Узлуксиз таълим тизимида таҳсил олаётган ўқувчи ва талаба ёшларда экологик онг ва маданиятни шакллантирмасдан, экология ва атроф-муҳит муҳофазаси соҳасига сарфланаётган ҳар қанча маблағлар билан муаммоларни бартараф этиб бўлмайди.
Мамлакатимизда экологик хавфсизликни таъминлаш, чиқиндиларнинг инсонлар соғлиғига зарарли таъсирининг олдини олиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, санитария ва экологик ҳолат сифатини ошириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Президентимизнинг 2023 йил 31 майдаги тегишли фармони ижросини таъминлаш мақсадида чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, олий таълим, фан ва инновациялар ҳамда мактабгача ва мактаб таълими вазирликлари билан келишув имзолангани бу борада айни муддао бўлди. Унга асосан, таълим муассасаларида ёшларнинг табиатга бўлган меҳрини уйғотиш, уларни табиат ҳимоячиси сифатида тарбиялаш, ёш экологлар сафини кенгайтириш мақсадида жорий йилнинг август ойида Қашқадарё вилоятидаги «Лочин» болалар оромгоҳида «Ёш экологлар» ҳаракати қурултойи ташкил этилди.
Шунингдек, экологик таълим ва маданиятни ривожлантириш мақсадида тарихий шаҳарлар, шу жумладан, Тошкент, Самарқанд, Навоий, Бухоро ва Хоразм вилоятларида йирик анжуманларни ташкил этиш юзасидан чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилиб, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишилди.
Умумтаълим мактабларининг Миллий ўқув дастури асосида яратилаётган янги авлод дарсликларига экологик саводхонлигини оширишга оид жами 132 соат киритилди. Ҳозирда 10 118 та умумий ўрта таълим муассасаларида 31 916 та экологик-билогик тўгараги ташкил этилган бўлиб, уларда қарийб 474 минг нафар ўқувчи ёшлар жалб қилинган. Тўгаракларда атроф-муҳит муҳофазаси ва чиқиндилардан оқилона фойдаланиш, сув ва электр энергиясини мақсадли ишлатиш каби мавзуларда машғулотлар ташкил этилмоқда.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимида 219 та «Баркамол авлод» болалар мактаблари фаолият кўрсатиб, уларда 306 минг нафардан ортиқ ўқувчилар жалб қилинган. Қолаверса, «Баркамол авлод» болалар мактабларининг 79 номдаги тўгараклар ўқув дастурлари янгиланиб, экология йўналишидаги «Ёш эколог ва табиатшунос», «Флористика ва фауна», «Экодизайн» ва «Атроф-муҳит муҳандиси (инженер эколог)» тўгараклари ўқув-дастурлари ишлаб чиқилиб, мунтазам такомиллаштириб борилмоқда.
Айни чоғда 5 200 та умумтаълим мактабларида «Экология бурчаклари» ташкил этилиб, улар зарур материаллар билан таъминланмоқда. Бу жараёнда табиат бойликларидан унумли фойдаланиш, уларни муҳофаза қилиш масалаларини онгли равишда ҳал этиш учун оила, таълим муассасаларида ёшларга табиатга меҳр-муҳаббат руҳини шакллантириш, экологияга оид билимларни улар шуурига сингдиришга қаратилган саъй-ҳаракатлар ҳам ўз натижасини бераётир.
Бу саъй-ҳаракатлар иқлим ўзгариши ва унинг салбий таъсирини камайтириш усуллари ҳақида ёшлар ўртасида хабардорликни ошириш, кундалик ҳаётда янада барқарор амалиётларни қабул қилинишига ундайди. Зеро, ёшлар табиат ҳақидаги билимларни эгаллаб, теварак атрофнинг нозиклигини, унинг гўзалликларини қалбан ҳис қила олсагина она Ватанга, унинг табиатига муҳаббати ошади.
Камолбек ЖУМАНИЁЗОВ,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзоси
Булутларни «бўйсундириш» ва ёмғир суви: Сув танқислигига осон ечим
🕔15:57, 21.05.2026
✔38
Ҳозирги кунда табиий жараёнларни илмий асосланган равишда бошқариш ғояси илмий доираларда тобора кенг муҳокама қилинмоқда. Ана шундай инновацион йўналишлардан бири сунъий ёмғир технологияси ҳисобланади.
Батафсил
Иқлим ўзгариши янги офис маданиятини талаб қилмоқда
🕔15:49, 21.05.2026
✔36
Сўнгги йилларда иқлим ўзгариши, иссиқ ҳарорат ва энергия ресурсларига бўлган босим дунё давлатларини кундалик ҳаётдаги майда деталларгача қайта кўриб чиқишга мажбур қилмоқда. Энди экологик ёндашув фақат катта заводлар ёки қайта тикланувчи энергия лойиҳалари билан чекланмайди. Айрим мамлакатлар энергияни тежашни ҳатто офис маданияти ва кийиниш услубидан бошлаяпти.
Батафсил
Атмосфера ҳавосининг ифлосланиши: энди эътиборсиз қолдириб бўлмайди
🕔15:42, 15.05.2026
✔72
Ҳаво – инсон ҳаёти учун энг муҳим неъматлардан бири. Бироқ биз унинг қадрини кўпинча муаммо пайдо бўлганда англаймиз. Сўнгги йилларда атмосфера ҳавосининг ифлосланиши нафақат экологлар ёки мутахассислар, балки ҳар бир фуқарони ташвишга солаётган жиддий масалага айланди.
Батафсил