Инсон ўзинг      Бош саҳифа

Қарғанинг туҳфаси

Декабрнинг ўрталари. Устма-уст ёққан қор эриб, дарахт тагидаги барглар ерга ёпишиб чирий бошлаган. Мансуржоннинг бобоси ҳар йили боғдаги хазонларни йиғиб устини тупроқ билан кўмиб қўяди. Дарахт барглари тупроқ остида чириб ўғитга айланади. Ҳозир ҳам бобоси бешлик (паншаха) билан хазонларни йиғяпти. Беш ёшли Мансуржон бобосига ёрдамлашгани чиққан. Икки юзи совуқдан қизариб кетган.

Қарғанинг  туҳфаси

– Бобожон, шу хазонларни йиғиб, кўмишимиз шартми? Азаматларга ўхшаб ёқиб юборсак бўлмайдими? – деди Мансуржон совқотган қўлларини куф-куфлаб.

– Йиғишимиз шарт, болажоним. – Бобоси бешликнинг сопига суяниб қаддини ростлади. Сўнг яна гапида давом этди. – Ёқиб юборсак бўлмайди-да. Хазондан чиққан тутун атрофга, соғлиғимизга зарарли. Йиғсак, тайёр ўғит.

Эсингдами, ўтган йили шу ўғит туфайли ойингнинг гуллари қандай чиройли ўсди. Аслида табиатда кераксиз нарсанинг ўзи йўқ. Ҳатто чириган баргларнинг ҳам фойдаси катта.

Мансуржон индамай хазонларни қопга сола бошлади. Барглар орасидан бир дона ёнғоқ топиб олди. Бирдан юзи ёришиб кетди.

– Бобожон, қаранг, ёнғоқ. Ёнғоқ дарахтимиз кўчада бўлса, у олма дарахтининг тагига қаердан келиб қолди экан?

Мансуржон қўлидаги ёнғоқни бобосига бериб, ўзи яна хазонларни тита бошлади.

– Ёнғоқхўр қарғаларнинг оғзидан тушиб кетган бўлса керак. Баъзи ёнғоқнинг пўсти қаттиқ бўлади.

Қарғалар тумшуғи билан чақолмаса, уларни тепадан ерга ташлайди. Ёнғоқлар хазонлар орасига тушиб қолган. Қарғалар эса уларни топа олмаган,

– деб тушунтириш берди бобо.

Мансуржон бирпасда анчагина ёнғоқ топди. Ёнғоқлар катта-кичик, ҳар хил эди. Уларни бир нечтасини тош билан чақиб, чайнаб кўрди-ю, дарров туфлади.

– Ву-уй, бунча тахир бўлмаса булар. Қарға ҳам бекорга ташлаб кетмаган экан-да. Тахир бўлгани учун емаган.

Бобо набирасининг гапига кулди.

– Ундай эмас. Ёнғоқлар қор, ёмғир остида қолиб нам тортган. Шундан мазаси ўзгариб, тахир бўлиб қолган.

Мансуржоннинг юзи буришди.

– Ейишга яроқсиз экан. Чиқиндига ташлаш керак.

– Ташлаб юборсак, увол бўлади. Яхшиси, ёнғоқларни ерга кўмиб қўямиз. Баҳорда улар униб чиқади.

– Шунча ёнғоқ кўчатни нима қиламиз? Ҳовлимизда мевали дарахтлар кўп бўлса, уни қаерга экамиз?

Бобоси Мансуржоннинг бошини силаб жавоб берди:

– Униб чиқаверсин. Экишга жой топилади.

Бобо боғ этагига чуқурчалар қазиди. Мансуржон яна анчагина ёнғоқ топди, уларни чуқурчага тартиб билан ташлаб чиқди.

Баҳор келиб кунлар исий бошлади. Дарахтлар тагини юмшатаётган бобосига чой олиб келган Мансуржоннинг эсига нимадир тушди. Боғ этагига югуриб кетди. Сўнг турган жойида сакрай бошлади.

– Урр-э! Бобожон, қаранг, биз эккан ёнғоқлар униб чиқибди.

Мансуржон шоша-пиша кўчатларни санай бошлади:

– Бир, икки, уч... Учта кам. Йигирма битта эккандик. Ўн саккизта чиқибди.

Мансуржон бобосининг қўлидан тортиб кўчатлар олдига олиб келди.

– Шунча кўчат. Қаранг, бобожон, худди аскарлардай сафда тизилиб турибди. Энди буларни қаерга экамиз?

Бобо кўчатларни авайлаб ушлаб кўрди.

– Ҳали бу кўчатлар анча ёш. Улар яхшилаб томир отсин. Келаси йил экамиз. Унгача сен уларни парвариш қиласан.

Мансуржон кўчатларнинг тагини юмшатди, тез-тез сув қуйди. Келаси йилга кўчатлар анча бўй чўзди. Февралнинг охирларида бобоси билан кўчатларни қазиб олишди. Уларни далага, ариқлар четига олиб бориб экишди.

– Бобожон, бу ер дала бўлса, одамлар ёнғоқларимиз ҳосилга кирганда териб кетади-ю.

Бобоси Мансуржоннинг гапига кулиб жавоб берди.

– Ёнғоқ кўчатларини далада ишлаб, чарчаган одамлар соясида дам олиши, уларнинг мевасидан баҳраманд бўлиши учун экяпмиз. Ҳосилни териб кетмаймиз, болам. Улар – ҳамманики. Ёнғоқларни қарғалар териб бизга олиб борди. Биз уларни экдик. Ахир, бу кўчатлар қарғаларнинг туҳфаси эди-ку. Биз уни бошқаларга туҳфа этамиз.

 

Муҳайё ЎРОҚОВА,

Бекобод туманидаги 2-умумий

ўрта таълим мактаби ўқитувчиси




Ўхшаш мақолалар

Инсонийлик –  одам ва олам  мувозанатининг олий мезони

Инсонийлик – одам ва олам мувозанатининг олий мезони

🕔16:15, 19.02.2026 ✔143

Борлиқдаги ҳар бир нарса инсон манфаатларига хизмат қилади. Инсоннинг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун минглаб табиий неъматлар туҳфа этилган. Аммо уларнинг барчаси ўлчовли. Ҳар бир киши ана шу ўлчов масъулиятини ҳис қилиб яшашга бурчлидир.

Батафсил
Миянгизни  етти ойга  «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

Миянгизни етти ойга «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

🕔16:04, 19.02.2026 ✔102

Жисмоний ҳаракат мия учун фойдали эканини кўп бор эшитганмиз. Аммо олимлар аниқ бир саволни ўртага ташлашди: мунтазам ҳаракатда бўлган инсон миясида қандай ўзгаришлар юз беради, буни ўлчаш мумкинми?

Батафсил
Бир байт  ва икки тақдир

Бир байт ва икки тақдир

🕔14:57, 12.02.2026 ✔103

Алишер Навоий ва Александр Иванович. Бир-биридан асрлар, эътиқод, муҳит ва мақсад билан ажралган икки шахс.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Инсонийлик –  одам ва олам  мувозанатининг олий мезони

    Инсонийлик – одам ва олам мувозанатининг олий мезони

    Борлиқдаги ҳар бир нарса инсон манфаатларига хизмат қилади. Инсоннинг тинч ва фаровон ҳаёт кечириши учун минглаб табиий неъматлар туҳфа этилган. Аммо уларнинг барчаси ўлчовли. Ҳар бир киши ана шу ўлчов масъулиятини ҳис қилиб яшашга бурчлидир.

    ✔ 143    🕔 16:15, 19.02.2026
  • Миянгизни  етти ойга  «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

    Миянгизни етти ойга «яшартириш»ни хоҳлайсизми?

    Жисмоний ҳаракат мия учун фойдали эканини кўп бор эшитганмиз. Аммо олимлар аниқ бир саволни ўртага ташлашди: мунтазам ҳаракатда бўлган инсон миясида қандай ўзгаришлар юз беради, буни ўлчаш мумкинми?

    ✔ 102    🕔 16:04, 19.02.2026
  • Бир байт  ва икки тақдир

    Бир байт ва икки тақдир

    Алишер Навоий ва Александр Иванович. Бир-биридан асрлар, эътиқод, муҳит ва мақсад билан ажралган икки шахс.

    ✔ 103    🕔 14:57, 12.02.2026
  • Инсоннинг  жавҳари  нима?

    Инсоннинг жавҳари нима?

    Бир куни ҳовлида кир ювиб туриб билмасдан шиллиққурт устига қайноқ сув тўкиб юборибман. Шиллиққурт бир-икки тўлғониб юришга ҳаракат қилди. Ва анча олдинга силжиди ҳам. Сўнг устидаги шиллиқ пардаси ажралиб тушди ва... ҳаракатсиз қолди.

    ✔ 98    🕔 14:56, 12.02.2026
  • Қушларни  Тинглаш қайғуни  бартараф этади

    Қушларни Тинглаш қайғуни бартараф этади

    Чжецзян университети олимлари ўтказган тадқиқот хулосаларига кўра, қушларнинг сайрашини тинглаш худди онгли нафас олиш медитацияси сингари қайғу ҳиссини енгишда деярли бир хил самарали ҳисоб­ланади. Тадқиқот натижалари Applied Psychology: Health and Well-Being журналида эълон қилинди.

    ✔ 206    🕔 16:26, 11.12.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар