Нафас йўли касалликларининг тарқалишига табиатдаги ифлосланишнинг асосий кўрсаткичларидан бири бўлган РМ2.5 нинг таъсири катта. РМ2.5 эмиссиясининг 1 микронга камайиши (м3 майдонга) нафас йўли касалликлари туфайли ўлимни 2-3 кишига (100 минг киши ҳисобига) камайтириш имконини беради.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари эконометрик ёндашув асосида табиат билан уйғунлик ва аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи ички маҳсулот (ЯИМ) ўртасидаги боғлиқликни таҳлил қилди.
Инсон ҳаётининг табиат билан узвий боғлиқлиги минглаб йиллар олдин ўз исботини топган ҳақиқат. Табиатдаги ҳар бир ҳодиса, воқеа ва жараёнлар аҳоли турмуш тарзига бевосита таъсир ўтказмай қолмайди. Шунинг учун бугунги кунда табиатга нисбатан эҳтиёткорона муносабатда бўлиш, уни асраб-авайлаш ва у билан уйғун ҳолда яшаш энг долзарб мавзулардан бирига айланган.
Энг муҳими, табиатга муҳаббат туйғусини ёшлар онгига қадрият сифатида сингдириш даркор. Зотан, табиатни асраш инсониятни асраш, демакдир ва буни бир қонун, ташкилот ёки дастур билангина эмас, фақат чуқур сингдирилган кундалик қадрият даражасида амалга ошириш мумкин.
Атроф-муҳит омилларининг аҳоли саломатлиги ва меҳнат унумдорлигига таъсири ўнлаб йиллар давомида тадқиқот мавзуси бўлиб келган.
Иқтисодий нуқтаи назардан, соғлом аҳоли ва ишчи кучи фаровонлиги меҳнат унумдорлигини оширади, ишчиларнинг вақтинча нофаоллиги билан боғлиқ харажатларни камайтиради ва охир-оқибат аҳолининг молиявий фаровонлигини яхшилайди.
Кўпгина хорижий тадқиқотлар шуни кўрсатадики, ходимларнинг жисмоний ва руҳий саломатлигини яхшилаш молиявий ҳолатга ижобий таъсир қилади. Яхши кайфиятга эга соғлом ходимлар кўпроқ ишчанлик қобилиятига эга бўлиб, қисқа вақт ичида катта ҳажмдаги ишларни бажариши мумкин. Аксинча, ёмон экологик муҳит ва табиат билан уйғунликнинг йўқлиги нафас йўллари (ҳаво сифатининг пастлиги сабабли) ва ичак касалликларининг (сув ва озиқ-овқат сифати пастлиги сабабли) тарқалишига олиб келиши мумкин.
Ушбу таҳлилларни олиб боришда Жаҳон банкининг 169 та мамлакатга оид маълумотларидан фойдаланилди. Бу кўрсаткичлар аҳоли жон бошига CО2 эмиссияси ва РМ2.5 миқдори (м3 га тўғри келувчи микрон ҳажми), сув тақчиллиги ва табиий ўрмонлар (миллион м3) атроф-муҳит шароитлари учун прокси ўзгарувчилар сифатида фойдаланилди.
Регрессия модели натижаларига кўра, нафас йўли касалликлари билан боғлиқ ўлимнинг 10 кишига (100 000 аҳолига) кўпайиши аҳоли жон бошига ЯИМни (2015 йил нархларида) 631,2 долларга камайтиради.
Тавсияларимиз: Атроф-муҳитга сиз ҳам таъсир қилишингиз мумкинлигини ёдда тутинг. Кундалик истеъмолингизни назорат қилинг ва ресурслардан қайта фойдаланишга қаратилган саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватланг.
Шахсий ҳаётингизда: Вақтингизнинг маълум бир қисмини табиат қўйнида ўтказинг, унинг гўзаллигини қадрланг ва ундаги нозик мувозанатни асранг.
Яшил қалқон: нега бизга оддий парклар эмас, айнан дендрология боғлари керак?
🕔15:53, 13.04.2026
✔24
Шаҳарларимиз жадал ривожланиб, янги бино ва иншоотлар кўпаяётган бир пайтда, табиат билан уйғунликни ва ҳаво мусаффолигини сақлаш эҳтиёжи ҳар қачонгидан ҳам ортиб бормоқда. Бундай шароитда бизга шунчаки манзарали кўчатлар эмас, балки шаҳарнинг нафас олишини таъминлайдиган чинакам «ўпка»лар керак.
Батафсил
Чиқиндининг сўнгги манзили – электр
🕔15:53, 13.04.2026
✔30
Маълумки, дунё миқёсида энг долзарб экологик масалалардан бирига айланиб бораётган муаммо бу – чиқиндилар. Таҳлилларга кўра, сўнгги йилларда маиший ва саноат чиқиндиларининг йилдан-йилга ортаётгани ер юзидаги экологик барқарорликка салбий таъсир кўрсатмоқда.
Батафсил
Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган марварид
🕔15:39, 13.04.2026
✔25
Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида жойлашган Сангардак шаршараси табиатнинг бетакрор мўъжизаларидан биридир. Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган оппоқ сув оқими узоқдан ҳам шовуллаб эшитилади. Марвариддек гўё…
Батафсил