Шу йилнинг январь ойи ўрталарида кўпдан бери кутган қор ёғиб қолди. Осмондан тушган қор парчаси ёққани заҳоти эриб кетар эди. Чилчиқ қорнинг изи изғиринга айланиб, бир зумда совуқ салқин эса бошлади.
Эриниб-эриниб ёққан қордан сўнг совуқ уриб қўнғир тус олган буғдойзор далалар бир дамда ажиб бир тусга киргандай бўлди. Табиатнинг ўз қонуниятлари ўзига сиғади, деган билан оналик меҳри, ғайрати қушларга-да ярашаркан. Шунингдек, инсон табиат тилини тушуниб, унинг қонуниятларига бўйсунишни фақат унинг ўзидан ўрганиши зарурдир.
Инимнинг жонзотларнинг тилини тушунадиган ажойиб қўшниси бор. Шуларнинг бир воқеасини хатга солдим.
«Қий-қув»лашган турналар нақ тепадан ўтиб борарди. Оёқларини жуфтлаб олган қушларни улар дарров кўришди. Қизиқсиниб узоқ вақт изидан қараб турган Тўрабойга тўсатдан қўшниси Қиличбой:
– Анов турналарга қара, нимани англадинг? – деди.
Тўрабой қўшни оғасининг юзидан дарров ташвишни сезди.
– Қийқириғи аччиқ экан, шуни билдим, – деди Тўрабой.
– Ортига аланглаб қараган она турнани сездингми?
– Йўқ! Унга эътибор бермабман.
– Бу турна тухум босганда кечроқ босган. Бунинг кўп сабаблари бўлиши мумкин. Менимча, бунинг уяси бузилган ёки тухумларини илон-пилон еб кетган. Ортидан насл қолдириш инстинкти қушларда кучли бўлади. Шунинг учун қайта тухум қўйиб, курклаб босган. Она турна полапонларининг қанотлари қотиб, улғайишини кутиб, бироз ушланиб қолган. Турна бир босганда, беш-олти полапон босади. Энди орқа ёқ – шимол томонда қолса, совқотиб ўлади. Шунинг учун кеч бўлса-да жанубга етайлик, деб учаверган. Изига қарайверганининг сабаби, учиб келаётган полапонларини қайғургани, «Қолиб кетмадими, бари омонми?» деб ташвишланиб кетаётганидан. Ортидан етмаганлари эса ҳар ерда қаноти толиб қулаб тушиб, нобуд бўлади. Энди бу ёғида шу тўда турналар ўлмайди, ўз манзилига оз қолди, – дейди Қиличбой қуш тилига тушиниб.
– Йўл оз қолган, деганингиз нимаси? Қаергача учади бу қушлар? – деб қизиқсиниб сўради Тўрабой.
– Булар ҳозир Қорақалпоғистоннинг Шуманай тумани орқали учиб ўтгач, Туркманистонга қараб учишади. Туркман юрти орқали Эрон, Покистонга бориб, дарё бўйлари, тўқайларга тўш ташлайди. У ерларга етиш учун яна икки-уч кун учиш керак. Булар энди ўлмайди, сабаби, уларга қаҳратон совуқ ҳам тўсиқ бўлолмади. Улар аччиқ изғиринларга чидаб учиб боришяпти.
– Қиличбой оға, ортига қараб учиб келаётганини қандай сездингиз?
– Диққат билан қарасанг, сен ҳам сезасан. Она турна ўз полапонлари учун жавобгар. Учолмай қолган ҳар полапони учун қийқириб, ҳоли қолмай келаётир. Йўл азоби етмагандай полапонларининг озайиб, тўдада учолмай нобуд бўлиши қушга-да оғир.
Бошида эътибор бермай, қўшнисининг сўзларини ёқар-ёқмас тинглаган Тўрабой энди, қушларнинг уддабурон, тадбирли, меҳрли ва ҳушёр бир жонзот эканига тан берди.
– Эсон-омон тезроқ маконига етиб олсин, илоҳим! – дея тилади у.
– Етади, етади. Ахир тумшуғини иссиқ ўлкага тиқиб улгирди. Сибирни босиб, учиб келаётган турналар осойиш бир элга етди, – деди тўлқинланиб Тўрабой ака.
Ҳа, одамзод! Изида урпоқ-насл қолдириш, уни сафга қўшиш, фақат инсониятга эмас, балки қушга, қурт-қумурсқа, ҳайвонот дунёсига ҳам хос бир фазилат экан. Она деган ҳурматли номга эга бўлиш улкан куч-қудрат бағишловчи бир ноёб туйғу бўлиб, бу ҳақда чуқур идрок етишга, ўйлашга ва, албатта улги олишга муносиб экан...
Оралхан САПАРОВА,
Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси
Яшил қалқон: нега бизга оддий парклар эмас, айнан дендрология боғлари керак?
🕔15:53, 13.04.2026
✔24
Шаҳарларимиз жадал ривожланиб, янги бино ва иншоотлар кўпаяётган бир пайтда, табиат билан уйғунликни ва ҳаво мусаффолигини сақлаш эҳтиёжи ҳар қачонгидан ҳам ортиб бормоқда. Бундай шароитда бизга шунчаки манзарали кўчатлар эмас, балки шаҳарнинг нафас олишини таъминлайдиган чинакам «ўпка»лар керак.
Батафсил
Чиқиндининг сўнгги манзили – электр
🕔15:53, 13.04.2026
✔30
Маълумки, дунё миқёсида энг долзарб экологик масалалардан бирига айланиб бораётган муаммо бу – чиқиндилар. Таҳлилларга кўра, сўнгги йилларда маиший ва саноат чиқиндиларининг йилдан-йилга ортаётгани ер юзидаги экологик барқарорликка салбий таъсир кўрсатмоқда.
Батафсил
Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган марварид
🕔15:39, 13.04.2026
✔25
Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида жойлашган Сангардак шаршараси табиатнинг бетакрор мўъжизаларидан биридир. Тоғлар бағридан отилиб чиқаётган оппоқ сув оқими узоқдан ҳам шовуллаб эшитилади. Марвариддек гўё…
Батафсил