Куни кеча Phys.org нашрида «Қум ва чанг бўронлари таҳдиди: БМТ» номли мақола чоп этилди. Унда қум ва чанг бўронлари сони кескин ортиб бораётгани, айниқса, Марказий Осиё давлатлари ҳодисадан энг кўп жабр кўраётгани қайд этилган. Заҳарли қум бўронлари Марказий Осиё ва Шимолий Африканинг чўл ва дашт қисмларини қамраб олмоқда ва БМТ уларни «ҳаёт учун таҳдид» деб атади.
«Қум ва чангдан иборат қора булутларнинг ҳамма нарсани қамраб олиши ва куннинг тунга айланиши табиатнинг энг қўрқинчли томошаларидан биридир», дейди БМТ Бош котиби ўринбосари – Чўлланишга қарши кураш тўғрисидаги конвенция (UNCCD) ижрочи котиби Иброҳим Тиав.
Унинг айтишича, чанг бўронлари Шимолий ва Марказий Осиёдан жанубий Африкагача бўлган ҳамма жойда вайронагарчиликларга олиб келадиган ҳодиса. Ҳозирда ҳар йили атмосферага икки миллиард тонна қум ва чанг кўтарилади, бу Гизадаги 360 та пирамида оғирлигига тенг.
Чангнинг асосий глобал манбалари Шимолий Африка, Яқин Шарқ ва Шарқий Осиё бўйлаб шимолий ярим шарда жойлашган. Жанубий яримшарда Австралия, Жанубий Америка ва Жанубий Африка асосий чанг манбалари ҳисобланади.
Мутахассисларнинг огоҳлантиришича, бўронлар «ҳаётга таҳдид солувчи» таъсир кўрсатиши мумкин, аммо ҳукуматларда уларга қарши самарали курашиш учун воситалар йўқ.
«Юпқа чанг зарралари юқори тропосфера даражаларига (баландлиги бир неча километргача) кўтарилиб, шамол уларни узоқ масофаларга олиб кетиши мумкин», – дейилади хабарда.
Илгари камдан-кам учрайдиган бундай бўронлар энди баҳорда бошланиб, Марказий Осиёнинг катта қисмида кузгача давом этмоқда. Қум бўронлари кўпинча Ўзбекистондаги Орол денгизининг қуриб қолган ҳудудларида, шунингдек, Қозоғистон чўлларида ва Афғонистоннинг жанубида бошланади.
UNCCD шунингдек, бўронлар келтирган иқтисодий зарарга ишора қилди. Дунё ҳар йили қарийб миллион квадрат километр соғлом, унумдор ерларни йўқотади. 2015-2019 йиллар мобайнида бутун дунё бўйлаб тахминан 4,2 миллион квадрат километр ҳудуд чанг бўронларидан зарар кўрди, бу Марказий Осиёдаги бешта давлатнинг умумий майдонига тенг.
Булутларни «бўйсундириш» ва ёмғир суви: Сув танқислигига осон ечим
🕔15:57, 21.05.2026
✔38
Ҳозирги кунда табиий жараёнларни илмий асосланган равишда бошқариш ғояси илмий доираларда тобора кенг муҳокама қилинмоқда. Ана шундай инновацион йўналишлардан бири сунъий ёмғир технологияси ҳисобланади.
Батафсил
Иқлим ўзгариши янги офис маданиятини талаб қилмоқда
🕔15:49, 21.05.2026
✔36
Сўнгги йилларда иқлим ўзгариши, иссиқ ҳарорат ва энергия ресурсларига бўлган босим дунё давлатларини кундалик ҳаётдаги майда деталларгача қайта кўриб чиқишга мажбур қилмоқда. Энди экологик ёндашув фақат катта заводлар ёки қайта тикланувчи энергия лойиҳалари билан чекланмайди. Айрим мамлакатлар энергияни тежашни ҳатто офис маданияти ва кийиниш услубидан бошлаяпти.
Батафсил
Атмосфера ҳавосининг ифлосланиши: энди эътиборсиз қолдириб бўлмайди
🕔15:42, 15.05.2026
✔72
Ҳаво – инсон ҳаёти учун энг муҳим неъматлардан бири. Бироқ биз унинг қадрини кўпинча муаммо пайдо бўлганда англаймиз. Сўнгги йилларда атмосфера ҳавосининг ифлосланиши нафақат экологлар ёки мутахассислар, балки ҳар бир фуқарони ташвишга солаётган жиддий масалага айланди.
Батафсил