Хабарингиз бор, Экопартия масъуллари томонидан ҳудудларда «Яшил макон» доирасида экилган кўчатларнинг ҳолати доимий ўрганилади.
Минг афсуски, кўплаб кўчатлар суғориш тизими мавжуд бўлмаган ҳудудларда экилган, натижада кўчатлар сувсизликдан қовжираган бўлиб чиқади. Бир қарашда 100, 200 та кўчат учун суғориш тизимини ўрнатиш қийин иш, ортиқча оворагарчиликдек туюлиши мумкин. Аммо бугунги кунда бир қанча сув тежовчи технологиялар ишлаб чиқилганки, уларни амалиётда қўллаб, дарахтларни сувсизликдан қутқариб қолишимиз мумкин.
Куни кеча Ўзбекистон Экологик партияси ва Тошкент давлат аграр университети ҳамкорлигида Корея тажрибаси асосида дарахтларни сувсиз ҳудудларда ҳам суғориш ва парваришлашга мўлжалланган «Tree watering bag» сув тежамкор технологиясини синовдан ўтказиш бўйича амалий семинар ташкил этилди.
Мазкур жараёнда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари Камол Жуманиёзов, Наврўзбек Юсупов, университет ўқув ишлари бўйича проректори Нарзулло Обломурадов, суғориш тизимлари ва ўрмончилик мутахассислари, факультет деканлари, кафедра мудирлари, профессор ўқитувчилар, ёшлар ҳамда бир қатор масъуллар иштирок этди.
«Ушбу сув тежамкор технология бир вақтнинг ўзида 70 литр сувни сиғдира олади. Бу ҳажм дарахтнинг 3 кун давомида сувга бўлган эҳтиёжини қондириб, давомли томчилатиб суғориш илдиз намлигини меъёрида ушлаб туришга хизмат қилади. Бу технология, айниқса, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида мамлакатимиз бўйлаб сув ресурслари кам, суғориш қийин бўлган худудларда дарахт кўчатларини экиб, ўстиришда жуда фойдалидир», – дейди Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзоси Наврўзбек Юсупов.
Семинар давомида лойиҳанинг афзалликлари ҳамда қулайликлари тўғрисида сўз юритилиб, Тошкент давлат аграр университети ҳудудидаги 50 туп дарахтга мазкур технология ўрнатилди.
Яшил қалқон: нега бизга оддий парклар эмас, айнан дендрология боғлари керак?
🕔15:53, 13.04.2026
✔25
Шаҳарларимиз жадал ривожланиб, янги бино ва иншоотлар кўпаяётган бир пайтда, табиат билан уйғунликни ва ҳаво мусаффолигини сақлаш эҳтиёжи ҳар қачонгидан ҳам ортиб бормоқда. Бундай шароитда бизга шунчаки манзарали кўчатлар эмас, балки шаҳарнинг нафас олишини таъминлайдиган чинакам «ўпка»лар керак.
Батафсил
Чиқиндининг сўнгги манзили – электр
🕔15:53, 13.04.2026
✔30
Маълумки, дунё миқёсида энг долзарб экологик масалалардан бирига айланиб бораётган муаммо бу – чиқиндилар. Таҳлилларга кўра, сўнгги йилларда маиший ва саноат чиқиндиларининг йилдан-йилга ортаётгани ер юзидаги экологик барқарорликка салбий таъсир кўрсатмоқда.
Батафсил
Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган марварид
🕔15:39, 13.04.2026
✔25
Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида жойлашган Сангардак шаршараси табиатнинг бетакрор мўъжизаларидан биридир. Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган оппоқ сув оқими узоқдан ҳам шовуллаб эшитилади. Марвариддек гўё…
Батафсил