Бугун бутун дунёда атроф муҳитнинг ифлосланиши, экологиянинг ёмонлашаётгани глобал муаммо ҳисобланяпти. Дунё ҳамжамиятида табиатни муҳофаза қилиш бўйича бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда. Шундай бир пайтда ҳар қанча огоҳлантиришларга қарамасдан айрим далаларда буғдой ўримидан сўнг пичаннинг қолган қисмига ўт қўйиб юбориш ҳолатлари кузатиляпти.
Сомонпоя қолдиқлари ёниши натижасида атмосфера ҳавосига углерод оксиди, азот оксиди, олтингугурт оксиди каби заҳарли моддалар ажралиб чиқади. Бу эса инсон организмида сил ва саратон касаллигини келтириб чиқаради.
Бугун ўйлаб-ўйламасдан қўйилган ўт оқибатида ер унумдорлиги пасайиб кетади, тупроқ таркиби бузилади ва юқори ҳарорат туфайли кўплаб макро ва микро элементлар йўқолади. Оқибатда эса келгуси йилда ҳосилдорлик кескин камайиб кетади.
Бундан ташқари, кўтариладиган тутун далаларга туташган қишлоқлар аҳолисининг соғлиғига, айниқса, болалар саломатлигига путур етказади. Айнан ҳаводаги заҳарли газлар, атроф муҳит ифлосланиши туфайли бугунги кунда шифохоналарда номаълум аллергик хасталиклар, шунингдек, саратон, астма каби хафли касалликлар кўпаймоқда.
Яқин қўшнимиз бўлган Қозоғистон, Қирғизистон Республикаларида келиб чиққан ёнғин оқибатлари бугун биз ҳушёр тортишимиз учун мисол эмасми?!
Яна бир нарса мени ўйлантиради. Нега айнан буғдой далалари ёниб кетади? Улар шунчаки ҳар йили ўзидан-ўзи ёнадими ёки уюштириладими? Бу эса ўт қўйган кимсаларнинг виждонига ҳавола. Болалигимизда ота-оналаримиз сувга тупурма, ҳайвонларга озор берма, дарахтларни синдирма, табиатга ўт қўйма деб қулоғимизга қуйишар, бунинг натижасида эса она табиатга меҳр қўйиб, ватанга садоқат туйғуси билан ўсиб улғайдик. Аслида ҳам тарбия оиладан бошланади. Шундай экан, фарзандларимизни болаликлариданоқ табиатга меҳр туйғуси билан ўстириш ҳар бир ота-онанинг энг олий вазифаси бўлиши керак. Шундай қилинса, юртга ҳам, жамиятга ҳам муносиб фарзандлар ўстирган бўламиз.
Бунинг учун, энг аввало, Ватанни севиш, уни муқаддас деб билиш керак. Ватанни севиш бу мамлакатимиз табиатини, бойликларини асраб-авайлаш, улардан тежаб-тергаб фойдаланиш, барчасини келажак авлод учун табиий ҳолда асраш ва кўпайтириш демакдир.
Хуршида ЮСУФЖОНОВА,
Экология вазирлиги Сирдарё вилоят
бошқармаси матбуот котиби
Яшил қалқон: нега бизга оддий парклар эмас, айнан дендрология боғлари керак?
🕔15:53, 13.04.2026
✔21
Шаҳарларимиз жадал ривожланиб, янги бино ва иншоотлар кўпаяётган бир пайтда, табиат билан уйғунликни ва ҳаво мусаффолигини сақлаш эҳтиёжи ҳар қачонгидан ҳам ортиб бормоқда. Бундай шароитда бизга шунчаки манзарали кўчатлар эмас, балки шаҳарнинг нафас олишини таъминлайдиган чинакам «ўпка»лар керак.
Батафсил
Чиқиндининг сўнгги манзили – электр
🕔15:53, 13.04.2026
✔22
Маълумки, дунё миқёсида энг долзарб экологик масалалардан бирига айланиб бораётган муаммо бу – чиқиндилар. Таҳлилларга кўра, сўнгги йилларда маиший ва саноат чиқиндиларининг йилдан-йилга ортаётгани ер юзидаги экологик барқарорликка салбий таъсир кўрсатмоқда.
Батафсил
Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган марварид
🕔15:39, 13.04.2026
✔20
Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида жойлашган Сангардак шаршараси табиатнинг бетакрор мўъжизаларидан биридир. Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган оппоқ сув оқими узоқдан ҳам шовуллаб эшитилади. Марвариддек гўё…
Батафсил