Исроилнинг Carbon Blue компанияси денгиз сувидан карбонат ангидридни ажратишга қодир экспериментал қурилма яратганини маълум қилди. Ихтирочиларнинг фикрича, бу усул Ерни глобал исишдан ҳимоя қила олади.
Иқлим ўзгаришининг асосий сабабчиларидан бири инсон фаолияти натижасида атмосферага жуда кўп миқдорда чиқариладиган карбонат ангидрид саналади. Carbon Blue муҳандислари бу жараённи ўзлари яратган қурилма ёрдамида тескари йўл билан қайтариш мумкинлигини айтишмоқда. Қурилма кимёвий реакциялар ёрдамида карбонат ангидридни тўғридан-тўғри атмосферадан эмас, балки концентрацияси ўнлаб баравар юқори бўлган денгиз сувидан чиқаради.
Тадқиқотчиларнинг фикрига кўра, дунё океанлари иқлим ўзгаришига қарши курашда одамларнинг асосий иттифоқчисидир, чунки сув углеродни фаол равишда ўзлаштиради ва ундаги сув ўтлари ҳаёт учун зарур бўлган барча кислороднинг тахминан ярмини ишлаб чиқаради.
Олимларнинг таъкидлашича, сувдан олинган карбонат ангидриддан келажакда нефть маҳсулотлари ўрнини босувчи сифатида фойдаланиш мумкин.
Булутларни «бўйсундириш» ва ёмғир суви: Сув танқислигига осон ечим
🕔15:57, 21.05.2026
✔38
Ҳозирги кунда табиий жараёнларни илмий асосланган равишда бошқариш ғояси илмий доираларда тобора кенг муҳокама қилинмоқда. Ана шундай инновацион йўналишлардан бири сунъий ёмғир технологияси ҳисобланади.
Батафсил
Иқлим ўзгариши янги офис маданиятини талаб қилмоқда
🕔15:49, 21.05.2026
✔36
Сўнгги йилларда иқлим ўзгариши, иссиқ ҳарорат ва энергия ресурсларига бўлган босим дунё давлатларини кундалик ҳаётдаги майда деталларгача қайта кўриб чиқишга мажбур қилмоқда. Энди экологик ёндашув фақат катта заводлар ёки қайта тикланувчи энергия лойиҳалари билан чекланмайди. Айрим мамлакатлар энергияни тежашни ҳатто офис маданияти ва кийиниш услубидан бошлаяпти.
Батафсил
Атмосфера ҳавосининг ифлосланиши: энди эътиборсиз қолдириб бўлмайди
🕔15:42, 15.05.2026
✔72
Ҳаво – инсон ҳаёти учун энг муҳим неъматлардан бири. Бироқ биз унинг қадрини кўпинча муаммо пайдо бўлганда англаймиз. Сўнгги йилларда атмосфера ҳавосининг ифлосланиши нафақат экологлар ёки мутахассислар, балки ҳар бир фуқарони ташвишга солаётган жиддий масалага айланди.
Батафсил