Янги таҳрирдаги Конституция лойиҳасида инсон ҳуқуқлари устуворлиги етакчи аҳамият касб этмоқда. Айниқса, аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифалари ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқларига оид янги нормалар белгиланяпти.
Аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифаларига ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар, муомалага лаёқатсиз ва муомала лаёқати чекланган фуқаролар, ижтимоий аҳамиятга молик касалликларга чалинган шахслар ҳамда етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар киради.
Шу боис БМТнинг Ногиронлар ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенцияси талабларига мувофиқ, янги таҳрирдаги Конституция лойиҳасининг 57-моддасида қуйидаги қўшимчалар киритилмоқда:
– ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд бошқа тоифаларининг ҳуқуқлари давлат ҳимоясида эканлиги белгиланмоқда. Амалдаги Конституцияда ушбу ҳимоя фақат вояга етмаганлар, меҳнатга лаёқатсизлар ва ёлғиз кексаларга татбиқ этилар эди, эндиликда ушбу рўйхат кенгайтирилмоқда;
– давлат аҳолининг ижтимоий жиҳатдан эҳтиёжманд тоифаларининг турмуш сифатини оширишга, жамият ва давлат ҳаётида тўлақонли иштирок этиши учун уларга шарт-шароитлар яратишга ҳамда уларнинг асосий ҳаётий эҳтиёжларини мустақил равишда таъминлаш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган чораларни кўради, деган кенг қамровли норма киритилмоқда.
Ушбу норма билан аҳолининг юқоридаги тоифаларига тегишинча имтиёзли уйлар бериш, бепул тиббий жиҳозлар, протез-ортопедия буюмлари, озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, етим болалар учун олий таълимда бепул ўқиш имкониятини яратиш, пенсия ва нафақалар билан таъминлаш, ижтимоий хизматлар тури ва сифатини ошириш чораларини кўриш давлатнинг конституциявий мажбуриятига айланмоқда;
– давлат ногиронлиги бўлган шахсларнинг ижтимоий, иқтисодий ҳамда маданий соҳалар объектлари ва хизматларидан тўлақонли фойдаланиши учун шарт-шароитлар яратади, уларнинг ишга жойлашишига, таълим олишига кўмаклашади, уларга зарур ахборотни тўсқинликсиз олиш имкониятини таъминлайди, деган инсонпарвар норма мустаҳкамланмоқда.
Бу эса давлатга ногиронлиги бўлган шахсларнинг маданият марказлари, кино ва концерт заллари, цирк, театрларга кириш, шунингдек давлат хизматлари, тиббий, ижтимоий хизматлардан фойдаланишда имтиёзлар, қулайликлар яратиш, уларни имтиёзли асосда ишга жойлашиш ва таълим олишлари учун ташкилий-ҳуқуқий чоралар кўриш мажбуриятини юкламоқда.
Парвозларнинг метеорологик хавфсизлиги таъминланади
🕔15:55, 21.05.2026
✔36
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология хизмати инфратузилмасини ривожлантириш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини метеорологик таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Батафсил
«Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танлов
🕔08:50, 23.04.2026
✔113
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида миллий ва халқаро журналистиканинг энг юксак ютуқларини кенг оммалаштириш, Янги Ўзбекистон руҳига мос янгича тафаккур тарзини шакллантириш, миллий контентни бойитиш, юртимизда инсон қадрини улуғлаш, одамларнинг онгу тафаккурини юксалтириш, жамиятимизда очиқлик ва ошкоралик муҳитини мустаҳкамлаш, оммавий ахборот воситалари ходимлари фуқаролик позицияларини намоён этишлари учун шароит яратиш ҳамда журналистларда танқидий-таҳлилий фикрлашни ва ижодий фаолиятга янгича ёндашувларни рағбатлантириш мақсадида «Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танловини эълон қилади.
Батафсил
Илдизлар омон бўлса...
🕔14:40, 12.03.2026
✔177
Инсон ҳаётидаги бирламчи восита сувдир. Унга инсонларнинг ҳар кун эҳтиёжи тушади. Кўл ҳам инсонларга беминнат хизмат қилади. Сув ҳар қандай нотоза нарсани тозалай олади, ҳар қандай кирни ювиб кеткиза олади. Инсонларнинг ҳам пок ва озода бўлишини таъминлаб беради. Сув инсоннинг танасини покласа, илм инсоннинг қалбини ҳар қандай чиркиндилардан тозалаб, уни поклашга хизмат қилади.
Батафсил