5 июнь куни Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлисида сиёсий партиялар томонидан кўрсатилган Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларни рўйхатга олиш тўғрисидаги, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг сайловолди ташвиқоти ва оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш тўғрисидаги масалалар кўриб чиқилди, дея хабар берди Марказий сайлов комиссияси Матбуот хизмати.
Мажлисда МСК аъзолари, сиёсий партиялар вакиллари, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини ўтказувчи округ сайлов комиссияларининг аъзолари иштирок этди.
Таъкидлаш жоизки, жорий йилнинг 1 июнь куни Ўзбекистон Экологик партияси Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзодларни рўйхатга олишни сўраб мурожаат этди ва номзодларни қўллаб-қувватловчи имзо варақаларини тақдим этди.
Марказий сайлов комиссиясининг эксперт гуруҳлари номзодни қўллаб-қувватловчи имзо варақалари тўғри тўлдирилганлигини сайлов қонунчилиги талабларига қатъий амал қилган ҳолда текширдилар. Текшириш натижаларига кўра, эксперт гуруҳлари аъзолари Ўзбекистон Экологик партияси томонидан тақдим этилган имзолар қонунчилик талабларига мувофиқ тўпланганлигини инобатга олиб, имзо варақалари улар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзодларни рўйхатга олиш учун етарли миқдорда ҳамда қонунчилик талабларига мос эканлиги тўғрисида хулосага келганлар.
Мажлис қарориги кўра, Ўзбекистон Экологик партиясидан Абдушукур Худойқулович Ҳамзаев Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод этиб рўйхатга олинди.
Шунингдек, мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг сайловолди ташвиқотини ўтказиш масалалари муҳокама этилди ва тегишли қарор қабул қилинди.
Қарор билан Президентликка номзодларнинг сайловолди ташвиқоти 2023 йил 7 июндан бошланиши қайд этилиб, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг республика ва ҳудудий телерадиоканалларида бепул ажратиладиган эфир ҳажми ва вақти, «Янги Ўзбекистон», «Правда Востока», «Халқ сўзи», «Народное слово» каби республика газеталарида ҳамда 24 номдаги маҳаллий газеталарда бепул ажратиладиган нашр майдони тасдиқланди.
Оммавий ахборот воситалари сайловолди ташвиқоти даврида бепул ажратиладиган эфир вақти ва нашр майдони доирасида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг сайловолди ташвиқоти даврида чиқишлари учун зарур шарт-шароитлар яратади.
Янгиликлар дастурларида ва бошқа ахборот материалларида Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзодларнинг сайловолди тадбирларини ёритишда тенглик принципига риоя этиши лозим.
Мажлисда оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилди. Марказий сайлов комиссиясига келиб тушган мурожаатлар асосида 9 та маҳаллий оммавий ахборот воситасининг 39 нафар вакиллари аккредитациядан ўтказилди.
Парвозларнинг метеорологик хавфсизлиги таъминланади
🕔15:55, 21.05.2026
✔36
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология хизмати инфратузилмасини ривожлантириш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини метеорологик таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Батафсил
«Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танлов
🕔08:50, 23.04.2026
✔113
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси ва бир қатор ташкилотлар ҳамкорлигида миллий ва халқаро журналистиканинг энг юксак ютуқларини кенг оммалаштириш, Янги Ўзбекистон руҳига мос янгича тафаккур тарзини шакллантириш, миллий контентни бойитиш, юртимизда инсон қадрини улуғлаш, одамларнинг онгу тафаккурини юксалтириш, жамиятимизда очиқлик ва ошкоралик муҳитини мустаҳкамлаш, оммавий ахборот воситалари ходимлари фуқаролик позицияларини намоён этишлари учун шароит яратиш ҳамда журналистларда танқидий-таҳлилий фикрлашни ва ижодий фаолиятга янгича ёндашувларни рағбатлантириш мақсадида «Олтин қалам» XX Миллий мукофоти учун халқаро танловини эълон қилади.
Батафсил
Илдизлар омон бўлса...
🕔14:40, 12.03.2026
✔177
Инсон ҳаётидаги бирламчи восита сувдир. Унга инсонларнинг ҳар кун эҳтиёжи тушади. Кўл ҳам инсонларга беминнат хизмат қилади. Сув ҳар қандай нотоза нарсани тозалай олади, ҳар қандай кирни ювиб кеткиза олади. Инсонларнинг ҳам пок ва озода бўлишини таъминлаб беради. Сув инсоннинг танасини покласа, илм инсоннинг қалбини ҳар қандай чиркиндилардан тозалаб, уни поклашга хизмат қилади.
Батафсил