БМТ томонидан маълум қилинишича, Осиё ҳудудлари 2023 йилда иқлим ва об-ҳаво ўзгариши сабаб дунёдаги энг кўп талафотга учраган минтақа сифатида тарихга муҳрланди.
Статистикага кўра, ўтган йили ёзда ер юзидаги ҳаво ҳарорати рекорд даражага етган, БМТнинг об-ҳаво ва иқлим агентлиги маълумотларига кўра, жазирама ҳаво айниқса Осиё минтақасини тез суратлар билан қамраб олмоқда. Бутунжаҳон метрология ташкилоти ҳам Осиёда жазирама тўлқинларнинг кучайиб бориши фонида музликларнинг кескин даража эриб кетиши келажакда минтақадаги сув масаласига чанг солаётганини айтди.
БМТ Осиёдаги иқлим вазияти ер юзидаги ҳарорат ва музликлар эриши, денгиз сатҳининг кўтарилиши каби ҳолатларни жадаллаштириб, инсонлар хавфсизлиги ва иқтисод учун катта муаммоларни келтириб чиқаришини прогноз қилди.
Жумладан, ўтган йили ҳам Осиё мамлакатларида юз берган иқтисодий йўқотишларнинг асосий сабаблари табиий офатлар бўлган эди.
«Осиё 2023 йилда иқлим ва сув билан боғлиқ хавф-хатарларга тўла энг кўп талафотга учраган минтақа бўлиб қолди», дейилади ЖСТ маълумотида.
Шунингдек, ўтган йили Осиё бўйлаб юқори ҳарорат кўрсаткичи дунёда иккинчи ўринни эгаллади. Ғарбий Сибирдан Ўрта Осиёга, Шарқий Хитойдан Японияга қадар ўртача юқори ҳарорат қайд этилиб, рекорд даражадаги энг иссиқ ёз Японияда кузатилди.
Ҳимолай, Покистон ва Афғонистондаги Ҳиндукуш тоғ тизмаларида ёғингарчилик нормадан пастлаб кетди. Жануби-Ғарбий Хитой эса қурғоқчиликдан азият чекди. Марказий Тибет платосида жойлашган Юқори тоғли Осиё ҳудуди музликлари ҳажми қутб музликларидан кейинги ўринни эгаллайди. Аммо, афсуски, сўнгги ўн йилликда ушбу музликларнинг катта қисми эриб кетди. Шунингдек, ўтган ёзда Осиёда сув ва об-ҳаво билан боғлиқ 79 та офат қайд этилиб, уларнинг 80 фоизи сув тошқинлари бўлган. Натижада 2000 дан ортиқ инсон ҳалок бўлиб, 9 миллион аҳоли зарар кўрган.
Келаётган ёз қандай бўлади?
Олимларнинг фикрича, жорий 2024 йил 2023 йилдаги рекорд даражадан ҳам иссиқроқ бўлиши мумкин. Бу Эль-Ниньо, яъни Тинч океанининг экваториал қисмида сув сатҳидаги ҳароратнинг аномал кўтарилиши билан боғлиқ.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 2024 йил ўтган йилги рекордни янгилаши ва кузатувлар тарихидаги энг иссиқ йил бўлиши мумкин. Метеорологлар аллақачон 2023 йил рекорд даражадаги иссиқ йил бўлганини, глобал ҳарорат саноат давридан олдинги ўртача кўрсаткичдан 1,4 даража юқорилаганини тасдиқлаган. Агентликнинг қайд этишича, катта эҳтимол билан 2024 йилда бу кўрсаткич ортади.
Бу йил сайёрадаги ўртача ҳарорат саноатгача бўлган даврга нисбатан 1,3-1,6 даражага ошиши тахмин қилиняпти. Бундай прогнозлар нафақат иссиқхона газлари ҳажмининг ошиши билан, балки 2023 йилнинг ёзида бошланган Эль-Ниньо табиий ҳодисаси билан ҳам боғлиқ.
Эль-Ниньо – Тинч океанининг экваториал қисмида сув сатҳидаги ҳароратнинг аномал кўтарилиши билан тавсифланган табиий феномен. Бу ҳодиса ҳар 2-7 йилда содир бўлади ва 18 ойгача давом этиши мумкин. Эль-Ниньо эпизодлари пайтида тропик зоналарда ёғингарчилик ва атмосфера айланишининг нормал схемаси бузилиб, бутун дунё бўйлаб экстремал иқлим шароитларини келтириб чиқаради.
Тинч океани сувининг исиши ва сайёра юзаси ҳароратининг кўтарилиши ўртасида кечикиш мавжуд, шунинг учун Эль-Ниньо давридаги иккинчи йил одатда биринчи йилга қараганда иссиқроқ бўлади, дейди АҚШнинг Океан ва атмосфера тадқиқотлари миллий бошқармаси катта олими Майкл МакФаден.
Булутларни «бўйсундириш» ва ёмғир суви: Сув танқислигига осон ечим
🕔15:57, 21.05.2026
✔38
Ҳозирги кунда табиий жараёнларни илмий асосланган равишда бошқариш ғояси илмий доираларда тобора кенг муҳокама қилинмоқда. Ана шундай инновацион йўналишлардан бири сунъий ёмғир технологияси ҳисобланади.
Батафсил
Иқлим ўзгариши янги офис маданиятини талаб қилмоқда
🕔15:49, 21.05.2026
✔36
Сўнгги йилларда иқлим ўзгариши, иссиқ ҳарорат ва энергия ресурсларига бўлган босим дунё давлатларини кундалик ҳаётдаги майда деталларгача қайта кўриб чиқишга мажбур қилмоқда. Энди экологик ёндашув фақат катта заводлар ёки қайта тикланувчи энергия лойиҳалари билан чекланмайди. Айрим мамлакатлар энергияни тежашни ҳатто офис маданияти ва кийиниш услубидан бошлаяпти.
Батафсил
Атмосфера ҳавосининг ифлосланиши: энди эътиборсиз қолдириб бўлмайди
🕔15:42, 15.05.2026
✔72
Ҳаво – инсон ҳаёти учун энг муҳим неъматлардан бири. Бироқ биз унинг қадрини кўпинча муаммо пайдо бўлганда англаймиз. Сўнгги йилларда атмосфера ҳавосининг ифлосланиши нафақат экологлар ёки мутахассислар, балки ҳар бир фуқарони ташвишга солаётган жиддий масалага айланди.
Батафсил