Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавоси мусаффолиги белгиланган меъёрлардан анча пастлиги, ҳатто бу борада дунё бўйича энг юқори ўринларни банд қилгани аҳоли саломатлиги учун долзабр аҳамият касб этмоқда.
Мутахассислар бу масалани атрофлича таҳлил қилиб, унда автотранспорт воситалари ҳаракатининг кўплиги, ишлаб чиқариш корхоналарида экологик таъсири юқори бўлган ёқилғилардан фойдаланилиши, иссиқхона газлари миқдори ва бошқа омиллар сабаб бўлаётганини таъкидлашмоқда. Шунингдек, тартибсиз ва ўзбошимчалик билан қилинган қурилишлар оқибатида бир қанча яшил ҳудудларнинг йўқолиб кетиши ҳам жиддий омил бўлиб келмоқда.
Ўзбекистон Экологик партияси юртимиз атмосфераси тозалигини таъминлаш мақсадида яшил ҳудудларни кўпайтириш ғоясини таклиф қилиб келмоқда. Хусусан, ҳар йили ўтказилаётган «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида экилган кўчатларнинг кейинги тақдирини ўрганиш юзасидан жойларда фаол жамоатчилик назорати ташкил қилинган. Бугунги кунда партия нафақат ташаббускор, балки жараёнларнинг энг фаол иштирокчисига айланмоқда.
Пойтахтимиз экотизимини барқарорлаштиришда яшил ҳудудларнинг ҳиссаси салмоқлидир. Шуни инобатга олиб, бу йилги «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида Тошкент шаҳрида «Яшил шаҳар» акцияси ўтказилиши белгилаб олинган эди. Пойтахтнинг барча туманлари ушбу лойиҳада фаол иштирок этишди.
9 ноябрь куни бўлиб ўтган мазкур лойиҳада туманлар раҳбарлари, Экопартия фаоллари, халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, «маҳалла еттилиги», тумандаги ижтимоий соҳа вакиллари, коммунал соҳа масъуллари ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этди.
– «Яшил шаҳар» лойиҳаси шаҳримизнинг барча туманларида корхона-ташкилотлар, муассасаларда уюшқоқлик билан ўтказилди, – дейди Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар кенгаши раиси Севара Файзиева. – Ушбу лойиҳада кўчат ўтқазиш бизнинг миллий қадриятларимиз сирасига киришини ёшларга таъкидлаб келмоқдамиз. Қолаверса, бугунги экологик муаммоларни бартараф этишда ҳам ушбу лойиҳа муносиб ечим бўла олади.
Лойиҳа доирасида эколог-мутахассислар кўчат экишнинг агротехник қоидалари, уни парваришлаш ва асраб-авайлаш борасида ҳам етарлича маълумот ва кўрсатмалар беришди.
Яшил қалқон: нега бизга оддий парклар эмас, айнан дендрология боғлари керак?
🕔15:53, 13.04.2026
✔25
Шаҳарларимиз жадал ривожланиб, янги бино ва иншоотлар кўпаяётган бир пайтда, табиат билан уйғунликни ва ҳаво мусаффолигини сақлаш эҳтиёжи ҳар қачонгидан ҳам ортиб бормоқда. Бундай шароитда бизга шунчаки манзарали кўчатлар эмас, балки шаҳарнинг нафас олишини таъминлайдиган чинакам «ўпка»лар керак.
Батафсил
Чиқиндининг сўнгги манзили – электр
🕔15:53, 13.04.2026
✔30
Маълумки, дунё миқёсида энг долзарб экологик масалалардан бирига айланиб бораётган муаммо бу – чиқиндилар. Таҳлилларга кўра, сўнгги йилларда маиший ва саноат чиқиндиларининг йилдан-йилга ортаётгани ер юзидаги экологик барқарорликка салбий таъсир кўрсатмоқда.
Батафсил
Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган марварид
🕔15:39, 13.04.2026
✔25
Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида жойлашган Сангардак шаршараси табиатнинг бетакрор мўъжизаларидан биридир. Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган оппоқ сув оқими узоқдан ҳам шовуллаб эшитилади. Марвариддек гўё…
Батафсил