Табиат      Бош саҳифа

Депутатлар эккан 500 кўчат

Мамлакатимиз бўйлаб «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишлар, хусусан, кузги кўчат экиш тадбирлари қизғин давом этмоқда. Жорий йилги кузги мавсумда лойиҳа доирасида юртимиз бўйлаб 80 миллион туп дарахт ва бута кўчатларини экиш режалаштирилган.

Депутатлар эккан  500 кўчат

Ўзбекистон Экологик партияси ҳамда партиядан сайланган депутатлар ҳам мазкур тадбирларда фаол иштирок этмоқда. Куни кеча Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари, партия фаоллари иштирокида кўчат экиш тадбири ўтказилди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаев бошчилигида барча депутатлар иқлим шароитига мос дарахт кўчатларини яхши ниятлар билан ерга қадашди. Ўрмон хўжалиги агентлиги билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирда 500 тупдан зиёд мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилди. Кўчатларнинг агротехник қоидаларга амал қилган ҳолда экилишига ҳамда келгусида уларни суғориш ва парваришига масъ­уллар бириктирилишига алоҳида эътибор қаратилди.

– Кескин иқлим ўзгаришларига қарши курашиш, чўлланишнинг олдини олишда бизнинг ягона нажоткоримиз дарахт ва яшил ҳудудлардир, – дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Хайрилло Ғаппоров. – Бундан ташқари, тоза ҳавонинг ҳам ягона манбаи дарахтлар ҳисобланади. Шундай экан, бугун мамлакатимизда яшил ҳудудларни кўпайтириш кечиктириб бўлмас вазифадир.

Лойиҳа доирасида экилган кўчатларнинг парвариши бўйича масъуллар бириктирилиб, келгусида бу борада жамоатчилик назорати олиб борилиши келишиб олинди.

 

Барқарор тараққиёт гарови

Мамлакатимизда экологик хавфсизликни таъминлаш, экологик вазиятни яхшилаш, чиқиндиларнинг инсонлар соғлиғига зарарли таъсирининг олдини олиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, санитария ва экологик ҳолат сифатини ошириш учун қулай шароит­лар яратиш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Тошкент давлат педагогика университетида Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Давлат экологик экспертизаси маркази ходимлари ҳамкорлигида «Яшил макон» лойиҳасига бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда вазир маслаҳатчиси Р.Кушербаев ва марказ бош директори маслаҳатчиси И.Хушвақтов иштирок этди.

Вазирлик вакиллари таъкидлашганидек, мамлакатимизда ҳар йили 200 миллион дарахт ва бута экилиб, яшилликни 2030 йилгача 30 фоизга етказиш бўйича марра олинган. 2020 йилда яшиллик даражаси 8 фоиз бўлган бўлса, ҳозирда бу кўрсатгич 12 фоизга етди. Оролбўйида ташкил қилинган яшил қопламалар ҳудуди 2 миллион гектардан ошди.

Жорий йил баҳорида 138 миллион дона кўчат экилгани, йил бошидан 10 минг гектардан зиёд яшил белбоғ, 257 та вазирлик ва ҳокимлик боғлари барпо қилингани алоҳида эътироф этилди.

Шу йилдан бошлаб йўл, дарё ва каналларга туташ 2 минг гектар ер 10 минг аҳоли ва тадбиркорларга экиш учун ижарага берилди. «Менинг боғим» лойиҳаси доирасида бюджетдан 49 млрд сўм берилиб, маҳаллаларда 215 та янги боғ яратилмоқда.

Таъкидлаб ўтилганидек, бугун глобал ривожланиш ва иқлим ўзгаришлари шароитида давлат раҳбари бошчилигида мамлакатда барча соҳаларнинг табиат билан уйғунлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган туб ислоҳотлар янгиланган Конституциямизда белгиланган фуқароларга қулай атроф-муҳит яратишда муҳим аҳамият касб этади.

Давра суҳбати давомида ёшларга «Яшил макон» тадбирининг мамлакат экологик сиёсатидаги ўрни ва аҳамияти, лойиҳанинг ҳуқуқий асослари ҳақида батафсил маълумотлар тақдим этилди. Тадбир якунида талабалар иштирокида дарахт экиш акцияси ташкил этилди.

 

Она табиатга амалий эътибор

Ўзбекистон Экологик партияси, Ўрмон хўжалиги агентлиги ва Ургут тумани ҳокимлиги ҳамкорлигида «Анора Асадбек мевали боғи» фермер хўжалигининг икки гектар ер майдонида лойиҳа доирасида кўчат экиш тадбири ташкил этилди.

Ушбу ҳудудга 20 минг туп мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экилиши кўзда тутилган. Мевали дарахт кўчатлари ўсиб, ҳосилга киргунига қадар қатор ораларида сабзавот маҳсулотлари етиштириш кўзда тутилган.

– «Яшил макон» лойиҳаси доирасидаги ушбу тадбир партиямизнинг муҳим ташаббусларидан бири бўлиб, экологияни яхшилаш ва ҳаво сифатига ижобий таъсир кўрсатиш мақсадида ташкил этилди, – дейди ЎЭПдан халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгашига сайланган депутат Феруза Хонкелдиева. – Бу орқали биз барча юртдошларимизни, қишлоқ хўжалиги соҳаси вакилларини табиатга эътиборли бўлишга ва атроф-муҳитни асрашга даъват этамиз. Умуман, партиямиз вилоятимизда кузги мавсумда 6 миллион 125 минг туп дарахт ва бута кўчатлари экиш ҳамда уларни парваришлашда фаол иштирок этиш билан бирга жамоатчилик назоратини ўрнатишни мақсад қилган.




Ўхшаш мақолалар

Яшил қалқон:  нега бизга оддий  парклар эмас, айнан  дендрология  боғлари  керак?

Яшил қалқон: нега бизга оддий парклар эмас, айнан дендрология боғлари керак?

🕔15:53, 13.04.2026 ✔25

Шаҳарларимиз жадал ривож­ланиб, янги бино ва иншоотлар кўпаяётган бир пайтда, табиат билан уйғунликни ва ҳаво мусаффолигини сақлаш эҳтиёжи ҳар қачонгидан ҳам ортиб бормоқда. Бундай шароитда бизга шунчаки манзарали кўчатлар эмас, балки шаҳарнинг нафас олишини таъминлайдиган чинакам «ўпка»лар керак.

Батафсил
Чиқиндининг сўнгги манзили –  электр

Чиқиндининг сўнгги манзили – электр

🕔15:53, 13.04.2026 ✔30

Маълумки, дунё миқёсида энг долзарб экологик масалалардан бирига айланиб бораётган муаммо бу – чиқиндилар. Таҳлилларга кўра, сўнгги йилларда маиший ва саноат чиқиндиларининг йилдан-йилга ортаётгани ер юзидаги экологик барқарорликка салбий таъсир кўрсатмоқда.

Батафсил
Тоғлар бағридан  отилиб чиқаётган марварид

Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган марварид

🕔15:39, 13.04.2026 ✔25

Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида жойлашган Сангардак шаршараси табиатнинг бетакрор мўъжизаларидан биридир. Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган оппоқ сув оқими узоқдан ҳам шовуллаб эшитилади. Марвариддек гўё…

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Яшил қалқон:  нега бизга оддий  парклар эмас, айнан  дендрология  боғлари  керак?

    Яшил қалқон: нега бизга оддий парклар эмас, айнан дендрология боғлари керак?

    Шаҳарларимиз жадал ривож­ланиб, янги бино ва иншоотлар кўпаяётган бир пайтда, табиат билан уйғунликни ва ҳаво мусаффолигини сақлаш эҳтиёжи ҳар қачонгидан ҳам ортиб бормоқда. Бундай шароитда бизга шунчаки манзарали кўчатлар эмас, балки шаҳарнинг нафас олишини таъминлайдиган чинакам «ўпка»лар керак.

    ✔ 25    🕔 15:53, 13.04.2026
  • Чиқиндининг сўнгги манзили –  электр

    Чиқиндининг сўнгги манзили – электр

    Маълумки, дунё миқёсида энг долзарб экологик масалалардан бирига айланиб бораётган муаммо бу – чиқиндилар. Таҳлилларга кўра, сўнгги йилларда маиший ва саноат чиқиндиларининг йилдан-йилга ортаётгани ер юзидаги экологик барқарорликка салбий таъсир кўрсатмоқда.

    ✔ 30    🕔 15:53, 13.04.2026
  • Тоғлар бағридан  отилиб чиқаётган марварид

    Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган марварид

    Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида жойлашган Сангардак шаршараси табиатнинг бетакрор мўъжизаларидан биридир. Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган оппоқ сув оқими узоқдан ҳам шовуллаб эшитилади. Марвариддек гўё…

    ✔ 25    🕔 15:39, 13.04.2026
  • Ташландиқ  майдон  замонавий  яшил  воҳага  айланди

    Ташландиқ майдон замонавий яшил воҳага айланди

    Шаҳарсозлик ва экологик мувозанат уйғунлиги — соғлом турмуш тарзининг гарови. Қўқон шаҳрининг «Райҳон» маҳалласида узоқ йиллар давомида эътибордан четда қолиб, ташландиқ ҳолга келган ҳудуднинг янги қиёфа касб этиши бу борадаги хайрли ишларнинг узвий давоми бўлди.

    ✔ 76    🕔 16:03, 02.04.2026
  • Ўзбекистон кўчиб юрувчи турларни асраш ташаббусига қўшилди

    Ўзбекистон кўчиб юрувчи турларни асраш ташаббусига қўшилди

    Бразилиянинг Кампу-Гранди шаҳрида бўлиб ўтаётган Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаш тўғрисидаги конвенциянинг 15-Конференцияси (CMS COP15) доирасида кўчиб юрувчи турлардан ноқонуний фойдаланишни камайтиришга қаратилган Глобал ташаббус (GTI) ишга туширилди.

    ✔ 65    🕔 14:15, 02.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар