Иқлим      Бош саҳифа

Глобал ўртача ҳарорат рекорд даражага етади

Жаҳон метеорология ташкилоти (ЖМТ) экспертлари хабар беришича, келгуси беш йил ичида ўртача глобал ҳарорат рекорд даражага етади.

Глобал  ўртача ҳарорат рекорд  даражага етади

Иссиқхона газлари чиқиндиларидан ташқари, Эль-Ниньо табиат ҳодисаси ҳам ҳароратнинг ошишига таъсир қилади. Метеорологлар келгуси беш йил ичида камида бир йил ёки ҳатто бутун беш йиллик давр тарихидаги энг иссиқ бўлишини 98 фоиз эҳтимол билан башорат қилишмоқда.

«Эль-Ниньо исиши феномени келгуси ойларда юз бериши кутилмоқда ва бу антропоген иқлим ўзгариши билан бирлашиб, глобал ҳарорат билан боғлиқ вазиятни ноаниқликка олиб келади. Бу саломатлик, озиқ-овқат хавфсизлиги, сув ресурсларини бошқариш ва атроф муҳитга катта таъсир кўрсатади. Биз бунга тайёргарлик кўришимиз керак», – деди Жаҳон метеорология ташкилоти Бош котиби Петтери Таалас.

Жаҳон метеорология ташкилоти маълумотларига кўра, 2022 йилда ўртача глобал ҳарорат саноатдан олдинги даврдан (1850-1900 йиллар) 1,15 даражага юқори бўлган.




Ўхшаш мақолалар

Булутларни «бўйсундириш»  ва ёмғир суви:  Сув танқислигига осон ечим

Булутларни «бўйсундириш» ва ёмғир суви:  Сув танқислигига осон ечим

🕔15:57, 21.05.2026 ✔38

Ҳозирги кунда табиий жараёнларни илмий асосланган равишда бошқариш ғояси илмий доираларда тобора кенг муҳокама қилинмоқда. Ана шундай инновацион йўналишлардан бири сунъий ёмғир технологияси ҳисобланади.

Батафсил
Иқлим ўзгариши  янги офис маданиятини талаб қилмоқда

Иқлим ўзгариши янги офис маданиятини талаб қилмоқда

🕔15:49, 21.05.2026 ✔36

Сўнгги йилларда иқлим ўзгариши, иссиқ ҳарорат ва энергия ресурсларига бўлган босим дунё давлатларини кундалик ҳаётдаги майда деталларгача қайта кўриб чиқишга мажбур қилмоқда. Энди экологик ёндашув фақат катта заводлар ёки қайта тикланувчи энергия лойиҳалари билан чекланмайди. Айрим мамлакатлар энергияни тежашни ҳатто офис маданияти ва кийиниш услубидан бошлаяпти.

Батафсил
Атмосфера  ҳавосининг  ифлосланиши:  энди эътиборсиз  қолдириб бўлмайди

Атмосфера ҳавосининг ифлосланиши: энди эътиборсиз қолдириб бўлмайди

🕔15:42, 15.05.2026 ✔72

Ҳаво – инсон ҳаёти учун энг муҳим неъматлардан бири. Бироқ биз унинг қадрини кўпинча муаммо пайдо бўлганда англаймиз. Сўнгги йилларда атмосфера ҳавосининг ифлосланиши нафақат экологлар ёки мутахассислар, балки ҳар бир фуқарони ташвишга солаётган жиддий масалага айланди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар