Тарихий маълумотларда таъкидланишича, ўрта асрларда Каспий денгизи мутлақо бошқача кўринишда бўлган экан. Қизиқ томони шундаки, қадимги хариталарда Орол денгизи умуман мавжуд эмас. Унинг ўрнида эса ҳайҳотдай қилиб Каспий денгизи кўрсатилган.
Олис ўтмиш замонларида ҳозирги поёнсиз чўллар бағрида сон-саноқсиз дарё ва шаҳарлар мавжуд бўлган. Бундан келиб чиққан ҳолда, ўша даврларда Қорақум ва Қизилқум даштлари бағрида одамлар яшайдиган масканлар тиғиз жойлашганини тахмин қилиш мумкин. Ажабланарлики шуки, қадим замонларда бугун бийдай саҳрога айланиб ётган бу чўллар бағрида тоғлар, дарёлар ва кўллар мавжуд бўлган. Шунингдек, дарёлар ҳозирги кўринишидан мутлақо бошқача катталикда бўлган, деган тахминлар бор.
Ҳайратланарлиси шуки, Орол денгизи қурий бошлагач, у ташлаб кетган ерда эски ибодатхонанинг қолдиғи топилган. Бу ерга бориб тадқиқот ишлари олиб борган археолог олимлар бу иморат эрамизнинг XII-XIV асрларига тааллуқли деган хулосага келиб, унинг Туркистондаги Аҳмад Яссавий мақбарасининг аниқ нусхаси эканини таъкидлайди. Ушбу ибодатхонадан унчалик узоқ бўлмаган жойдан эса, аскарлар қабри ҳам топилган. Шу билан бирга, археологлар қурилиш ҳамда кўнгилочар буюмлар ишлаб чиқарувчи кулолчилик устахонасини ҳам аниқлашган. Одамлар ҳамда чорва молларининг суяк қолдиқлари тарқоқ ҳолда топилган. Бу эса уларнинг кутилмаган ўлим туфайли жуда қисқа муддатда нобуд бўлганини англатади.
Бу тадқиқотлар Орол денгизининг сув тошқини оқибатида пайдо бўлган йирик кўл эканини тасдиқлайди. Албатта, қадимги хариталар бу ҳақда аниқ маълумотлар бера олади.
Расул САЪДУЛЛАЕВ,
«Борса келмас» давлат қўриқхонаси бош мутахассиси
Яшил қалқон: нега бизга оддий парклар эмас, айнан дендрология боғлари керак?
🕔15:53, 13.04.2026
✔25
Шаҳарларимиз жадал ривожланиб, янги бино ва иншоотлар кўпаяётган бир пайтда, табиат билан уйғунликни ва ҳаво мусаффолигини сақлаш эҳтиёжи ҳар қачонгидан ҳам ортиб бормоқда. Бундай шароитда бизга шунчаки манзарали кўчатлар эмас, балки шаҳарнинг нафас олишини таъминлайдиган чинакам «ўпка»лар керак.
Батафсил
Чиқиндининг сўнгги манзили – электр
🕔15:53, 13.04.2026
✔30
Маълумки, дунё миқёсида энг долзарб экологик масалалардан бирига айланиб бораётган муаммо бу – чиқиндилар. Таҳлилларга кўра, сўнгги йилларда маиший ва саноат чиқиндиларининг йилдан-йилга ортаётгани ер юзидаги экологик барқарорликка салбий таъсир кўрсатмоқда.
Батафсил
Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган марварид
🕔15:39, 13.04.2026
✔25
Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида жойлашган Сангардак шаршараси табиатнинг бетакрор мўъжизаларидан биридир. Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган оппоқ сув оқими узоқдан ҳам шовуллаб эшитилади. Марвариддек гўё…
Батафсил