, ҳар биримизда мамлакатда, жамиятда амалга оширилаётган ислоҳотларга, бажарилаётган кенг кўламли ишларга нисбатан дахлдорлик ҳиссининг кучайишида муҳим мезон бўлиб хизмат қилади, деб ишонамиз.




Ўхшаш мақолалар

Парвозларнинг метеорологик  хавфсизлиги таъминланади

Парвозларнинг метеорологик хавфсизлиги таъминланади

🕔15:55, 21.05.2026 ✔36

Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология хизмати инфратузилмасини ривожлантириш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини метеорологик таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Батафсил
«Олтин қалам»  XX Миллий мукофоти учун халқаро танлов

«Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танлов

🕔08:50, 23.04.2026 ✔113

Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида миллий ва халқаро журналистиканинг энг юксак ютуқларини кенг оммалаштириш, Янги Ўзбекистон руҳига мос янгича тафаккур тарзини шакллантириш, миллий контентни бойитиш, юртимизда инсон қадрини улуғлаш, одамларнинг онгу тафаккурини юксалтириш, жамиятимизда очиқлик ва ошкоралик муҳитини мустаҳкамлаш, оммавий ахборот воситалари ходимлари фуқаролик позицияларини намоён этишлари учун шароит яратиш ҳамда журналистларда танқидий-таҳлилий фикрлашни ва ижодий фаолиятга янгича ёндашувларни рағбатлантириш мақсадида «Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танловини эълон қилади.

Батафсил
Илдизлар  омон  бўлса...

Илдизлар омон бўлса...

🕔14:40, 12.03.2026 ✔178

Инсон ҳаётидаги бирламчи восита сувдир. Унга инсонларнинг ҳар кун эҳтиёжи тушади. Кўл ҳам инсонларга беминнат хизмат қилади. Сув ҳар қандай нотоза нарсани тозалай олади, ҳар қандай кирни ювиб кеткиза олади. Инсонларнинг ҳам пок ва озода бўлишини таъминлаб беради. Сув инсоннинг танасини покласа, илм инсоннинг қалбини ҳар қандай чиркиндилардан тозалаб, уни поклашга хизмат қилади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Парвозларнинг метеорологик  хавфсизлиги таъминланади

    Парвозларнинг метеорологик хавфсизлиги таъминланади

    Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология хизмати инфратузилмасини ривожлантириш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини метеорологик таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

    ✔ 36    🕔 15:55, 21.05.2026
  • «Олтин қалам»  XX Миллий мукофоти учун халқаро танлов

    «Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танлов

    Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида миллий ва халқаро журналистиканинг энг юксак ютуқларини кенг оммалаштириш, Янги Ўзбекистон руҳига мос янгича тафаккур тарзини шакллантириш, миллий контентни бойитиш, юртимизда инсон қадрини улуғлаш, одамларнинг онгу тафаккурини юксалтириш, жамиятимизда очиқлик ва ошкоралик муҳитини мустаҳкамлаш, оммавий ахборот воситалари ходимлари фуқаролик позицияларини намоён этишлари учун шароит яратиш ҳамда журналистларда танқидий-таҳлилий фикрлашни ва ижодий фаолиятга янгича ёндашувларни рағбатлантириш мақсадида «Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танловини эълон қилади.

    ✔ 113    🕔 08:50, 23.04.2026
  • Илдизлар  омон  бўлса...

    Илдизлар омон бўлса...

    Инсон ҳаётидаги бирламчи восита сувдир. Унга инсонларнинг ҳар кун эҳтиёжи тушади. Кўл ҳам инсонларга беминнат хизмат қилади. Сув ҳар қандай нотоза нарсани тозалай олади, ҳар қандай кирни ювиб кеткиза олади. Инсонларнинг ҳам пок ва озода бўлишини таъминлаб беради. Сув инсоннинг танасини покласа, илм инсоннинг қалбини ҳар қандай чиркиндилардан тозалаб, уни поклашга хизмат қилади.

    ✔ 178    🕔 14:40, 12.03.2026
  • Табиат ва инсон муносабатларининг  Теран ифодаси

    Табиат ва инсон муносабатларининг Теран ифодаси

    Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг «Бобурнома» асари ўзбек мумтоз адабиётининг ноёб дурдоналаридан бири бўлиб, унда тарих, адабиёт, география, этнография, атроф-муҳит ва инсон руҳияти бир-бири билан чамбарчас боғлиқ ҳолда акс этган. Асарнинг энг диққатга сазовор жиҳатларидан бири – табиат ва инсон муносабатларининг чуқур, самимий ва фалсафий талқини.

    ✔ 240    🕔 14:58, 12.02.2026
  • Олимларимиз  тўлиқ биопарчаланадиган  плёнка ишлаб чиқди

    Олимларимиз тўлиқ биопарчаланадиган плёнка ишлаб чиқди

    Ўзбекистон Фанлар академияси Ўсимлик моддалари кимёси институти олимлари маҳаллий ўсимликларнинг сувда эрувчи полисахаридлари асосида экологик тоза ва тўлиқ биопарчаланадиган плёнкалар олишнинг янги оптимал рецептурасини ишлаб чиқди.

    ✔ 322    🕔 14:55, 12.02.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар