Табиат      Бош саҳифа

Ёввойи табиатнинг бетакрор гўзаллигини кўрмоқчимисиз?..

Қорақалпоғистон Рес­публикасида жойлашган «Судочье-Акпетки» давлат буюртма қўриқхонаси она табиатнинг олтин бешигига ўхшайди гўё.

Ёввойи табиатнинг  бетакрор  гўзаллигини  кўрмоқчимисиз?..

Мўйноқ ва Қўнғирот туманларида жойлашган мазкур қўриқхона умумий майдони 280 минг 507 гектар бўлган давлат табиатни муҳофаза қилиш муассасаси саналади. Буюртма қўриқхона Табиатни муҳофаза қилиш халқаро иттифоқининг муҳофаза этиладиган табиий ҳудуд тоифалари бўйича V тоифасига мос келадиган табиий ҳудуд мақомига эга.

Буюртма қўриқхонасининг умумий ер майдони қуйидагича тақсимланган: «Судочье кўллар тизими» участкаси 84 минг 702 гектар; «Акпетки» участкаси 195 минг 805 гектар. Буюртма қўриқхонаси қўриқланма зонасининг жами ер майдони 422 минг 223 гектарни ташкил қилади.

Экология вазирлигининг 2021 йил 5 мартдаги «Судочье-Акпетки» давлат буюртма қўриқхонаси тўғрисида»ги Низоми тасдиқланди ва унга юридик шахс мақоми берилди.

Қўриқхонанинг Судочье кўллар тизими участкаси типик дельта сув ҳавзаси ҳисобланади.  Кўл акваторияси ва унинг ғарбидаги Устюрт платоси ҳудуднинг юқори биологик хилма-хиллигини белгилайди ва бетакрор гўзаллигини таъминлайди. Судочье кўли ва унга туташ текисликларни сақлаш чўлланиб бораётган ҳозирги Амударё дельтаси ҳудудида ландшафт хилма-хиллигини сақлашга кўмак беради.

Ҳудудда табиий фаунистик мажмуаларга хос сув-ботқоқликлар ва чўлликлардан иборат иккита асосий экотизим мавжуд. Мазкур ҳудуд Устюрт платосига туташ бўлган катта саёз чучук ва шўр кўлларни, қалин қамишзорлар ва бутазорларни, саксовуллар, каналлар, табиий жарликларидаги ноёб ўсимликлар ва қушлар ҳамда ҳайвонот оламини ўз ичига олади. Бу ерда 117 турдаги қушлар ин қуриб, жўжа очади. Ҳудуд глобал хавф остидаги кўчиб юрувчи қушлар ва ҳайвонларга уя қуриш ва кўпайиш учун муҳим макон бўлиб хизмат қилади.

Бу ёввойи табиий масканда Ўзбекистон Республикаси Қизил китоби ва Халқаро Қизил рўйхатга киритилган оқбош ўрак, дашт миққийси, қизил ғоз (пуштиранг фламинго), жингалак саққоқуш, итолғи, йўрға тувалоқ ва бошқа ноёб турларни тез-тез учратиш мумкин. Шунингдек, «Қизил китоб»га киритилган ва эндемик балиқлардан Туркистон мўйловдори, оқкўзли балиқ, судралиб юрувчилардан бўз эчкемар, Ўрта Осиё чўл тошбақаси ва бошқа ҳайвонот турлари мавжуд.

«Акпетки» участкасида эса кўл-тўқайлар маж­муаси ва чўл экотизимлар мавжуд. Кўл-тўқай фауна мажмуасига хос бўлган сут эмизувчи ҳайвонларнинг 10 тури, қушларнинг 19 тури асраб келинади. Қумлик ва шўрланган чўл экотизимида сут эмизувчиларнинг 26 тури, қушларнинг 21 тури, судралиб юрувчиларнинг 22 тури ҳаёт кечиради. Ҳудудда дастлабки ҳисоб-китобларга кўра умуртқали ҳайвонларнинг ноёб ва глобал хавф остида бўлган 18 тури қайд этилган.

Мазкур ҳудуддаги кўллар буюртма қўриқхонасининг қўриқланма (буфер) зонаси деб қайд этилади ва у «Қорақалпоқбалиқ» уюшмаси ихтиёрида қолдирилган.

«Судочье-Акпетки» давлат буюртма қўриқхонаси нозирлари томонидан ҳудудда броконьерликнинг олдини олиш мақсадида мунтазам равишда назорат тадбирлари амалга оширилмоқда.

«Жайрон» питомнигида кўпайтирилаётган турларнинг популяциясини сақлаб қолиш мақсадида Экология вазирлиги томонидан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қошидаги «Мўйноқ келажак бунёдкорлари» билан шартнома имзоланиб, Фанлар академияси тавсиясига асосан 2022 йилда 17 бош, 2023 йилда 31 бош «Қизил китоб»га киритилган туркман қулонлари қўриқхонанинг «Судочье» бўлимига кўчирилди.

Экология вазирлиги томонидан Қорақалпоғис­тон Республикаси экологик харитаси яратилиб, шу асосда экотизим харитаси ишлаб чиқилган. Мазкур хаританинг катта қисмини Судочье кўли эгаллаб турибди.

Юртимиз табиати ва экотизим ранг-баранг, жуда гўзал. Уларни кўз қорачиғидек асраш ва келажак авлодларга бекаму кўст етказиш барчамизнинг фуқаролик бурчимиз саналади.

 

Айгул МИРНАЗАРОВА,

«Судочье-Акпетки» давлат

буюртма қўриқхонаси нозири




Ўхшаш мақолалар

Яшил қалқон:  нега бизга оддий  парклар эмас, айнан  дендрология  боғлари  керак?

Яшил қалқон: нега бизга оддий парклар эмас, айнан дендрология боғлари керак?

🕔15:53, 13.04.2026 ✔24

Шаҳарларимиз жадал ривож­ланиб, янги бино ва иншоотлар кўпаяётган бир пайтда, табиат билан уйғунликни ва ҳаво мусаффолигини сақлаш эҳтиёжи ҳар қачонгидан ҳам ортиб бормоқда. Бундай шароитда бизга шунчаки манзарали кўчатлар эмас, балки шаҳарнинг нафас олишини таъминлайдиган чинакам «ўпка»лар керак.

Батафсил
Чиқиндининг сўнгги манзили –  электр

Чиқиндининг сўнгги манзили – электр

🕔15:53, 13.04.2026 ✔30

Маълумки, дунё миқёсида энг долзарб экологик масалалардан бирига айланиб бораётган муаммо бу – чиқиндилар. Таҳлилларга кўра, сўнгги йилларда маиший ва саноат чиқиндиларининг йилдан-йилга ортаётгани ер юзидаги экологик барқарорликка салбий таъсир кўрсатмоқда.

Батафсил
Тоғлар бағридан  отилиб чиқаётган марварид

Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган марварид

🕔15:39, 13.04.2026 ✔25

Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида жойлашган Сангардак шаршараси табиатнинг бетакрор мўъжизаларидан биридир. Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган оппоқ сув оқими узоқдан ҳам шовуллаб эшитилади. Марвариддек гўё…

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Яшил қалқон:  нега бизга оддий  парклар эмас, айнан  дендрология  боғлари  керак?

    Яшил қалқон: нега бизга оддий парклар эмас, айнан дендрология боғлари керак?

    Шаҳарларимиз жадал ривож­ланиб, янги бино ва иншоотлар кўпаяётган бир пайтда, табиат билан уйғунликни ва ҳаво мусаффолигини сақлаш эҳтиёжи ҳар қачонгидан ҳам ортиб бормоқда. Бундай шароитда бизга шунчаки манзарали кўчатлар эмас, балки шаҳарнинг нафас олишини таъминлайдиган чинакам «ўпка»лар керак.

    ✔ 24    🕔 15:53, 13.04.2026
  • Чиқиндининг сўнгги манзили –  электр

    Чиқиндининг сўнгги манзили – электр

    Маълумки, дунё миқёсида энг долзарб экологик масалалардан бирига айланиб бораётган муаммо бу – чиқиндилар. Таҳлилларга кўра, сўнгги йилларда маиший ва саноат чиқиндиларининг йилдан-йилга ортаётгани ер юзидаги экологик барқарорликка салбий таъсир кўрсатмоқда.

    ✔ 30    🕔 15:53, 13.04.2026
  • Тоғлар бағридан  отилиб чиқаётган марварид

    Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган марварид

    Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида жойлашган Сангардак шаршараси табиатнинг бетакрор мўъжизаларидан биридир. Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган оппоқ сув оқими узоқдан ҳам шовуллаб эшитилади. Марвариддек гўё…

    ✔ 25    🕔 15:39, 13.04.2026
  • Ташландиқ  майдон  замонавий  яшил  воҳага  айланди

    Ташландиқ майдон замонавий яшил воҳага айланди

    Шаҳарсозлик ва экологик мувозанат уйғунлиги — соғлом турмуш тарзининг гарови. Қўқон шаҳрининг «Райҳон» маҳалласида узоқ йиллар давомида эътибордан четда қолиб, ташландиқ ҳолга келган ҳудуднинг янги қиёфа касб этиши бу борадаги хайрли ишларнинг узвий давоми бўлди.

    ✔ 76    🕔 16:03, 02.04.2026
  • Ўзбекистон кўчиб юрувчи турларни асраш ташаббусига қўшилди

    Ўзбекистон кўчиб юрувчи турларни асраш ташаббусига қўшилди

    Бразилиянинг Кампу-Гранди шаҳрида бўлиб ўтаётган Ёввойи ҳайвонларнинг кўчиб юрувчи турларини сақлаш тўғрисидаги конвенциянинг 15-Конференцияси (CMS COP15) доирасида кўчиб юрувчи турлардан ноқонуний фойдаланишни камайтиришга қаратилган Глобал ташаббус (GTI) ишга туширилди.

    ✔ 65    🕔 14:15, 02.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар