Далаларда ғалла ўрими ниҳоясига етди. Ҳосилни йиғиб олгандан сўнг бўшаган майдонларни тозалаш кўп меҳнатни талаб этади. Шунинг учун айрим фуқаролар ва фермерлар томонидан далалардаги сомон қолдиқлари ва пояларини ёқиб юбориш ҳолатлари учрамоқда.
Тошкент вилоятининг Оҳангарон тумани, Оҳангарон шаҳри, Қуйи Чирчиқ, Оққўрғон, Янгийўл, Пискент, Бўка, Ўрта Чирчиқ туманларида мутахассислар томонидан огоҳлантирилишига қарамасдан ушбу ҳолатлар юз бериб келмоқда.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, сомон пояларни ёқмасдан туриб такрорий экин экиш учун ерларни ҳайдаш шарт эмас, сомон ва тўкилган бошоқлар йиғиб олингач, ерларга сув югуртириб, экин экиладиган қаторлар юмшатилиши эвазига ҳар қандай экин экиш мумкин экан.
Ҳозирги кунда глобал иқлим ўзгариши ҳар хил оқибатларга сабаб бўлмоқда. Шундай сабаблардан бири сомон пояларнинг ёқилишидир.
Масалан 1 гектар майдонда бошоқли дон пояси ёқилганда, атмосферага 500 грамм азот оксиди, 379 грамм углеводород, 3 килограмм кул, 20 килограмм ис гази ва углерод оксиди каби заҳарли газлар тарқалади.
Оқибатда тирик организмларнинг нафас олиши қийинлашади ва турли касалликлар келиб чиқиши мумкин. Тупроқ структураси бузилиб, эрозия кучаяди ва ҳосилдорлик камайиши, бундан ташқари шу ҳудуддаги мавжуд энтомофаг ва судралиб юрувчи жониворлар нобуд бўлиши, дала четидаги ўсимлик дунёсига зарар етиши мумкин.
Экологик офат келтирувчи бундай вазиятни содир этаётганлар майдонларга такрорий экин экиш учун ерни бўшатиб, уни тезроқ ҳайдашга тайёрлаш кераклигини баҳона қилишади. Лекин аслида улар сомон қолдиқларини йиғиб олиш ва чиқиндиларни кўмиб компост қилишдан эриниб, ундан тезроқ қутилиш йўлида бундай ҳаракатларни маъқул кўришмоқда. Наҳотки, улар бундай ишлари охир-оқибатда жуда катта муаммоларни келтириб чиқариши мумкинлигини англаб етмайди?
Шу ўринда савол туғилади. Бу инсонларнинг экологик маданияти етишмаслигими ёки табиатга бўлган муносати шу даражада пастми?..
Нигора ИБРАГИМОВА,
ЎЭП Тошкент вилоят партия
ташкилоти бош мутахассиси
Яшил қалқон: нега бизга оддий парклар эмас, айнан дендрология боғлари керак?
🕔15:53, 13.04.2026
✔21
Шаҳарларимиз жадал ривожланиб, янги бино ва иншоотлар кўпаяётган бир пайтда, табиат билан уйғунликни ва ҳаво мусаффолигини сақлаш эҳтиёжи ҳар қачонгидан ҳам ортиб бормоқда. Бундай шароитда бизга шунчаки манзарали кўчатлар эмас, балки шаҳарнинг нафас олишини таъминлайдиган чинакам «ўпка»лар керак.
Батафсил
Чиқиндининг сўнгги манзили – электр
🕔15:53, 13.04.2026
✔22
Маълумки, дунё миқёсида энг долзарб экологик масалалардан бирига айланиб бораётган муаммо бу – чиқиндилар. Таҳлилларга кўра, сўнгги йилларда маиший ва саноат чиқиндиларининг йилдан-йилга ортаётгани ер юзидаги экологик барқарорликка салбий таъсир кўрсатмоқда.
Батафсил
Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган марварид
🕔15:39, 13.04.2026
✔20
Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида жойлашган Сангардак шаршараси табиатнинг бетакрор мўъжизаларидан биридир. Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган оппоқ сув оқими узоқдан ҳам шовуллаб эшитилади. Марвариддек гўё…
Батафсил