Дунё аҳолисининг тўртдан бир қисми тоза ичимлик сув ичишдан маҳрум ва бу ҳолат охирги 30 йилда рўй берган.
Технологик тараққиёт фонида бунга ишониш қийин. ЖССТнинг 2022 йил учун ҳисоботида сўнгги йигирма йилликдаги ютуқлар ҳақида сўз боради: 2000 йилда дунё аҳолисининг 62 фоизи тоза ичимлик сувга эга бўлган бўлса, 2020 йилда бу кўрсаткич 74 фоизга етди. Аммо яқинда БМТнинг сув ресурслари бўйича ўтказилган конференциясида бу кўрсаткич ўттиз йил ичида ёмонлашгани, олтинчи глобал барқарор ривожланиш мақсадига 2030 йилгача эришиб бўлмаслиги таъкидланган.
Ушбу маълумотларга кўра, ҳар йили 1,2 миллион киши ҳавфли ичимлик сув манбалари таъсиридан вафот этади.
Иқлим ўзгариши эса вазиятни янада кучайтиради. Қурғоқчилик нафақат одамларни ичимлик сувдан маҳрум қилади, шунингдек, тез-тез содир бўладиган бўронлар ва сув тошқинлари: тошқин оқимлари чучук сув манбаларини саноат чиқиндилари ва қишлоқ хўжалиги кимёвий моддалари билан ифлослантиради.
Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида ҳам айнан шу мавзу муҳокамаси бўлиб ўтди. Унда «Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тўғрисидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан қизғин муҳокама қилинди.
Дарҳақиқат, республикамизда аҳолини тоза ичимлик сув билан таъминлашни тубдан яхшилаш, ичимлик сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш бўйича хизматлар сифатини ошириш, ичимлик сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, шунингдек, ичимлик сувдан фойдаланишни давлат томонидан назорат қилиш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Соҳанинг ҳуқуқий асосларини янада мустаҳкамлаш мақсадида «Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тўғрисида» ги Қонун, шунингдек Президентимизнинг тегишли фармон ва қарорлари қабул қилиниб, соҳада туб ислоҳотларни амалга ошириш учун кенг имконият яратилди.
Бироқ ичимлик сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш бўйича хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ норматив-хуқуқий хужжатларда асосий тушунча ва атамаларнинг турлича қўлланилиши амалиётда ҳамон айрим ноаниқликларни келтириб чиқармоқда.
Депутатлар ташаббуси билан ишлаб чиқилган мазкур қонун лойиҳаси билан 7 та кодекс ва 8 та қонунда фойдаланилган турли тушунча ва атамаларни «Ичимлик суви таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш тўғрисида»ги Қонунда қўлланилган ягона шаклга мослаштириш таклиф этилмоқда. Ушбу қонун лойиҳаси ичимлик сув таъминоти ва оқова сувларни чиқариб юбориш соҳасига оид нормаларни қўллашдаги ноаниқликларни бартараф этиш, соҳани янада ривожлантириш имконини беради.
– Ҳозирда кетаётган тенденциялар узоқ йиллик режаларни қайта кўриб чиқишга мажбур қилишини унутмаслик лозим. Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш уларнинг узоқроқ муддатга етишини таъминлашда муҳим омиллардан биридир. Шунингдек, сув захирасини сунъий яратиш йўлларини ҳам ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ бўлади. Жумладан, ёғингарчилик сувларидан максимал даражада фойдаланиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш келажакдаги устивор вазифалардан бири бўлиши лозим. Бундай сув захираларини иқтисодиётнинг айрим соҳаларига йўналтириш яхши самара бериши ва тоза ичимлик сув захирасининг мақсадли ишлашини таъминлаши мумкин, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, ЎЭП фракцияси аъзоси Моҳира Ходжаева.
Мажлисда қонун лойиҳасини янада такомиллаштириш мақсадида депутатлар томонидан бир қатор таклиф ва тавсиялар билдирилиб, қўллаб-қувватланди.
Яшил қалқон: нега бизга оддий парклар эмас, айнан дендрология боғлари керак?
🕔15:53, 13.04.2026
✔21
Шаҳарларимиз жадал ривожланиб, янги бино ва иншоотлар кўпаяётган бир пайтда, табиат билан уйғунликни ва ҳаво мусаффолигини сақлаш эҳтиёжи ҳар қачонгидан ҳам ортиб бормоқда. Бундай шароитда бизга шунчаки манзарали кўчатлар эмас, балки шаҳарнинг нафас олишини таъминлайдиган чинакам «ўпка»лар керак.
Батафсил
Чиқиндининг сўнгги манзили – электр
🕔15:53, 13.04.2026
✔22
Маълумки, дунё миқёсида энг долзарб экологик масалалардан бирига айланиб бораётган муаммо бу – чиқиндилар. Таҳлилларга кўра, сўнгги йилларда маиший ва саноат чиқиндиларининг йилдан-йилга ортаётгани ер юзидаги экологик барқарорликка салбий таъсир кўрсатмоқда.
Батафсил
Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган марварид
🕔15:39, 13.04.2026
✔20
Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида жойлашган Сангардак шаршараси табиатнинг бетакрор мўъжизаларидан биридир. Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган оппоқ сув оқими узоқдан ҳам шовуллаб эшитилади. Марвариддек гўё…
Батафсил