Табиат      Бош саҳифа

Тошларда акс этган жозиба

Навоий вилоятининг чекка Учқудуқ туманида жойлашган «Тошўрмон» қўриқхонаси ҳақида кўпчилик элдошларимиз яхши билмаслиги мумкин. 

Тошларда акс этган жозиба

Бироқ бу ерга бир борсангиз, атрофни кўздан кечириб чинакам мўъжизага гувоҳ бўласиз. Ҳудуднинг бетакрор табиий гўзаллиги ва экологик хилма-хиллигини кўриб, ҳайратингиз ошиши аниқ.

«Тошўрмон» ҳудуди азалдан табиатнинг ажабтовур ва такрорланмас обидаси саналган. Дунёда бунга ўхшаш жойлар жуда кам. Шу боисдан ҳам  бу ерни асраб-авайлаш давлат аҳамиятига молик вазифалар сирасига киради. Минтақанинг бой флора ва фауна­сини муҳофаза қилиш мақсадида қўриқхона ташкил этилиши ана шу вазифаларни изчил давом эттиришга омил бўлади.
Мазкур қўриқхона 2000 йилларнинг бошида ташкил этилган. Уни ташкил этиш тўғрисидаги ҳукумат қарори ҳудуднинг ўзига хос экологик қийматини эътироф этиш ҳамда унинг хилма-хил экотизимларини, ўрмонларни кесиш, браконьерлик ва яшаш муҳитини йўқ қилиш каби таҳдидлардан ҳимоя қилиш зарурати билан боғлиқ. Шунингдек, унинг ташкил этилиши Ўзбекис­тоннинг атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва барқарор ривожланишга интилишида муҳим босқич бўлди.
«Тошўрмон»нинг бой тарихи бир неча асрларга бориб тақалади. Бу ерда қадимий аҳоли яшаш манзилгоҳлари ва бир пайтлар минтақани кесиб ўтган савдо йўллари ҳақида далиллар мавжуд.
«Тошўрмон» қўриқхонаси Навоий вилоя­тининг шимолий қисмида, Учқудуқ шаҳри яқинида жойлашган. Тахминан 1200 квадрат километр майдонни эгаллаган қўриқхона турли хил ландшафтларни, жумладан, чўллар, даштлар ва ярим қурғоқчил ҳудудларни ўз ичига олади.
Тадқиқотчи олимларнинг фикрига кўра ўттиз миллион гектар майдонни эгаллаб ётган Қизилқум кенгликлари ўрнида бундан бир неча миллион йиллар илгари Тетис денгизи мавжланиб турган деган тахминлар мавжуд. Ҳақиқатан, ҳозир ҳам Мингбулоқ овули атрофида тош қотган чиғаноқлар, акула тишлари ва суяклари, ҳатто ўрдакбурун, динозаврнинг тошга айланган суякларини учратиш мумкин.
Мингбулоқ овулидан 30 километр узоқликда жойлашган «Жирақудуқ» (ўзбек тилида «жира – жилға» маъносини билдиради) дарасидаги бундан 95-100 миллион йил аввал мавжуд бўлган, ҳозирда «Тошўрмон» деб аталувчи ноёб геологик, полеонтологик, тарихий ва табиий объект дунё олимларини ҳамон ўзига жалб қилиб келмоқда. Калифорниялик палеонтолог олим, профессор Жеймс Дэвид Арчибальд раҳбарлигидаги Ўзбекис­тон, Россия, Буюк Британия, Америка ва Канада давлатлари ҳамкорлигида фаолият юритган (ЎРБАК) Халқаро экспедиция саъй-ҳа­ракатлари билан Қизилқум табиатининг бундай ноёб мўъжизаси тўғрисида кўпчилик хабардор бўлди.

Бу мўъжиза Тетис денгизи қирғоқлари ва унга келиб тушган метеоритлар билан боғлиқ деган тахминлар бор. Айтишларича, коинотдан ерга метеоритларнинг қулаши натижасида денгиз суви парчаланиб, бу ерлар юз йиллар давомида қуёш нуридан панада – чанг ва тўзон гирдобида қолади. Натижада, барча физик жисмлар кимёвий тарзда қоришиб денгиз атрофидаги ўрмонзорлар, сувда ва қуруқликда яшаган ҳайвонлар ўзга бир шаклга, яъни тошга айланади…

Ҳақиқатан ҳам «Тошўрмон» ҳудудида бўлган киши тарихий-табиий манзарани: тош қотган чиғаноқлар, акула тишлари ва суяклари, дарахт таналари, ҳаттоки, ўрдакбурун диназаврнинг тошга айланган болдир суякларини ҳам кўриши мумкин. Буларнинг барчаси Қизилқум ҳудуди қачонлардир океаннинг бир бўлаги бўлганидан далолат беради.
Дарҳақиқат, бу ўлканинг тарихи узоқ-­узоқларга бориб тақалади. Қоятошларга битилган расмлар, тошга айланган дарахт­лар, тош қотган  ўрдакбурун диназаврлар мозийдан садо бериб турибди.
Тошга айланган ўрмонлар сайёрамизда камдан кам учрайдиган ҳолат. Бугунгача худди шундай ўрмон АҚШда аниқланган. Аниқроғи, Аризона штатида дарахтлари қуёшда камалак рангларида товланувчи ўрмон қолдиқлари жойлашган. «Тошга айланган ўрмон» деб аталувчи миллий боғ турли минералларга айланган дарахтлар тўнкаларидан ва таналаридан ташкил топ­ган. 200 миллион йил аввал қалин ўрмон бўлган ҳудуд иқлим ва географик ўзгариш­лар натижасида чўлга айланган.
Ўзбекистоннинг Учқудуқ туманидаги «Тошўрмон» қўриқхонаси мамлакатимиз табиати ранг-баранг ва мўъжизакор эканидан дарак беради. У ўзининг ноёб географияси, бой биологик хилма-хиллиги ва маданий аҳамияти билан Марказий Осиёнинг қурғоқчил ландшафтларида жозиба касб этади.

Лайло КАРИМОВА,
Учқудуқ тумани




Ўхшаш мақолалар

Яшил қалқон:  нега бизга оддий  парклар эмас, айнан  дендрология  боғлари  керак?

Яшил қалқон: нега бизга оддий парклар эмас, айнан дендрология боғлари керак?

🕔15:53, 13.04.2026 ✔25

Шаҳарларимиз жадал ривож­ланиб, янги бино ва иншоотлар кўпаяётган бир пайтда, табиат билан уйғунликни ва ҳаво мусаффолигини сақлаш эҳтиёжи ҳар қачонгидан ҳам ортиб бормоқда. Бундай шароитда бизга шунчаки манзарали кўчатлар эмас, балки шаҳарнинг нафас олишини таъминлайдиган чинакам «ўпка»лар керак.

Батафсил
Чиқиндининг сўнгги манзили –  электр

Чиқиндининг сўнгги манзили – электр

🕔15:53, 13.04.2026 ✔30

Маълумки, дунё миқёсида энг долзарб экологик масалалардан бирига айланиб бораётган муаммо бу – чиқиндилар. Таҳлилларга кўра, сўнгги йилларда маиший ва саноат чиқиндиларининг йилдан-йилга ортаётгани ер юзидаги экологик барқарорликка салбий таъсир кўрсатмоқда.

Батафсил
Тоғлар бағридан  отилиб чиқаётган марварид

Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган марварид

🕔15:39, 13.04.2026 ✔25

Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида жойлашган Сангардак шаршараси табиатнинг бетакрор мўъжизаларидан биридир. Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган оппоқ сув оқими узоқдан ҳам шовуллаб эшитилади. Марвариддек гўё…

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Яшил қалқон:  нега бизга оддий  парклар эмас, айнан  дендрология  боғлари  керак?

    Яшил қалқон: нега бизга оддий парклар эмас, айнан дендрология боғлари керак?

    Шаҳарларимиз жадал ривож­ланиб, янги бино ва иншоотлар кўпаяётган бир пайтда, табиат билан уйғунликни ва ҳаво мусаффолигини сақлаш эҳтиёжи ҳар қачонгидан ҳам ортиб бормоқда. Бундай шароитда бизга шунчаки манзарали кўчатлар эмас, балки шаҳарнинг нафас олишини таъминлайдиган чинакам «ўпка»лар керак.

    ✔ 25    🕔 15:53, 13.04.2026
  • Чиқиндининг сўнгги манзили –  электр

    Чиқиндининг сўнгги манзили – электр

    Маълумки, дунё миқёсида энг долзарб экологик масалалардан бирига айланиб бораётган муаммо бу – чиқиндилар. Таҳлилларга кўра, сўнгги йилларда маиший ва саноат чиқиндиларининг йилдан-йилга ортаётгани ер юзидаги экологик барқарорликка салбий таъсир кўрсатмоқда.

    ✔ 30    🕔 15:53, 13.04.2026
  • Тоғлар бағридан  отилиб чиқаётган марварид

    Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган марварид

    Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида жойлашган Сангардак шаршараси табиатнинг бетакрор мўъжизаларидан биридир. Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган оппоқ сув оқими узоқдан ҳам шовуллаб эшитилади. Марвариддек гўё…

    ✔ 25    🕔 15:39, 13.04.2026
  • Ташландиқ  майдон  замонавий  яшил  воҳага  айланди

    Ташландиқ майдон замонавий яшил воҳага айланди

    Шаҳарсозлик ва экологик мувозанат уйғунлиги — соғлом турмуш тарзининг гарови. Қўқон шаҳрининг «Райҳон» маҳалласида узоқ йиллар давомида эътибордан четда қолиб, ташландиқ ҳолга келган ҳудуднинг янги қиёфа касб этиши бу борадаги хайрли ишларнинг узвий давоми бўлди.

    ✔ 76    🕔 16:03, 02.04.2026
  • Ўзбекистон кўчиб юрувчи турларни асраш ташаббусига қўшилди

    Ўзбекистон кўчиб юрувчи турларни асраш ташаббусига қўшилди

    Бразилиянинг Кампу-Гранди шаҳрида бўлиб ўтаётган Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаш тўғрисидаги конвенциянинг 15-Конференцияси (CMS COP15) доирасида кўчиб юрувчи турлардан ноқонуний фойдаланишни камайтиришга қаратилган Глобал ташаббус (GTI) ишга туширилди.

    ✔ 65    🕔 14:15, 02.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар