Давр нафаси      Бош саҳифа

Табиатни муҳофаза қилиш бўйича қайси орган ваколатлари кенгаяди?

Қайд этилганидек, кейинги йилларда мамлакатимизда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, экологик муаммоларни ҳал этиш ва уларнинг салбий оқибатларини бартараф қилиш борасида изчил ислоҳотлар амалга оширилмоқда.

Табиатни муҳофаза қилиш бўйича  қайси орган ваколатлари кенгаяди?

«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси, дарахтлар ва буталарнининг қонунга хилоф равишда кесилишининг олдини олишга қаратилган қонун ҳужжатлари қабул қилинаётгани шулар жумласидандир.

Ўзбекистон Экологик партияси томонидан ҳам мамлакатнинг барқарор ривожланишига, экологик хавфсизлигига эришиш, ҳозирги ва келажак авлод учун қулай атроф муҳитни яратиш ҳамда табиий ресурсларни сақлашга йўналтирилган давлат сиёсатини рўёбга чиқаришни таъминлаш асосий дастурий мақсад ва вазифалардан бири сафатида белгилаб олинган.

Маълумки, янги таҳрирдаги Ўзбекистон Рес­публикаси Конс­титуцияси талабларидан келиб чиқиб, шунингдек, мамлакатимизда амалга оширилган маъмурий ислоҳотлар доирасида Табиат ресурслари вазирлиги Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигига айлантирилди ҳамда унинг ваколатлари, вазифа ва функциялари, фаолиятининг устувор йўналишлари белгиланди.

Йиғилишда қайд этилганидек, муҳокама этилган қонун лойиҳаси билан «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига тегишли ўзгартиришлар киритиш, хусусан, вазирликнинг номи, вазифа ва функцияларини қонун ҳужжатларида белгилаш таклиф этилмоқда. Шунингдек, қонун лойиҳаси билан Олий Мажлис палаталари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг табиатни муҳофаза қилиш соҳасидаги ваколатлари янада такомиллаштирилмоқда.

Муҳокамаларда депутатлар томонидан қонун лойиҳасини такомил­лаштиришга қаратилган бир қатор таклиф ва тавсиялар берилди.

Қизғин баҳс мунозараларга бой ўтган йиғилишда қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан қўллаб-қувватланди.

Йиғилишда кун тартибидаги масалалар юзасидан фракциянинг тегишли қарори қабул қилинди.




Ўхшаш мақолалар

Ўзбекистон – АҚШ:  Масофа билмас ҳамкорлик ва  экологик тараққиёт истиқболлари

Ўзбекистон – АҚШ: Масофа билмас ҳамкорлик ва экологик тараққиёт истиқболлари

🕔14:52, 22.10.2026 ✔71

Дунёнинг етакчи давлатларидан бири бўлган Америка Қўшма Штатлари билан Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари сўнгги йилларда изчил мустаҳкамланиб бораётгани мамлакатимиз учун янги имкониятлар эшигини очмоқда.

Батафсил
Табиат неъматлари муҳофазасида  Ўзбекистон  роли кучаймоқда

Табиат неъматлари муҳофазасида Ўзбекистон роли кучаймоқда

🕔14:45, 22.10.2026 ✔65

«Leaders for Nature» саммитида биохилма-хилликни асрашга доир учта халқаро ташаббус илгари сурилди

Батафсил
МДҲ – ишонч,  ҳамкорлик ва умумий тараққиёт макони

МДҲ – ишонч, ҳамкорлик ва умумий тараққиёт макони

🕔13:20, 15.10.2026 ✔185

Бугунги мураккаб халқаро шароитда давлатлар ўртасидаги ўзаро ишончни мустаҳкамлаш, мавжуд имкониятлардан биргаликда фойдаланиш ва умумий муаммоларга ҳамжиҳатликда ечим топиш тобора муҳим аҳамият касб этмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар