Табиат      Бош саҳифа

Cаксовуллар – чўл зийнати

Кўпчилик саксовул деганда ўчоқни қиздирувчи ўтинни кўз олдига келтиради. Аслида қурғоқчиликка бардошли мазкур бутасимон дарахт баргларидан эфир мойи, бўёқ ҳам олиш мумкин.

Cаксовуллар –  чўл зийнати

Чўпонлар саксовул баргларидан чой дамлаб ичишади. Айтишларича, бундай чой қон босимини пасайтириб, одамга роҳат бағишлар экан. Ўзининг хушбўй ҳиди билан саксовул барглари зарарли ҳашаротларни ҳайдаш хусусиятига ҳам эга.

Қорақалпоғистон Республикасининг шимолида жойлашган «Оролқум» миллий табиат боғи ходимлари томонидан саксовулларни қўриқлаш ишлари олиб борилмоқда. Орол денгизининг қуриган туби чўл-саҳродан иборат. Бу ерда иқлимнинг оғирлиги, табиий намгарчиликнинг камлиги ўсимлик дунёсининг камбағаллашувига олиб келган. Шундай бўлишига қарамасдан ушбу ҳудудда мослашган кўпгина ўсимликлар ўсади. Уларнинг барчасидаги ҳужайраларда сувни ушлаб турувчи моддалар, эфир мойлари, алкалоидлар, ошловчи моддалар сувда эрувчан тузлар мавжуд. Уларнинг барчаси муҳим ўрмон-мелиоратив вазифасини бажаради. Асосий ўрмон ҳосил қилувчи турлар – оқ саксовул ва қора саксовулдир. Оқ саксовул асосан қумли ерларда, қора саксовул шўрхок ва тошлоқ ерларда ўсади.

Ўзбекистон Республикасининг асосий майдонлари Оролбўйи минтақасида жойлашгани учун денгизнинг қуриб бораётгани билан боғлиқ салбий омиллар флора ва фауна дунёсига салбий таъсир ўтказмоқда. Республикамиз флораси 4000 ўсимлик туридан ташкил топган, унинг 10-15 фоизи ҳимояга муҳтож. Ҳозир «Қизил китоб»га йўқолиш арафасидаги кўпгина ўсимликлар (300 турдан ортиқ) киритилган.

Республикамизнинг саҳро ҳудуди 64 фоиз майдонни эгаллайди, унинг 30 фоизи деградацияга учраган. Кўчма қумлар 1 млн гектар майдонда бўлиб, уларни ягона тўхтатувчи омил ўрмонлардир. Ҳозирги пайтда Республика ўрмон фонди 9,3 млн гектар бўлиб, унинг 7,5 млн гектари қум-саҳроли минтақада ва 2 млн 483 минг гектар ўрмон билан қопланган ҳисобланади. Ушбу минтақада ҳар йили 30-40 минг гектар майдонда уруғ сепиш ва кўчат экиш орқали маданий ўрмонлар барпо этилади.

Асосий ўрмон ҳосил қилувчи тур саксовулдир. У 1 млн 693 минг гектар майдонни эгаллаган. Саксовулзорларнинг ўртача ёши
14 – 18 йил.  Қандим, черкез 126,4 минг гектар, юлғун 64,5 минг гектар майдонни эгаллайди.

Оролнинг қуриган тубида ҳам катта майдонларда саксовулзорлар юзага келмоқда. Ўсимликлар ичида саксовул қумларни яхши мустаҳкамлашда тенги йўқ ўсимлик ҳисобланади. Саксовул март-­апрель ойларида 5-7 кун давомида гуллайди. Гуллаб бўлганидан кейинги жазирама ёз иссиғида мева тугунчалари ҳосил бўлмайди, фақат сентябрь ойига келиб мевалар шаклланади. Сентябрь охирида саксовулда кўплаб мевалар ҳосил бўлади. Мевалари – қанотчалар, ҳаворанг, гулни эслатади. Октя­брда мевалари етилиб, тўкилиб тушади, фақат айримларидагина баъзи шохчаларида қолган мевалари кейинги баҳоргача туради. Мевалари шамол ёрдамида тарқалади. Ҳар йили мевалари ҳосил бўлади, лекин икки йил оралатиб, учинчи йилга қараб, мўл ҳосил беради.

Қорасаксовул тақир чўлларда, сариқ-шўрхок тупроқларда, шўрланган қумли ва бўз тупроқларда ўсади. У 12 метр баландликкача ўсадиган дарахт ёки бута сифатида учрайди. Поялари бўлмали, мўрт, сувли, тўқ яшил, шўрхок-нордон таъмли, осилиб турувчи бўлиб, майда ғадир-будир ўсимталари бор. Мевалари қанотчалар, мева четлари букилган, атрофида қанотчалари бор, гул оғзи баргчаларидан пайдо бўлади. Уруғларида спиралсимон муртаги бор. Қора саксовул 50-60 йил умр кўради. Кучли шўрланган ерларда ҳам ўсади. Оқ саксовул қора саксовулга нисбатан кўп тарқалган.

Саксовулзорларни кўпайтириш ва уларни парваришлаш бугунги куннинг долзарб вазифаси саналади. Уларни нафақат чўл ҳудудида, балки шўрхок ерларда тортилган ариқ ва зовурлар бўйларига экиб ҳам кўпайтириш мумкин. Бу эса юртимиз манзараси биохилма-хиллигини таъминлайди, деб ўйлайман.

 

Зарухан МАТЕКЕЕВА,

«Оролқум» миллий табиат боғининг

илмий ишлар бўйича мутахассиси




Ўхшаш мақолалар

Яшил қалқон:  нега бизга оддий  парклар эмас, айнан  дендрология  боғлари  керак?

Яшил қалқон: нега бизга оддий парклар эмас, айнан дендрология боғлари керак?

🕔15:53, 13.04.2026 ✔25

Шаҳарларимиз жадал ривож­ланиб, янги бино ва иншоотлар кўпаяётган бир пайтда, табиат билан уйғунликни ва ҳаво мусаффолигини сақлаш эҳтиёжи ҳар қачонгидан ҳам ортиб бормоқда. Бундай шароитда бизга шунчаки манзарали кўчатлар эмас, балки шаҳарнинг нафас олишини таъминлайдиган чинакам «ўпка»лар керак.

Батафсил
Чиқиндининг сўнгги манзили –  электр

Чиқиндининг сўнгги манзили – электр

🕔15:53, 13.04.2026 ✔30

Маълумки, дунё миқёсида энг долзарб экологик масалалардан бирига айланиб бораётган муаммо бу – чиқиндилар. Таҳлилларга кўра, сўнгги йилларда маиший ва саноат чиқиндиларининг йилдан-йилга ортаётгани ер юзидаги экологик барқарорликка салбий таъсир кўрсатмоқда.

Батафсил
Тоғлар бағридан  отилиб чиқаётган марварид

Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган марварид

🕔15:39, 13.04.2026 ✔26

Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида жойлашган Сангардак шаршараси табиатнинг бетакрор мўъжизаларидан биридир. Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган оппоқ сув оқими узоқдан ҳам шовуллаб эшитилади. Марвариддек гўё…

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Яшил қалқон:  нега бизга оддий  парклар эмас, айнан  дендрология  боғлари  керак?

    Яшил қалқон: нега бизга оддий парклар эмас, айнан дендрология боғлари керак?

    Шаҳарларимиз жадал ривож­ланиб, янги бино ва иншоотлар кўпаяётган бир пайтда, табиат билан уйғунликни ва ҳаво мусаффолигини сақлаш эҳтиёжи ҳар қачонгидан ҳам ортиб бормоқда. Бундай шароитда бизга шунчаки манзарали кўчатлар эмас, балки шаҳарнинг нафас олишини таъминлайдиган чинакам «ўпка»лар керак.

    ✔ 25    🕔 15:53, 13.04.2026
  • Чиқиндининг сўнгги манзили –  электр

    Чиқиндининг сўнгги манзили – электр

    Маълумки, дунё миқёсида энг долзарб экологик масалалардан бирига айланиб бораётган муаммо бу – чиқиндилар. Таҳлилларга кўра, сўнгги йилларда маиший ва саноат чиқиндиларининг йилдан-йилга ортаётгани ер юзидаги экологик барқарорликка салбий таъсир кўрсатмоқда.

    ✔ 30    🕔 15:53, 13.04.2026
  • Тоғлар бағридан  отилиб чиқаётган марварид

    Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган марварид

    Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида жойлашган Сангардак шаршараси табиатнинг бетакрор мўъжизаларидан биридир. Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган оппоқ сув оқими узоқдан ҳам шовуллаб эшитилади. Марвариддек гўё…

    ✔ 26    🕔 15:39, 13.04.2026
  • Ташландиқ  майдон  замонавий  яшил  воҳага  айланди

    Ташландиқ майдон замонавий яшил воҳага айланди

    Шаҳарсозлик ва экологик мувозанат уйғунлиги — соғлом турмуш тарзининг гарови. Қўқон шаҳрининг «Райҳон» маҳалласида узоқ йиллар давомида эътибордан четда қолиб, ташландиқ ҳолга келган ҳудуднинг янги қиёфа касб этиши бу борадаги хайрли ишларнинг узвий давоми бўлди.

    ✔ 76    🕔 16:03, 02.04.2026
  • Ўзбекистон кўчиб юрувчи турларни асраш ташаббусига қўшилди

    Ўзбекистон кўчиб юрувчи турларни асраш ташаббусига қўшилди

    Бразилиянинг Кампу-Гранди шаҳрида бўлиб ўтаётган Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаш тўғрисидаги конвенциянинг 15-Конференцияси (CMS COP15) доирасида кўчиб юрувчи турлардан ноқонуний фойдаланишни камайтиришга қаратилган Глобал ташаббус (GTI) ишга туширилди.

    ✔ 65    🕔 14:15, 02.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар