Куни кеча чошгоҳ ёға бошлаган ёмғир пешин маҳали тинди. Кўча ва хиёбонлар нақ кўлга айланиб кетди. Яхшиям, аксарият қишлоқларнинг йўллари ўнқир-чўнқир бўлсаям, асфальт қилинган. Ёмғир суви оқиб, ариқларни тўлдириб юборди.
Шундай бир пайтда хивалик дўстим телефон қилиб қолди:
– Қишда бўралаб қор ёққанида Ичанқалъа кўчаларидаги аҳволни рўй-рост ёзиб тўғри қилган экансан. Ҳозир келиб кўрсанг эди, таъбинг тирриқ бўлиб кетарди. Ҳаммаёқ кўлмакка тўлган. Айрим кўчалардан мутлақо ўтиб бўлмайди. Бу ердаги ёмғир сувини ё бирор ёққа қочириш керак, ёки бўлмаса насос билан торттириб олиш керак...
Дўстим алдамаган экан. Орадан ярим соат ўтар-ўтмас ижтимоий тармоқларни биз «қадимий ва ҳамиша навқирон» дея таърифлаб келаётган Хива шаҳридаги ҳолатлар акс этган видеолавҳалар тўлдириб юборди. Кўриб ёқа ушлайсан киши. Ичанқалъа музей-қўриқхонасига бош кириш жойи – «Ота дарвоза» олдидаги кўлмакда нақ қайиқда сузиш мумкин. Ичкаридаги кўчалар аҳволини эса айтиб ўтишга ҳожат йўқ.
Бу сувлар офтоб чиқиб, буғланиб кетгунча қанчадан-қанча тарихий обидалар, одамларнинг яшаш жойлари зах тортиб, хароб бўлмайди, деб ҳеч ким кафолат беролмайди.
Менимча, мутасаддилар Ичанқалъа обидаларини ҳадеб таъмирлашдан кўра уларни мустаҳкам сақлаш чораларини кучайтиришлари зарур.
Зеро, бугунги кунда давлатимиз раҳбари сайёҳлик инфратузилмасини ривожлантириш ва бунинг натижасида аҳоли турмуш даражасини ошириш масаласини ҳар доим таъкидлаб келади. Шу боис Ичанқалъадаги бугунги шароитларни қайта кўриб чиқиш фурсати етди, деб ўйлайман. Ахир, нураб адо бўлаётган, зах босган тарихий обидаларни томоша қилишга қайси сайёҳ пул сарфлаб ўтиради дейсиз?
Асадбек ЮСУФБОЕВ,
ЎзЖОКУ талабаси
Яшил қалқон: нега бизга оддий парклар эмас, айнан дендрология боғлари керак?
🕔15:53, 13.04.2026
✔25
Шаҳарларимиз жадал ривожланиб, янги бино ва иншоотлар кўпаяётган бир пайтда, табиат билан уйғунликни ва ҳаво мусаффолигини сақлаш эҳтиёжи ҳар қачонгидан ҳам ортиб бормоқда. Бундай шароитда бизга шунчаки манзарали кўчатлар эмас, балки шаҳарнинг нафас олишини таъминлайдиган чинакам «ўпка»лар керак.
Батафсил
Чиқиндининг сўнгги манзили – электр
🕔15:53, 13.04.2026
✔31
Маълумки, дунё миқёсида энг долзарб экологик масалалардан бирига айланиб бораётган муаммо бу – чиқиндилар. Таҳлилларга кўра, сўнгги йилларда маиший ва саноат чиқиндиларининг йилдан-йилга ортаётгани ер юзидаги экологик барқарорликка салбий таъсир кўрсатмоқда.
Батафсил
Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган марварид
🕔15:39, 13.04.2026
✔26
Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида жойлашган Сангардак шаршараси табиатнинг бетакрор мўъжизаларидан биридир. Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган оппоқ сув оқими узоқдан ҳам шовуллаб эшитилади. Марвариддек гўё…
Батафсил