Давр нафаси      Бош саҳифа

Янгиланган Конституция Катта ислоҳотларга йўл очмоқда

Халқимизнинг хоҳиш-иродаси асосида Конституциямиз қайта ишлаб чиқилиб, янгиланиши мамлакатимиз ҳаётида катта ҳодиса бўлди. Келгусида амалга ошириладиган изчил ислоҳотларда мазкур Конституция мустаҳкам ҳуқуқий асос вазифасини бажаради.  

Янгиланган Конституция  Катта ислоҳотларга  йўл очмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 8 май куни Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар, суд ва ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари ҳамда жамоатчилик фаоллари билан мулоқотида айни шу мавзуда сўз борди. Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясини қабул қилиш бўйича шу йил 30 апрелда бўлиб ўтган референдум якунлари ҳақида тўхталиб ўтилди.

Давлатимиз раҳбари ўз нутқида янгиланган Конституциямизда барча қатлам манфаатлари инобатга олингани, уни ишлаб чиқишда аҳоли фаол иштирок этгани ҳамда референдум орқали қабул қилингани ушбу ҳужжатнинг чинакам халқ Конституцияси бўлганидан далолат эканини таъкидлади.

Янгиланган Конституцияда Ўзбекистон «ижтимоий давлат» деган тамойил муҳрланиб, давлатнинг бу соҳадаги мажбуриятлари билан боғлиқ нормалар 3 бараварга ошди.

– Бу рақамни айтиш осон, лекин уни амалда таъминлаш учун жуда кўп ишлашимиз зарур. Бунга давлат бюджетидан ҳар йили қўшимча 30-40 триллион сўм ажратиш керак бўлади. Бунинг ҳисобидан, ҳар йили юзлаб янги боғчалар, мактаб ва шифохоналар қуришимиз лозим.

Ёшлар сиёсатини, таълим-тарбия, илм-фан, маданият ва спорт соҳаларини ривожлантиришни устувор вазифа сифатида юқори босқичга кўтариш бўйича ҳам янги имкониятларни сафарбар этамиз.

Нуронийлар, ёлғиз кексалар, ногиронлиги бўлган инсонлар, алоҳида эътиборга муҳтож аҳоли қатламига ижтимоий хизматлар кўламини янада кенгайтирамиз. Иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдорини мунтазам ошириб борамиз, – деди Президент.

Конституцияда Ўзбекистон «ҳуқуқий давлат» деган тамойил ҳам қатъий қилиб белгиланиб, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари борасидаги нормалар 3 бараварга кўпайтирилди.

Янги таҳрирдаги Конституция Ўзбекистоннинг «демократик давлат» сифатидаги мақомини ҳам мустаҳамлади. Мамлакатимизда инсон ва бизнеснинг оғирини енгил қиладиган, уларга сифатли хизмат кўрсатадиган ихчам ва самарали бошқарув тизимини жорий этиш мақсадида кенг кўламли маъмурий ислоҳотлар бошланиб, ҳукумат ва вазирликлар ихчамлашди, иш услуби ўзгартирилди.

– Менинг энг катта ниятим – одамларни қийнаётган муаммоларни маҳалланинг ўзи ҳал қиладиган халқчил тизим яратиш. Шу боис, молия, солиқ, бандлик каби идораларнинг камида 30 фоиз ваколатларини маҳалла даражасига туширишни режа қилганмиз, – деди Президент.

Йиғилишда янгиланган Конституцияни ҳаётга жорий этиш, ижросини таъминлаш бўйича вазифалар белгиланди. Бу борада Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони имзолангани қайд этилди.

– Бош Қонунимизнинг ҳар бир банди ва моддасини жамиятимиз, айниқса, ёшларимиз учун ҳаёт қоидасига айлантириш, бу борада уларнинг тушунча ва тасаввурларини кенгайтириш, ҳар бир маҳалла, таълим муассасаси, ташкилот ва корхоналарда ўргатиш мақсадида ўқув дастурлари, дарслик ва қўлланмалар яратиш зарур, – деди Шавкат Мирзиёев.

Йиғилишда Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда Конс­титуциявий суд раҳбарлари ҳам сўзга чиқиб, Президентимиз томонидан илгари сурилган таклиф ва ташаббусларни қўллаб-қувватладилар.

Муҳокама якунида кўзланган марралар қанчалик юксак ва мураккаб бўлмасин, уларга эришиш учун бизда барча имкониятлар борлиги, буюк аждодларимиз мероси, халқимизнинг бунёдкорлик қудрати, интеллектуал ва маънавий салоҳияти, унинг тадбиркорлик фазилати бу йўлда бизга куч-қудрат манбаи бўлиши таъкидланди.




Ўхшаш мақолалар

Ўзбекистон – АҚШ:  Масофа билмас ҳамкорлик ва  экологик тараққиёт истиқболлари

Ўзбекистон – АҚШ: Масофа билмас ҳамкорлик ва экологик тараққиёт истиқболлари

🕔14:52, 22.10.2026 ✔71

Дунёнинг етакчи давлатларидан бири бўлган Америка Қўшма Штатлари билан Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари сўнгги йилларда изчил мустаҳкамланиб бораётгани мамлакатимиз учун янги имкониятлар эшигини очмоқда.

Батафсил
Табиат неъматлари муҳофазасида  Ўзбекистон  роли кучаймоқда

Табиат неъматлари муҳофазасида Ўзбекистон роли кучаймоқда

🕔14:45, 22.10.2026 ✔65

«Leaders for Nature» саммитида биохилма-хилликни асрашга доир учта халқаро ташаббус илгари сурилди

Батафсил
МДҲ – ишонч,  ҳамкорлик ва умумий тараққиёт макони

МДҲ – ишонч, ҳамкорлик ва умумий тараққиёт макони

🕔13:20, 15.10.2026 ✔185

Бугунги мураккаб халқаро шароитда давлатлар ўртасидаги ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, мавжуд имкониятлардан биргаликда фойдаланиш ва умумий муаммоларга ҳамжиҳатликда ечим топиш тобора муҳим аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар