Ниҳоясига етаётган 2023 йил экологик муаммоларга қарши курашиш, уларнинг салбий оқибатларини юмшатиш мақсадида бир қанча йирик лойиҳалар амалга ошрилгани билан аҳамиятли бўлди. Уларнинг қисқача сарҳисобига назар ташласак, йил давомидаги тизимли фаолият бесамар кетмаганига амин бўламиз.
Атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш, ҳудудларда яшил майдонлар ва муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни кенгайтириш, чиқиндиларни бошқариш соҳасини янада ривожлантириш, сув ва ер ресурсларини муҳофаза қилиш, аҳоли, айниқса, ёшлар ўртасида экологик маданиятни шакллантириш юзасидан вазирлигимиз томонидан бир қатор ижобий ишлар амалга оширилди.
Дунё миқёсидаги глобал масалалардан бири бўлиб турган иқлим ўзгаришининг олдини олишга қаратилган дастурлар доирасида атмосфера ҳавосига таъсир хавфи юқори бўлган 147 та ишлаб чиқариш корхонасидаги 716 та чанг-газларни тутиб қолиш ускуналари модернизация ва реконструкция қилинди. Натижада атмосферага 10 минг тоннадан ортиқ зарарли ташламалар чиқарилишининг олди олинди.
Вазирлик тасарруфидаги юридик мақомга эга бўлган муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг умумий майдони 5 миллион 800 минг гектардан ошади. Мазкур ҳудудларда Ўзбекистон Қизил китобига киритилган умуртқали ҳайвонларнинг 102 тури (83 фоизи), ўсимликларнинг эса 280 турини (89 фоизи) учратиш мумкин.
Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш мақсадида товар-моддий бойликлар ва замонавий мониторинг воситалари билан таъминланди. Соҳада фаолият юритаётган ходимлар мазкур моддий-техник воситалар ёрдамида юртимиз жонли табиатидаги ноёб турларга самарали ғамхўрлик қилишининг барқарор механизми яратилди. Мамлакатимиз биохилма-хиллигини муҳофаза қилишда бу омил жуда муҳим аҳамият касб этади.
Яна бир йирик йўналиш бу чиқиндилар ва уларни қайта ишлаш ҳамда самарали утилизация қилиш билан боғлиқ. Бугун республикада чиқиндиларни олиб чиқиш хизматлари қамров даражаси 92,9 фоизни ташкил этади. Ҳудудларда “Тоза ҳудуд”, “Махсустранс”, “Мароқанд Обод” каби ДУК, 89 та хусусий ва 50 та ДХШ корхоналари томонидан санитар тозалаш хизматлари кўрсатилмоқда. Якунланаётган йил давомида ҳудудлардан 6,8 млн тонна қаттиқ маиший чиқинди олиб чиқилди. Чиқиндиларнинг 36 фоизи (2,4 млн тонна) ҳудудлардаги 300 та корхона томонидан қайта ишланди.
Шунингдек, жорий йилда санитар-эпидемиологик ва экологик талабларга жавоб бермайдиган 21 та (10,6 фоиз) маиший чиқинди полигонлари фаолияти тўхтатилди. Йил давомида мавжуд маиший чиқинди полигонларининг
154 тасида рекультивация ишлари бажарилди. Осиё тараққиёт банки лойиҳаси доирасида 300 та чиқинди ташиш техникалари, 1 728 та чиқинди контейнерлари ва рекультивация ишлари учун 13 та экскаватор, 13 та тиркамали махсус техникалар харид қилинди. «Sejin G&E Со., Ltd.» компанияси иштирокида Тошкент вилоятининг “Оҳангарон” ва “Майдонтол” маиший чиқиндилар полигонида чиқинди газидан электр энергияси ишлаб чиқариш лойиҳаси ҳар томонлама манфаатли ишлардан бири бўлди.
Жорий йилда сув, ер ресурслари ва ер ости бойликларини муҳофаза қилиш борасида ҳам тизимли ишлар бошланди. 2023 – 2025 йилларда республика бўйича 34 та ер усти табиий сув объектларининг санитария-муҳофаза зоналарини белгилаш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқилди. Республика бўйича 80 та саноат корхонасида локал тозалаш иншоотлари қайта тикланди. Натижада кунлик ҳосил бўлаётган 73,2 минг метр куб ёки йиллик 21,9 млн метр куб ифлосланган оқова сув атроф-муҳитга тозаланмасдан ташланиши олди олинди, очиқ сув ҳавзаларининг сув сифати яхшиланишига эришилди.
Она табиат муттасил ўзгаришда бўлар экан, экология билан боғлиқ мунтазам фаолият бир лаҳза ҳам танаффус билмайди. Жорий йилда ўз олдимизга қўйган мақсадлар, эришилган натижалар билан бир қаторда, келгусида қилиниши зарур бўлган ишларимиз ҳам талайгина. Бошланаётган 2024 йил бутун дунёда ва юртимиз Ўзбекистонда ҳам катта марралар йили бўлади, деб ишонамиз.
Азиз АБДУҲАКИМОВ,
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш
ва иқлим ўзгариши вазири
Булутларни «бўйсундириш» ва ёмғир суви: Сув танқислигига осон ечим
🕔15:57, 21.05.2026
✔38
Ҳозирги кунда табиий жараёнларни илмий асосланган равишда бошқариш ғояси илмий доираларда тобора кенг муҳокама қилинмоқда. Ана шундай инновацион йўналишлардан бири сунъий ёмғир технологияси ҳисобланади.
Батафсил
Иқлим ўзгариши янги офис маданиятини талаб қилмоқда
🕔15:49, 21.05.2026
✔36
Сўнгги йилларда иқлим ўзгариши, иссиқ ҳарорат ва энергия ресурсларига бўлган босим дунё давлатларини кундалик ҳаётдаги майда деталларгача қайта кўриб чиқишга мажбур қилмоқда. Энди экологик ёндашув фақат катта заводлар ёки қайта тикланувчи энергия лойиҳалари билан чекланмайди. Айрим мамлакатлар энергияни тежашни ҳатто офис маданияти ва кийиниш услубидан бошлаяпти.
Батафсил
Атмосфера ҳавосининг ифлосланиши: энди эътиборсиз қолдириб бўлмайди
🕔15:42, 15.05.2026
✔72
Ҳаво – инсон ҳаёти учун энг муҳим неъматлардан бири. Бироқ биз унинг қадрини кўпинча муаммо пайдо бўлганда англаймиз. Сўнгги йилларда атмосфера ҳавосининг ифлосланиши нафақат экологлар ёки мутахассислар, балки ҳар бир фуқарони ташвишга солаётган жиддий масалага айланди.
Батафсил