Бугун барча соҳалар жадаллик билан ривожланиб боргани сайин дунё бўйлаб янги-янги технологиялар, турли хилдаги корхоналар сони жадал ўсиб бормоқда.
Бу албатта қайсидир маънода яхши. Лекин мана шундай ишлаб чиқариш субъектларининг салбий ҳолатларини ҳам ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?
Ўзидан хилма-хил зарарли газлар, чиқиндилар чиқарувчи саноат корхоналари табиат, инсон ҳаёти, ҳайвонот олами, глобал иқлим учун жуда катта хавф келтириб чиқариши мумкин. Тўғрироғи, чиқаряпти, десак ҳам адашмаган бўламиз. Бунинг таъсирида бутун дунё бўйлаб ҳавонинг ифлосланиши, магнит бўрони, иқлим ўзгариши каби муаммоли вазиятлар юз беряпти.
Биргина республикамиз миқёсида ушбу вазиятни кузатадиган бўлсак, пойтахтимиз дунё бўйлаб атмосферанинг ифлосланиши бўйича етакчи ўринларда. Кўмир, нефть ва табиий газ каби қазиб олинадиган ёқилғиларни электр, иссиқлик ва транспорт учун ёқиш ҳавога олтингугурт диоксиди, азот ва углерод оксидлари каби ифлослантирувчи моддаларни чиқаради. Бу эса инсон учун ҳам, табиат учун ҳам зарарлидир.
Бундан ташқари, мамлакатимиз бўйлаб автомобиллар қатнови ҳам тўхтамайди. Ҳозирда деярли ҳар бир хонадонда автомобиль бор. Буни йўлларда дуч келадиган тирбандликлардан ҳам билишимиз мумкин. Улардан чиқадиган газларнинг иқлим учун зарари нақадар катталиги, афсуски, бизни унчалик ташвишлантирмаяпти.
Фикримча, мана шу масалаларнинг олдини олиш учун барча ўз ҳиссасини қўшмоғи зарур. Биргина Ўзбекистонда эмас, ривожланган ва ривожланаётган кўплаб давлатларда ишлаб чиқариш миқёси юқори. Бироқ улар ҳавонинг ифлосланишидан азият чекмаяпти-ку... Ҳамма тоза ҳаводан нафас олишга ҳақли. Шундай экан, кўпроқ кўчатлар экайлик, атрофимизни боғу бўстонга айлантирайлик. Экология масаласига масъул ташкилотлардан эса қайта тикланадиган манбаларни аҳолига кенг тарғиб қилиш, саноат жараёнларини безарар тарзда такомиллаштириш, транспорт воситаларининг атмосферага зарарли таъсирини камайтиришни ҳам тартибга солишларини сўраб қолган бўлардим.
Зуҳра ТОЖИБОЕВА,
Ҳалима Худойбердиева
ижод мактабининг
11-синф ўқувчиси,
Сирдарё вилояти
Яшил қалқон: нега бизга оддий парклар эмас, айнан дендрология боғлари керак?
🕔15:53, 13.04.2026
✔25
Шаҳарларимиз жадал ривожланиб, янги бино ва иншоотлар кўпаяётган бир пайтда, табиат билан уйғунликни ва ҳаво мусаффолигини сақлаш эҳтиёжи ҳар қачонгидан ҳам ортиб бормоқда. Бундай шароитда бизга шунчаки манзарали кўчатлар эмас, балки шаҳарнинг нафас олишини таъминлайдиган чинакам «ўпка»лар керак.
Батафсил
Чиқиндининг сўнгги манзили – электр
🕔15:53, 13.04.2026
✔30
Маълумки, дунё миқёсида энг долзарб экологик масалалардан бирига айланиб бораётган муаммо бу – чиқиндилар. Таҳлилларга кўра, сўнгги йилларда маиший ва саноат чиқиндиларининг йилдан-йилга ортаётгани ер юзидаги экологик барқарорликка салбий таъсир кўрсатмоқда.
Батафсил
Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган марварид
🕔15:39, 13.04.2026
✔26
Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида жойлашган Сангардак шаршараси табиатнинг бетакрор мўъжизаларидан биридир. Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган оппоқ сув оқими узоқдан ҳам шовуллаб эшитилади. Марвариддек гўё…
Батафсил