Табиат      Бош саҳифа

«Омонқўтон» миллий табиат боғи бутунлай муҳофасизми?

Бугунги экологик инқироз­лар даврида табиий экотизимлар, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш энг асосий вазифалардан бири экани ҳеч кимга сир эмас.

«Омонқўтон» миллий табиат боғи бутунлай муҳофасизми?

Бу йўлда эса муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар, ушбу тизимдаги қўриқхона, миллий табиат боғларининг аҳамияти катта. Миллий табиат боғлари – нафақат мавжуд ноёб экотизимни сақлаб қолиш, балки экотизимга ўзига етказилган зарарлардан кейин тикланиш имконини бериш мақсадида ҳам ташкил этилади. Аммо бу ноёб масканлар аҳамиятини англамай, ушбу ҳудуд, ундаги ўсимлик ва ҳайвонот дунёсига зарар етказаётганлар йўқ эмас. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг матбуот котиби Лола Рахманбоева мана шундай воқелардан бирига гувоҳ бўлган.
«Куни кеча Самарқандга бориб, Экология вазирлиги тасарруфидаги «Омонқўтон» миллий табиат боғида бир неча туп дарахт ва ўсимлик­ларга зарар етказилганига гувоҳ бўлдим. Маҳаллий мутахассислардан ҳолатга изоҳ сўраганимда, миллий боғ ҳудудига ноқонуний кирилгани, бир нечта дарахт ва ўсимлик­ларга жиддий шикаст етказилганини айтишди.
Маълум бўлишича, 5 нафар фуқаро миллий боққа «Йўлсой» бўлимида жойлашган собиқ оромгоҳ ҳудуди орқали рухсатсиз ва ҳеч қандай ҳужжатсиз экскаватор ва бульдозерлар билан кириб борган. Боғ раҳбарияти табиат боғи муҳофаза этиладиган табиий ҳудуд эканини, бу ерга рухсатсиз кириш, қурилиш ва қазиш ишларини олиб бориш мумкин эмаслиги ҳақида огоҳлантирган ҳамда ҳудуддан чиқиб кетишни талаб қилган. Шунга қарамай, фуқаролар ноқонуний тарзда боғ ҳудудига киришда давом этишган ва бир неча дарахтлар ва ўсимликларга жиддий зарар етказишган», дейди Лола Рахманбоева.
Ҳолат Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги тезкор ишчи гуруҳи томонидан ўрганилди. Натижада қонунбузарлар томонидан боғ ҳудудида техникалар ёрдамида текислаш, ковлаш ишлари олиб борилгани ва «Омонқўтон» миллий табиат боғига тегишли бўлган 869 м2 майдонда «Тахти Қорача» довони билан боғловчи йўл ҳосил қилингани маълум бўлди. Бунинг оқибатида йўлда мавжуд бўлган 7 турдаги жами 64 туп дарахт ва буталарга зарар етказилган, шундан 27 туп дарахт ва буталар таг қисмидан кесилган ёки қўпориб олинган, қолган 37 туп дарахт ва буталар эса ўсишдан тўхтамайдиган даражада шикастланган. Ўсимлик дунёсига 67 млн 726 минг сўм миқдорда зарар етказилган.
Бундан ташқари, ҳудудда олиб борилган йўл солиш ишлари натижасида жами 2296 м2 ер майдонида мавжуд «Қизил китоб»га киритилган, ноёб тур ҳисобланган 12 турдаги 2 минг 591 туп ўсимлик­лар пайҳон қилиниб, табиатга 1 млрд 48 млн сўм миқдорида зарар етказилган. Умумий ҳисобда табиатга етказилган зарар миқдори 1 млрд 115 млн сўмни ташкил этмоқда.
– «Омонқўтон» миллий табиат боғи табиатни асраш, биохилма-хилликни сақлаш, ҳайвонот ва ўсимлик дунёсини муҳофаза қилишда энг муҳим аҳамиятга эга объектлардан бири ҳисобланади, – дейди Лола Рахманбоева. – Бу ерда 1300 турдан ортиқ ўсимлик, ноёб, қимматбаҳо дарахтлар, 126 турдан ортиқ умуртқали ҳайвон, 100 турдан ортиқ қуш учрайди. Ўсимлик­ларнинг 101 тури муҳофазага муҳтож ҳисобланади. Ноёб ҳайвонлар ва қушларнинг 9 тури эса Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқи (IUCN) «Қизил рўйхат»и ва Ўзбекистон Респуб­ликаси «Қизил китоб»ига киритилган. Иш юзасидан тўп­ланган ҳужжатлар тегишли чора кўриш мақсадида Бош прокуратурага юборилган. Қонунбузарлар, албатта, тегишли жазосини олади.

