Охирги пайтларда «сунъий интеллект» деган сўзга тез-тез дуч келяпмиз. У қандай вазифани бажаради? Бугун инсоният ҳақиқатда ҳам сунъий интеллектга муҳтожми?
Шу мазмундаги саволларга ижтимоий тармоқларда ҳам, ҳаётимизда ҳам дуч келаётганимиз бу табиий ҳол. Биз юксак технологиялар асрида яшамоқдамиз. Бундай кашфиётларнинг мураккаблашиши бу инсониятнинг ривожланиши демакдир.
Ўзим ушбу саволга жавоб изладим ва IT соҳаси мутахассиси Сардор Муҳаммадиевнинг «Сунъий интеллект-информатиканинг алоҳида соҳаси бўлиб, одатда инсон онги билан боғлиқ имкониятлар: тилни тушуниш, ўрганиш, муҳокама қилиш, масалани ечиш, таржима ва шу каби имкониятларга эга компьютер тизимларини яратиш билан шуғулланади. Ҳозирда сунъий интеллектнинг турли амалларини бажаришга мўлжалланган дастурий тизимлардан иборат «ChatGPT», «Saiora», «MidJourney» каби турлари бор», деган жавоби менда бошқа саволлар пайдо бўлишига йўл қўймади.
Дўстлар билан бўлган суҳбатда бугунги куннинг долзарб мавзуси юзасидан суҳбатлашдик. Aйтишларича, бу буюк кашфиёт талабаларга дарсларни пухта ўзлаштиришларида катта ёрдам бераётган экан. Энди уларнинг ойлаб изланиб ёзадиган бирон бир мавзудаги вазифаларни саноқли дақиқалар ичида тайёр қилиб бераётган эмиш. Инглиз тили ўрганувчилари учун эса «reading» вазифасини бажаришдаги қийинчиликлари бартараф этилгани ҳақида маълумот берди. Бир тарафдан хурсанд бўлиш керак. Чунки вақтингиз тежалади. Ортган дақиқаларингизга эса бошқа севимли машғулотларингизни бажариб олишингиз мумкин. Ёки оила аъзоларингизга кўпроқ вақт сарфлайсиз.
Ҳар бир нарсанинг иккинчи тарафини ўйлашимиз керак. Сунъий интеллект биздан нималарни тортиб олмоқчи? Ўйлашимча, инсонларнинг оғири енгиллашиб боргани сари уларнинг дангасалиги ошади, қизиқиб ва изланиб ўқишдан тийилишни бошлайди, ҳамма бу кўзга кўринмас ихтиронинг мухлисига айланади. Оқибатда эса онгимизни бошқаришни осонгина қўлга киритади. Умид қиламанки, олимлар бу тарафдаги муаммоларга ҳам ечим топиб қўйишган.
Дунёда яхши ва ёмон нарса бўлмайди. Ҳаммаси ҳазрати инсоннинг булардан қайси мақсадда фойдаланишига боғлиқ.
Зарина АҲМЕДОВА,
ЎзДЖТУ Медиа ва коммуникация
факультети талабаси
Парвозларнинг метеорологик хавфсизлиги таъминланади
🕔15:55, 21.05.2026
✔36
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология хизмати инфратузилмасини ривожлантириш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини метеорологик таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Батафсил
«Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танлов
🕔08:50, 23.04.2026
✔113
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида миллий ва халқаро журналистиканинг энг юксак ютуқларини кенг оммалаштириш, Янги Ўзбекистон руҳига мос янгича тафаккур тарзини шакллантириш, миллий контентни бойитиш, юртимизда инсон қадрини улуғлаш, одамларнинг онгу тафаккурини юксалтириш, жамиятимизда очиқлик ва ошкоралик муҳитини мустаҳкамлаш, оммавий ахборот воситалари ходимлари фуқаролик позицияларини намоён этишлари учун шароит яратиш ҳамда журналистларда танқидий-таҳлилий фикрлашни ва ижодий фаолиятга янгича ёндашувларни рағбатлантириш мақсадида «Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танловини эълон қилади.
Батафсил
Илдизлар омон бўлса...
🕔14:40, 12.03.2026
✔177
Инсон ҳаётидаги бирламчи восита сувдир. Унга инсонларнинг ҳар кун эҳтиёжи тушади. Кўл ҳам инсонларга беминнат хизмат қилади. Сув ҳар қандай нотоза нарсани тозалай олади, ҳар қандай кирни ювиб кеткиза олади. Инсонларнинг ҳам пок ва озода бўлишини таъминлаб беради. Сув инсоннинг танасини покласа, илм инсоннинг қалбини ҳар қандай чиркиндилардан тозалаб, уни поклашга хизмат қилади.
Батафсил