Иқлим      Бош саҳифа

Суғориладиган ерларнинг қарийб 53 фоизи шўрланган

Бундай аянчли ҳолат учун ким жавоб бериши керак Муаммонинг ечими борми?

Суғориладиган ерларнинг қарийб  53 фоизи шўрланган

Сўнгги йилларда олиб борилган тадқиқотларга кўра, республикадаги суғориладиган ерларнинг қарийб 53 фоизи турли даражада шўрланган. Икки йил олдин бу кўрсаткич 45 фоиз экани маълум қилинган эди. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенатининг 47-ялпи мажлисида маълум қилинди.

Мажлисда сенаторлар томонидан «Тупроқни муҳофаза қилиш ва унинг унумдорлигини ошириш тўғрисида»ги қонун муҳокама қилинган.

– Сўнгги йилларда олиб борилган тадқиқотларга кўра, эътибор беринг, респуб­ликамизда суғориладиган ерларининг қарийб 53 фоизи турли даражада шўрлангани, 69 фоизга яқин тупроқ устки қатламида гумус миқдори бор-йўғи 0,5-1 фоизни ташкил этгани, 600 минг гектар яйлов ерлари турли даражада деградацияга учраганини кўрсатмоқда. Муҳокамамизга ҳавола этилган «Тупроқни муҳофаза қилиш ва унинг унумдорлигини ошириш тўғрисида»ги қонун айни вақтида ишлаб чиқилган деб ҳисоблаймиз. Қонуннинг қабул қилиниши туп­роқ унумдорлигини пасайиш жараёнларига барҳам беришга ҳуқуқий замин яратади. Шунингдек, тупроқ унумдорлигининг пасайишига олиб келувчи сабаб ва омиллар аниқланиб, уларнинг олдини олиш бўйича оқилона тадбирларни амалга ошириш механизмлари яратилади, – дейди Сенатнинг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси раиси Баҳодир Тожиев.

Мазкур қонун билан ер фондининг барча тоифаларидаги тупроқнинг унумдор ва тупроқ ҳосил қилувчи қатламлари тупроқни муҳофаза қилиш объекти этиб белгиланмоқда.

Шунингдек, қонунда тупроқни муҳофаза қилиш ва унинг унумдорлигини ошириш соҳасидаги давлат назорати, ер эгаларининг, ердан фойдаланувчиларнинг ва ер участкалари ижарачиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари мустаҳкамланмоқда.

Тупроқ унумдорлигини ошириш ва муҳофаза қилиш, тупроқларнинг ҳолатини яхшилаш, унумдорлигини сақлаш, шунингдек, масъул вазирлик ва идораларнинг ваколатлари, ерларни рекультивация қилиш, тупроқ ҳолати ва сифатига таъсир қилувчи лойиҳалар, воситалар ва технологияларни давлат экспертизасидан ўтказиш масалалари ҳам ҳужжатда ўз аксини топган.

Бундан ташқари, жисмоний ва юридик шахслар томонидан тупроққа етказилган зарарнинг ўрни қопланишини талаб қилиш ҳуқуқи белгиланяпти. Шаҳарсозлик фаолиятини, геологик қидирувни ва фойдали қазилмаларни қазиб олишни, шунингдек қишлоқ хўжалигига оид бўлмаган бошқа фаолиятни амалга ошириш чоғида тупроқнинг унумдор қатлами сидириб олинмагани ва сақланмагани факти аниқланган тақдирда, етказилган зарарнинг ўрни қопланиши белгиланмоқда.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланган.




Ўхшаш мақолалар

Булутларни «бўйсундириш»  ва ёмғир суви:  Сув танқислигига осон ечим

Булутларни «бўйсундириш» ва ёмғир суви:  Сув танқислигига осон ечим

🕔15:57, 21.05.2026 ✔38

Ҳозирги кунда табиий жараёнларни илмий асосланган равишда бошқариш ғояси илмий доираларда тобора кенг муҳокама қилинмоқда. Ана шундай инновацион йўналишлардан бири сунъий ёмғир технологияси ҳисобланади.

Батафсил
Иқлим ўзгариши  янги офис маданиятини талаб қилмоқда

Иқлим ўзгариши янги офис маданиятини талаб қилмоқда

🕔15:49, 21.05.2026 ✔36

Сўнгги йилларда иқлим ўзгариши, иссиқ ҳарорат ва энергия ресурсларига бўлган босим дунё давлатларини кундалик ҳаётдаги майда деталларгача қайта кўриб чиқишга мажбур қилмоқда. Энди экологик ёндашув фақат катта заводлар ёки қайта тикланувчи энергия лойиҳалари билан чекланмайди. Айрим мамлакатлар энергияни тежашни ҳатто офис маданияти ва кийиниш услубидан бошлаяпти.

Батафсил
Атмосфера  ҳавосининг  ифлосланиши:  энди эътиборсиз  қолдириб бўлмайди

Атмосфера ҳавосининг ифлосланиши: энди эътиборсиз қолдириб бўлмайди

🕔15:42, 15.05.2026 ✔72

Ҳаво – инсон ҳаёти учун энг муҳим неъматлардан бири. Бироқ биз унинг қадрини кўпинча муаммо пайдо бўлганда англаймиз. Сўнгги йилларда атмосфера ҳавосининг ифлосланиши нафақат экологлар ёки мутахассислар, балки ҳар бир фуқарони ташвишга солаётган жиддий масалага айланди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар