Табиат      Бош саҳифа

Чўпонлар, ҳушёр бўлинг!

Юртимизда куз ва баҳор фаслларида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси амалга оширилаётгани барчани бирдек қувонтиради, албатта.

Чўпонлар,  ҳушёр  бўлинг!

Ахир, бу эзгу ишлар туфайли атроф-муҳит мусаффолиги, тозалиги кафолатланади. Буни чуқур англаб етган халқимиз кўчат экиш ишларида фаол иштирок этиб келмоқда. Умуммиллий ҳашарлар ва кўнгилли табиатсеварлар ташаббуслари билан бўш турган бир қарич ерга ҳам дарахт ниҳоллари экиляпти. Айниқса, узундан-узоқ давом этадиган магистрал йўллар чеккалари бўйлаб яшил белбоғлар яратиш мақсадида қилинаётган ишлар таҳсинга лойиқ, албатта.

Эътибор берсангиз, мамлакатимизнинг шимоли-ғарби томон чўзилган катта автомобиль йўлларнинг аксарият қисми чўл ва саҳро ҳудудларини кесиб ўтади. Қум кўчиши ва жазирама иссиқдан ҳимоя қилиш мақсадида бу йўллар четига дашт муҳитига мос бута ва ўсимлик­лар экилмоқда. Хусусан, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасининг 2023 йил кузги мавсумида Тупроққалъа туманининг Қизилқумга туташган ҳудудининг 10 гектар ер майдонига саксовул кўчатлари ва уруғи экиб чиқилган эди. Ёғин-сочин туфайли саксовул уруғлари ҳаво ҳарорати кўтарилгач, потраб униб чиқади, кўчатлар барг ёза бошлайди.

Хўш, ана шу кўкариб чиққан саксовул майсалари ва кўчатларининг дуркун ривожланиши учун саҳро минтақасида ким ёки нима халақит беради?

Бу саволга жавоб ўлароқ ҳеч иккиланмай чўпонлар ва улурнинг сурув-сурув қўйларини кўрсатиш мумкин.

Маълумки, Қорақалпоғистон Республикасининг Тўрткўл, Элликқалъа, Хоразм вилоятининг Тупроққалъа, Бухоро вилоятининг Газли, Ромитан туманлари Қизилқум саҳросига туташ бўлгани боис бу ерларда кўплаб чўпонлар минглаб бош қўйларини боқишади. Улар чўл ва саҳро ҳудудларида «Қизил китоб»га киритилган ноёб ўсимлик ва буталар билан озиқланиши сир эмас. Биринчи галда қўйлар саксовул ва сўзаннинг янги баргларини ямламай ютишни хуш кўриши кўпчиликка яхши маълум. Магистрал йўллар бўйларида яратилаётган яшил белбоғлар жониворлар учун айни муддо бўлиши ҳам мумкин. Чўпонлар бу ерларда чорвасини ўтлатмайди, деб ҳеч ким кафолат беролмайди.

Менинг фикримча, чўпонлар мутасаддилар ҳамда экофаоллар томонидан огоҳлантирилиши лозим. Улар ўртасида «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси моҳияти борасида тушунтириш ишлари олиб бориш зарур. Керак бўлса, ноёб ўсимлик ва буталар экилган янги плантацияларда чорва боқмаслик тўғрисида огоҳлантириш берилса, нур устига нур бўларди. Акс ҳолда якдиллик ва ҳамжиҳатлик билан қилинаётган эзгу ишларимиз саробга айлиниши ҳеч гап эмас.

 

Шоира ЖАҲОН,

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси




Ўхшаш мақолалар

Яшил қалқон:  нега бизга оддий  парклар эмас, айнан  дендрология  боғлари  керак?

Яшил қалқон: нега бизга оддий парклар эмас, айнан дендрология боғлари керак?

🕔15:53, 13.04.2026 ✔25

Шаҳарларимиз жадал ривож­ланиб, янги бино ва иншоотлар кўпаяётган бир пайтда, табиат билан уйғунликни ва ҳаво мусаффолигини сақлаш эҳтиёжи ҳар қачонгидан ҳам ортиб бормоқда. Бундай шароитда бизга шунчаки манзарали кўчатлар эмас, балки шаҳарнинг нафас олишини таъминлайдиган чинакам «ўпка»лар керак.

Батафсил
Чиқиндининг сўнгги манзили –  электр

Чиқиндининг сўнгги манзили – электр

🕔15:53, 13.04.2026 ✔31

Маълумки, дунё миқёсида энг долзарб экологик масалалардан бирига айланиб бораётган муаммо бу – чиқиндилар. Таҳлилларга кўра, сўнгги йилларда маиший ва саноат чиқиндиларининг йилдан-йилга ортаётгани ер юзидаги экологик барқарорликка салбий таъсир кўрсатмоқда.

Батафсил
Тоғлар бағридан  отилиб чиқаётган марварид

Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган марварид

🕔15:39, 13.04.2026 ✔26

Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида жойлашган Сангардак шаршараси табиатнинг бетакрор мўъжизаларидан биридир. Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган оппоқ сув оқими узоқдан ҳам шовуллаб эшитилади. Марвариддек гўё…

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Яшил қалқон:  нега бизга оддий  парклар эмас, айнан  дендрология  боғлари  керак?

    Яшил қалқон: нега бизга оддий парклар эмас, айнан дендрология боғлари керак?

    Шаҳарларимиз жадал ривож­ланиб, янги бино ва иншоотлар кўпаяётган бир пайтда, табиат билан уйғунликни ва ҳаво мусаффолигини сақлаш эҳтиёжи ҳар қачонгидан ҳам ортиб бормоқда. Бундай шароитда бизга шунчаки манзарали кўчатлар эмас, балки шаҳарнинг нафас олишини таъминлайдиган чинакам «ўпка»лар керак.

    ✔ 25    🕔 15:53, 13.04.2026
  • Чиқиндининг сўнгги манзили –  электр

    Чиқиндининг сўнгги манзили – электр

    Маълумки, дунё миқёсида энг долзарб экологик масалалардан бирига айланиб бораётган муаммо бу – чиқиндилар. Таҳлилларга кўра, сўнгги йилларда маиший ва саноат чиқиндиларининг йилдан-йилга ортаётгани ер юзидаги экологик барқарорликка салбий таъсир кўрсатмоқда.

    ✔ 31    🕔 15:53, 13.04.2026
  • Тоғлар бағридан  отилиб чиқаётган марварид

    Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган марварид

    Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида жойлашган Сангардак шаршараси табиатнинг бетакрор мўъжизаларидан биридир. Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган оппоқ сув оқими узоқдан ҳам шовуллаб эшитилади. Марвариддек гўё…

    ✔ 26    🕔 15:39, 13.04.2026
  • Ташландиқ  майдон  замонавий  яшил  воҳага  айланди

    Ташландиқ майдон замонавий яшил воҳага айланди

    Шаҳарсозлик ва экологик мувозанат уйғунлиги — соғлом турмуш тарзининг гарови. Қўқон шаҳрининг «Райҳон» маҳалласида узоқ йиллар давомида эътибордан четда қолиб, ташландиқ ҳолга келган ҳудуднинг янги қиёфа касб этиши бу борадаги хайрли ишларнинг узвий давоми бўлди.

    ✔ 76    🕔 16:03, 02.04.2026
  • Ўзбекистон кўчиб юрувчи турларни асраш ташаббусига қўшилди

    Ўзбекистон кўчиб юрувчи турларни асраш ташаббусига қўшилди

    Бразилиянинг Кампу-Гранди шаҳрида бўлиб ўтаётган Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаш тўғрисидаги конвенциянинг 15-Конференцияси (CMS COP15) доирасида кўчиб юрувчи турлардан ноқонуний фойдаланишни камайтиришга қаратилган Глобал ташаббус (GTI) ишга туширилди.

    ✔ 65    🕔 14:15, 02.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар