2023 йилда иссиқхона газлари, Ер юзаси ҳарорати, океаннинг иссиқлиги ва кислоталаниши, денгиз сатҳининг кўтарилиши, Антарктика денгиз музининг йўқолиши ва музликларнинг чекиниши бўйича рекордлар янгиланди. Бу ҳақда Жаҳон метеорология ташкилоти (ЖМТ) ҳисоботида айтилди.
Глобал иқлим ҳолати тўғрисидаги ҳисобот 2023 йил олдинги даврларга нисбатан катта фарқ билан рекорд даражадаги энг иссиқ йил бўлганини тасдиқлайди.
«Иқлим ўзгариши бўйича Париж келишуви томонидан белгиланган 1,5°С паст чегарасига вақтинча бўлса ҳам жуда яқинлашдик... ЖМТ ҳамжамияти дунёга «қизил сигнал» юбормоқда», деди ЖМТ бош котиби Селеста Сауло.
Рекорд даражада эриётган музлар
2023 йилда ўртача бир кунда дунё океанининг қарийб учдан бир қисмини денгиз иссиқ тўлқини қамраб олди ва бу ҳаётий муҳим экологик ва озиқ-овқат тизимларига таъсир кўрсатди. Ўтган йил охирига келиб, океан юзасининг 90 фоизидан ортиғи йил давомида иссиқлик тўлқинларидан таъсирланган.
Дастлабки маълумотлар шуни кўрсатадики, глобал референт музликлар тўплами Шимолий Америка ва Европанинг ғарбий қисмида ҳаддан ташқари эриш оқибатида рекорд даражадаги муз йўқотилишига олиб келган. Антарктида денгиз музлари миқдори рекорд даражада пасайган.
Шунга қарамай, 2023 йилда қайта тикланадиган энергия қувватларининг ўсиши 2022 йилга нисбатан қарийб 50 фоизга ошди ва жами 510 Гигаваттни ташкил этди. Бу сўнгги йигирма йилликдаги энг юқори кўрсаткичдир.
2024 йилнинг дастлабки ойлари маълумотларига қараганда, олимлар кўрсатган тенденциялар давом этади. Copernicus Европа иқлим хизмати экспертларининг фикрига кўра, февраль дунёдаги энг иссиқ ой бўлган.
Февраль ойида сайёрадаги ўртача ҳарорат Цельсий бўйича + 13 даражадан ошди. Метеорологларнинг маълумотларига кўра, бу кетма-кет тўққизинчи марта рекорд даражадаги энг иссиқ ой бўлди.
Геоэкологик барқарорлик: Сув, тупроқ ва ер ости бойликларини асраш масъулияти
🕔14:30, 22.10.2026
✔29
Бугунги кунда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, сув ва тупроқни муҳофаза қилиш, ер ости сувлари ҳолатини кузатиш ҳамда геоэкологик мувозанатни сақлаш энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади.
Батафсил
Иссиқхоналар «яшил» технологиялар асосида экологик хавфсиз фаолият юритади
🕔13:24, 15.10.2026
✔101
Ўтган йилларда куз-қиш ойларида шамол сустлашиши ва ҳарорат инверсияси туфайли иссиқхоналардан чиқадиган ташламалар пойтахт ва унинг атрофида тўпланиши кузатилди.
Батафсил
Термизнинг чанг бўронлари ва ҳаво ифлосланишига чидамлилиги оширилади
🕔13:15, 24.09.2026
✔140
«Термиз шаҳрида қум ва чанг бўронлари ҳамда ҳаво ифлосланишига нисбатан жамоалар ва соғлиқни сақлаш тизимининг барқарорлигини табиатга асосланган ечимлар орқали мустаҳкамлаш» лойиҳаси амалга оширилмоқда.
Батафсил