Мамлакатимизда улуғ бир сиёсий жараён – сайлов яқинлашган сайин ҳар бир партия аъзоси ўз фаолиятини бир қур мушоҳада-таҳлил элагидан ўтказади. Ўтган давр мобайнида нималар қилинди?
Ютуқ ва камчиликлар нималардан иборат? Бу саволларга ана шу таҳлиллар натижасида жавоб топилади.
2019 – 2024 йилларда Ўзбекистон Экологик партияси Хоразм вилоят партия ташкилоти кенгаши ижроия қўмитаси томонидан 180 га яқин жамоатчилик эшитувлари ташкил этилди. Партиядан вилоят, шаҳар ва туман Кенгашига сайланган депутатлар томонидан сайловчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш билан боғлиқ масалалар юзасидан 1000 дан ортиқ депутат сўрови юборилиб, ички кўчаларни таъмирлаш, ёшларга, хотин-қизларга кредит ажратиш, ишсизларни ишга жойлаштиришга кўмаклашиш, экологик муаммоларни ҳал этиш ва бошқа бир қатор долзарб масалалар юзасидан амалий кўмак берилди.
Вилоят аҳолиси билан фаол мулоқот қилишга, асосан уларни тинглаш, муаммоларини эшитишга катта эътибор қаратилди.
Қонун ҳужжатлари талаблари бажарилишини таъминлашга қаратилган 600 дан ортиқ депутатлик ва жамоатчилик назорати тадбирлари амалга оширилди.
Вилоят партия ташкилоти хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратиб, туман партия ташкилоти қошида «Аёллар қаноти» жамоатчилик тузилмаси ташкил қилинди.
Партиядан сайланган депутатлар ва ходимлари томонидан давлат ва нодавлат ташкилотлари вакилларини жалб этган ҳолда «Аёллар дафтари»га киритилган аҳоли муаммоларини ўрганишга қаратилган 1120 та учрашув ва сайёр қабуллар ўтказилди. Аниқланган муаммоларнинг 1115 дан ортиғи айнан вилоят, туман ва шаҳар партия ташкилоти саъй-ҳаракати билан мутасадди ташкилотлар томонидан ҳал қилинди.
Ўтган даврда партиянинг вилоят ва унинг шаҳар-туман партия ташкилотига мурожаат қилган 450 нафардан зиёд хотин-қизларнинг ижтимоий масалалари ҳал этилди.
Вилоят миқёсида партиянинг раҳбарлиги ва табиатсевар фуқароларимизнинг саъй-ҳаракатлари билан «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида 30 гектар боғ, 18 гектар жамоат парклари барпо этишда фаол иштирок этилди. Бу ўз навбатида Оролбўйи ҳудуди экологиясини барқарорлаштириш борасидаги салмоқли қадам бўлди.
Аҳолининг экологик саводхонлик даражасини ошириш, экологик маълумотга эга бўлишини таъминлаш мақсадида олий таълим муассасалари, мактаб, мактабгача таълим ташкилотлари, маҳаллалар, корхона ва ташкилотларда 5 мингдан ортиқ тадбир ташкил этилди. Шунингдек, аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш, табиатни муҳофаза қилиш борасидаги миллий анъана ва қадриятларимизни тарғиб қилишга бағишланган 7 минг дан ортиқ ташвиқот тадбирлари ўтказилиб, уларда 210 минг нафардан зиёд ҳамюртларимиз иштирок этди.
Вилоят, шаҳар ва туман партия ташкилотлари мамлакатимизда амалга оширилган конституциявий ислоҳотларда фаол иштирок этгани бизни қувонтирди. Янги таҳрирдаги Конституция лойиҳасини мазмун-моҳиятини партия электоратига етказиш учун 900 ортиқ тарғибот-ташвиқот тадбирлари ўтказди. Унда 36 мингдан ортиқ ёшлар, меҳнат жамоаси вакиллари, маҳалла фаоллари иштирок этди.
Албатта, бизнинг фаолиятимизга халқ, жамоатчилик муносиб баҳо беради. Ҳақиқий баҳо эса олдимизда турган сайлов натижаларидан сўнг келиб чиқади. Ўйлаймизки, бу галги сайловда халқимиз партиямиз томонидан илгари сурилган номзодларни муносиб деб топиб, қўллаб-қувватлайди.
Акмалбек ЎРОЗБОЕВ,
ЎЭП Хоразм вилоят партия ташкилоти раиси
Илдизлар омон бўлса...
🕔14:40, 12.03.2026
✔51
Инсон ҳаётидаги бирламчи восита сувдир. Унга инсонларнинг ҳар кун эҳтиёжи тушади. Кўл ҳам инсонларга беминнат хизмат қилади. Сув ҳар қандай нотоза нарсани тозалай олади, ҳар қандай кирни ювиб кеткиза олади. Инсонларнинг ҳам пок ва озода бўлишини таъминлаб беради. Сув инсоннинг танасини покласа, илм инсоннинг қалбини ҳар қандай чиркиндилардан тозалаб, уни поклашга хизмат қилади.
Батафсил
Табиат ва инсон муносабатларининг Теран ифодаси
🕔14:58, 12.02.2026
✔115
Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг «Бобурнома» асари ўзбек мумтоз адабиётининг ноёб дурдоналаридан бири бўлиб, унда тарих, адабиёт, география, этнография, атроф-муҳит ва инсон руҳияти бир-бири билан чамбарчас боғлиқ ҳолда акс этган. Асарнинг энг диққатга сазовор жиҳатларидан бири – табиат ва инсон муносабатларининг чуқур, самимий ва фалсафий талқини.
Батафсил
Олимларимиз тўлиқ биопарчаланадиган плёнка ишлаб чиқди
🕔14:55, 12.02.2026
✔103
Ўзбекистон Фанлар академияси Ўсимлик моддалари кимёси институти олимлари маҳаллий ўсимликларнинг сувда эрувчи полисахаридлари асосида экологик тоза ва тўлиқ биопарчаланадиган плёнкалар олишнинг янги оптимал рецептурасини ишлаб чиқди.
Батафсил