Мамлакатимизда бугунги кунда Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи (IUCN) билан биргаликда умумий қиймати 22 миллион доллардан ортиқ бўлган қўшма грант лойиҳаларини амалга ошириш бўйича ишлар бошланган.
Иккитаси миллий ва биттаси ҳудудий бўлган ушбу лойиҳалар атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, ерларни тиклаш, Ўзбекистоннинг қимматли ландшафтлари экотизимларини яхшилаш ва иқлим ўзгариши шароитида барқарорликни таъминлаш, шунингдек, инсоний ва институционал салоҳиятни ривожлантиришга қаратилган.
Яқинда Дубайда бўлиб ўтган БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича 28-конференцияси (COP28) доирасида Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи Бош директори др. Гретел Агуилар билан учрашиб, Ўзбекистонда қўшма экологик лойиҳалар истиқболлари ҳақида фикрлашиб олди. Ўзбекистоннинг IUCN билан яқин ва амалий ҳамкорлиги алоҳида эътироф этилди.
Др. Гретел АГУИЛАР, Халқаро табиатни муҳофаза қилиш иттифоқи Бош директори:
– Биз Ўзбекистон ҳукуматига Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи билан ҳамкорлик учун миннатдорлик билдирамиз. Ўзбекистон бой биохилма-хиллик ва маданий меросга эга бўлгани сабабли дунёнинг жуда муҳим қисмидир.
Шундай экан, бундай давлат билан ҳамкорлик қилиш биз учун катта шараф. Шунингдек, ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаш тўғрисидаги конвенцияда (CMS COP14) иштирок этишни интиқлик билан кутамиз. IUCN бутун дунё бўйлаб ҳайвонларни ҳимоя қилиш, хусусан, йўқолиб кетиш хавфи остида турган турларнинг Қизил рўйхати ва муҳофаза қилинадиган ҳудудларни сақлаш борасида жуда кўп ишларни амалга оширади. Энг муҳими, биз IUCNнинг Ўзбекистондаги Марказий Осиё бўйича ваколатхонаси очилиш кунини бу қувончли лаҳзаларни ўзбек халқи билан баҳам кўриш учун интиқлик билан кутмоқдамиз. Шу боис ушбу тадбир биз учун жуда муҳим ва Ўзбекистон ҳукуматига бизни қўллаб-қувватлаб, нафақат Ўзбекистон, балки бутун дунёда табиатни муҳофаза қилиш бўйича ҳамкорга айлангани учун чуқур миннатдорлик билдирамиз».
Азиз АБДУҲАКИМОВ, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири:
– Марказий Осиёда биринчи IUCN ваколатхонасини очиш ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлайди. Келажакда бу нуфузли ташкилот МДҲ мамлакатлари учун Марказий Осиёда марказ бўлиб хизмат қилиши мумкин, чунки ваколатхона Марказий Осиё давлатлари, ҳамкорлар ва экспертлар ҳамжамиятлари билан яқинроқ алоқа ўрнатиш имконини беради.
Биз учрашувда табиатни муҳофаза қилиш ва бошқариш режаларини ишлаб чиқишда ҳамкорлик қилиш, IUCN методологиясига мувофиқ янгиланган Ўзбекистоннинг янги «Қизил китоб»ини нашр этиш, ташкилот мутахассислари билан яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш, Бонндаги Атроф-муҳит ҳуқуқи маркази, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларда бошқарувни такомиллаштириш бўйича ҳамкорлик масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратдик.
IUCNнинг Тошкентдаги ваколатхонасининг очилиш маросими келгуси йилнинг февраль ойида бўлиб ўтадиган Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаш бўйича конвенция (CMS COP14) иштирокчилари томонлар конференциясининг 14-йиғилиши доирасида ўтказилиши режалаштирилган.
Булутларни «бўйсундириш» ва ёмғир суви: Сув танқислигига осон ечим
🕔15:57, 21.05.2026
✔38
Ҳозирги кунда табиий жараёнларни илмий асосланган равишда бошқариш ғояси илмий доираларда тобора кенг муҳокама қилинмоқда. Ана шундай инновацион йўналишлардан бири сунъий ёмғир технологияси ҳисобланади.
Батафсил
Иқлим ўзгариши янги офис маданиятини талаб қилмоқда
🕔15:49, 21.05.2026
✔36
Сўнгги йилларда иқлим ўзгариши, иссиқ ҳарорат ва энергия ресурсларига бўлган босим дунё давлатларини кундалик ҳаётдаги майда деталларгача қайта кўриб чиқишга мажбур қилмоқда. Энди экологик ёндашув фақат катта заводлар ёки қайта тикланувчи энергия лойиҳалари билан чекланмайди. Айрим мамлакатлар энергияни тежашни ҳатто офис маданияти ва кийиниш услубидан бошлаяпти.
Батафсил
Атмосфера ҳавосининг ифлосланиши: энди эътиборсиз қолдириб бўлмайди
🕔15:42, 15.05.2026
✔72
Ҳаво – инсон ҳаёти учун энг муҳим неъматлардан бири. Бироқ биз унинг қадрини кўпинча муаммо пайдо бўлганда англаймиз. Сўнгги йилларда атмосфера ҳавосининг ифлосланиши нафақат экологлар ёки мутахассислар, балки ҳар бир фуқарони ташвишга солаётган жиддий масалага айланди.
Батафсил