Маиший чиқиндилар аллақачон бугунги кунннинг энг долзарб ва жиддий экологик муаммоларидан бирига айланган.
Чиқиндилар муаммосининг асосий сабабларидан бири инсон ва табиат ўртасидаги муносабатларнинг тўғри йўлга қўйилмаганидир. Янги технологиялар, товарлар ва хизматларнинг пайдо бўлиши билан одамлар тобора кўпроқ истеъмолчига айлана бошлади. Бу эса саноат чиқиндилари миқдорининг кўпайишига олиб келди. Қаттиқ маиший чиқиндилар муаммосини ҳал қилиш атроф-муҳит ва инсон саломатлигини асраш учун муҳим қадамдир. Масаланинг хавфсиз ечими борасида мутахассислар бир қанча тавсиялар ишлаб чиқишган.
Исрофдан тийилиш. Бу бизнинг миллий қадриятларимизга уйғун тамойил бўлиб, ҳаёт учун зарурат тусини олган нарсалар билан кифояланиш, ортиқчаликка йўл қўймаслик, шунчаки ҳой-ҳаваслар ортидан она табиатга ва бошқаларга зарар етказмасликни назарда тутади.
Махсус жойларга ташлаш. Чиқинди масаласидаги энг кўп тарқалган муаммо бу уни белгиланмаган жойларга ташлаш билан боғлиқдир. Бу муаммо аҳолининг экологик маданиятини барқарорлаштириш билан барҳам топиши мумкин.
Саралаш. Маиший чиқиндиларни ҳар доим турларга ажратишга эътиборли бўлиш улар утилизацияси учун катта ёрдам саналади. Бу билан маблағ, вақт, меҳнат ресурслари тежалади. Чиқиндиларнинг турларга ажратилмаслиги мазкур фаолиятни тартибга солишни янада чигаллаштиради.
Қайта ишлаш. Чиқиндини қайта ишлаш бутун дунёда иккиламчи маҳсулот учун арзон хомашё манбаига айланди. Бу аҳоли, табиат ва ишлаб чиқарувчилар учун ҳам катта имкониятлар яратади.
Қисқача айтганда, атроф-муҳит мусаффолигини сақлаш ҳар биримиз учун қадрият даражасига кўтарилмоғи зарур. Шундагина муаммолар ечимини топиш барчамиз учун осон кечади.
Сайёра УМАРОВА
Ховосда янги боғлар, янги имкониятлар
🕔17:58, 16.04.2026
✔19
Сирдарё вилояти Ховос туманида бугун табиат билан инсон ўртасидаги азалий боғлиқлик яна бир бор ўз ифодасини топмоқда. «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар нафақат табиатга яшил либос кийгизмоқда, балки одамлар ҳаётига умид, хонадонларга барака олиб кирмоқда.
Батафсил
Қўшработ қир-адирлари ҳам дарахтларга бурканадими?
🕔17:55, 16.04.2026
✔17
Нурота тоғ тизмаларини гумбурлатиб қўшиққа солган Эргаш Жуманбулбул ўғли Қўшработ туманининг Қўрғон қишлоғида туғилиб, вояга етган. Жўш воҳаси дея тарифланадиган бу жой кейинги йилларда янада обод бўлаётир. Эргаш Жуманбулбул ўғлининг уй-музейи янгиланган бинода ўз фаолиятини бошлади. Эргаш шоирнинг уй-музейини кўргани келувчилар сезиларли даражада ошди.
Батафсил
Павловния – биз учун ишончли табиий ҳамкор
🕔17:50, 16.04.2026
✔18
«Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида юртимизнинг барча ҳудудларида миллионлаб кўчатлар экилиб, яшил майдонлар кенгаймоқда.
Батафсил