Шаҳруза САТТОРОВА




Ўхшаш мақолалар

Яшил қалқон:  нега бизга оддий  парклар эмас, айнан  дендрология  боғлари  керак?

Яшил қалқон: нега бизга оддий парклар эмас, айнан дендрология боғлари керак?

🕔15:53, 13.04.2026 ✔25

Шаҳарларимиз жадал ривож­ланиб, янги бино ва иншоотлар кўпаяётган бир пайтда, табиат билан уйғунликни ва ҳаво мусаффолигини сақлаш эҳтиёжи ҳар қачонгидан ҳам ортиб бормоқда. Бундай шароитда бизга шунчаки манзарали кўчатлар эмас, балки шаҳарнинг нафас олишини таъминлайдиган чинакам «ўпка»лар керак.

Батафсил
Чиқиндининг сўнгги манзили –  электр

Чиқиндининг сўнгги манзили – электр

🕔15:53, 13.04.2026 ✔30

Маълумки, дунё миқёсида энг долзарб экологик масалалардан бирига айланиб бораётган муаммо бу – чиқиндилар. Таҳлилларга кўра, сўнгги йилларда маиший ва саноат чиқиндиларининг йилдан-йилга ортаётгани ер юзидаги экологик барқарорликка салбий таъсир кўрсатмоқда.

Батафсил
Тоғлар бағридан  отилиб чиқаётган марварид

Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган марварид

🕔15:39, 13.04.2026 ✔25

Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида жойлашган Сангардак шаршараси табиатнинг бетакрор мўъжизаларидан биридир. Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган оппоқ сув оқими узоқдан ҳам шовуллаб эшитилади. Марвариддек гўё…

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Яшил қалқон:  нега бизга оддий  парклар эмас, айнан  дендрология  боғлари  керак?

    Яшил қалқон: нега бизга оддий парклар эмас, айнан дендрология боғлари керак?

    Шаҳарларимиз жадал ривож­ланиб, янги бино ва иншоотлар кўпаяётган бир пайтда, табиат билан уйғунликни ва ҳаво мусаффолигини сақлаш эҳтиёжи ҳар қачонгидан ҳам ортиб бормоқда. Бундай шароитда бизга шунчаки манзарали кўчатлар эмас, балки шаҳарнинг нафас олишини таъминлайдиган чинакам «ўпка»лар керак.

    ✔ 25    🕔 15:53, 13.04.2026
  • Чиқиндининг сўнгги манзили –  электр

    Чиқиндининг сўнгги манзили – электр

    Маълумки, дунё миқёсида энг долзарб экологик масалалардан бирига айланиб бораётган муаммо бу – чиқиндилар. Таҳлилларга кўра, сўнгги йилларда маиший ва саноат чиқиндиларининг йилдан-йилга ортаётгани ер юзидаги экологик барқарорликка салбий таъсир кўрсатмоқда.

    ✔ 30    🕔 15:53, 13.04.2026
  • Тоғлар бағридан  отилиб чиқаётган марварид

    Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган марварид

    Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида жойлашган Сангардак шаршараси табиатнинг бетакрор мўъжизаларидан биридир. Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган оппоқ сув оқими узоқдан ҳам шовуллаб эшитилади. Марвариддек гўё…

    ✔ 25    🕔 15:39, 13.04.2026
  • Ташландиқ  майдон  замонавий  яшил  воҳага  айланди

    Ташландиқ майдон замонавий яшил воҳага айланди

    Шаҳарсозлик ва экологик мувозанат уйғунлиги — соғлом турмуш тарзининг гарови. Қўқон шаҳрининг «Райҳон» маҳалласида узоқ йиллар давомида эътибордан четда қолиб, ташландиқ ҳолга келган ҳудуднинг янги қиёфа касб этиши бу борадаги хайрли ишларнинг узвий давоми бўлди.

    ✔ 76    🕔 16:03, 02.04.2026
  • Ўзбекистон кўчиб юрувчи турларни асраш ташаббусига қўшилди

    Ўзбекистон кўчиб юрувчи турларни асраш ташаббусига қўшилди

    Бразилиянинг Кампу-Гранди шаҳрида бўлиб ўтаётган Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаш тўғрисидаги конвенциянинг 15-Конференцияси (CMS COP15) доирасида кўчиб юрувчи турлардан ноқонуний фойдаланишни камайтиришга қаратилган Глобал ташаббус (GTI) ишга туширилди.

    ✔ 65    🕔 14:15, 02.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар