Иқлим      Бош саҳифа

Сунъий гуллар хавфи

Бугунги кунда суньий гуллардан кўплаб хонадонлар, дўкон, меҳмонхоналарда безак сифатида фойдаланилади. Бироқ интерьер бўйича мутахассислар уйда сунъий гуллар сақламасликни тавсия қилишмоқда. Боиси...

Сунъий гуллар хавфи

Саломатликка зарар етказади

Пластик гулларнинг аксарият қисми арзон материаллардан тайёрланади. Одатда уларнинг асосини поливинилхлорид ёки арзон пластмасса ташкил этади. Бу эса сунъий гуллар ўзида саломатлик учун зарарли моддаларни сақлашидан дарак беради.

Хавфли токсинлар ҳавога кўтарилиб, аллергиянинг оғир шаклини келтириб чиқариши мумкин. Гуллар матодан тайёрланган бўлса, ўзига чанг йиғиб олади. Гулларни чангдан тозалаш эса ҳаддан ташқари қийин бўлади.

Латекс, органза каби синтетик матолар маълум шаклга кириши учун уларга кимёвий аралашмалар билан ишлов берилади. Ранг учун эса анилин бўёқларидан фойдаланилади. Бу турдаги бўёқлар ҳам саломатлик учун ҳаддан ташқари хавфли: улар бош айланишини келтириб чиқариши, бош оғриғи, ҳолсизликка сабаб бўлиши мумкин. Гул чанг­лари пенопластдан ясалади, ушбу материал парчаланганда ўзидан кансероген модда – стиролни ажратиб чиқаради. Безак сифатида ишлатиладиган майда деталлар эса болалар учун хавфли бўлиб, кўп ҳолларда кичкинтойлар уларни бурун тешигига киритиб кўришади ёки ютиб юборишади.

Табиат учун хавфли

Арзон пластикдан тайёрланган гулларнинг табиатга келтирадиган зарари саломатликка етказадиган зиёнидан кам эмас. Уларни экологик жиҳатдан хавфсиз деб бўлмайди. Кундалик турмушда пластик супургилар, саватлар, идишлар, пакетларнинг фаол қўлланила бошлангани экофаолларни ташвишга солгани рост. Яроқсиз ҳолатга келган пластик буюмлар чиқиндига улоқтирилганидан кейин экология учун ҳақиқий муаммога айланади.

Пластикнинг парчаланиши учун 100-500 йил керак бўлади. Бу эса пластик буюм юз йиллар давомида ўзидан саломатлик учун хавфли бўлган оғир металлар ва диоксинларни ажратиб чиқаришини англатади. Уйингизга ўзига хос кўриниш беришни, шу билан бирга атроф-муҳит ҳақида қайғуришни истасангиз, диққатингизни табиий гулларга қаратинг.




Ўхшаш мақолалар

Булутларни «бўйсундириш»  ва ёмғир суви:  Сув танқислигига осон ечим

Булутларни «бўйсундириш» ва ёмғир суви:  Сув танқислигига осон ечим

🕔15:57, 21.05.2026 ✔38

Ҳозирги кунда табиий жараёнларни илмий асосланган равишда бошқариш ғояси илмий доираларда тобора кенг муҳокама қилинмоқда. Ана шундай инновацион йўналишлардан бири сунъий ёмғир технологияси ҳисобланади.

Батафсил
Иқлим ўзгариши  янги офис маданиятини талаб қилмоқда

Иқлим ўзгариши янги офис маданиятини талаб қилмоқда

🕔15:49, 21.05.2026 ✔36

Сўнгги йилларда иқлим ўзгариши, иссиқ ҳарорат ва энергия ресурсларига бўлган босим дунё давлатларини кундалик ҳаётдаги майда деталларгача қайта кўриб чиқишга мажбур қилмоқда. Энди экологик ёндашув фақат катта заводлар ёки қайта тикланувчи энергия лойиҳалари билан чекланмайди. Айрим мамлакатлар энергияни тежашни ҳатто офис маданияти ва кийиниш услубидан бошлаяпти.

Батафсил
Атмосфера  ҳавосининг  ифлосланиши:  энди эътиборсиз  қолдириб бўлмайди

Атмосфера ҳавосининг ифлосланиши: энди эътиборсиз қолдириб бўлмайди

🕔15:42, 15.05.2026 ✔72

Ҳаво – инсон ҳаёти учун энг муҳим неъматлардан бири. Бироқ биз унинг қадрини кўпинча муаммо пайдо бўлганда англаймиз. Сўнгги йилларда атмосфера ҳавосининг ифлосланиши нафақат экологлар ёки мутахассислар, балки ҳар бир фуқарони ташвишга солаётган жиддий масалага айланди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар