Баъзида биргина сўз ҳам кимнидир тўғри йўлга бошлаши мумкин.
Битта сўз, яхши даъват кимнидир қўлидаги чиқиндини йўл четига ташлаб кетишдан, бўшаган елим пакетни машинаси ойнасидан улоқтиришдан қайтариши мумкин. Бир дона кўчат экишга, битта дарахтни асраб қолишга ундайди шу биргина сўз.
Республика Маънавият ва маърифат маркази Пайариқ туман бўлинмаси томонидан туман ҳокимлиги, корхона, ташкилот ва муассасалар ҳамда нодавлат-нотижорат ташкилотларда фаолият юритаётган бир гуруҳ табиатсевар ёшлар иштирокида ўтказилган чорлов шундай номланди. Ушбу Чорлов ўзига хос тарзда, креатив матнлар билан ташкил қилингани жамоатчилик эътиборини тортмоқда.
Ўзбекистон Экологик партияси туман партия ташкилоти ходимлари, фаоллар ва депутатлар ҳам бу чорлов тарғиботда фаол иштирок этишмоқда. Ёшлар билан бирга барча аҳоли қатламлари сидқидилдан бу чорловга қўшилаётгани жуда қувонарлидир.
Унда иштирок этаётган ёшлар аҳоли вакиллари ўртасида экологик масъулиятни кучайтириш, яшил ҳудудлар яратиш ва мавжуд яшил ҳудудлар ҳолатини яхшилаш, яшил масканларни кўпайтириш ва экологик барқарорликни таъминлаш орқали келажак авлодларга тоза ва соғлом муҳит қолдириш, глобал иқлим ўзгаришига қарши курашишни ўз олдига мақсад қилиб қўйишган. Чорлов муносабати билан жойларда «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йили» давлат дастуридан ўрин олган устувор вазифалар жамоатчилик вакилларига етказилмоқда.
ЎЭП Самарқанд вилоят
партия ташкилоти
Ахборот хизмати
Илдизлар омон бўлса...
🕔14:40, 12.03.2026
✔51
Инсон ҳаётидаги бирламчи восита сувдир. Унга инсонларнинг ҳар кун эҳтиёжи тушади. Кўл ҳам инсонларга беминнат хизмат қилади. Сув ҳар қандай нотоза нарсани тозалай олади, ҳар қандай кирни ювиб кеткиза олади. Инсонларнинг ҳам пок ва озода бўлишини таъминлаб беради. Сув инсоннинг танасини покласа, илм инсоннинг қалбини ҳар қандай чиркиндилардан тозалаб, уни поклашга хизмат қилади.
Батафсил
Табиат ва инсон муносабатларининг Теран ифодаси
🕔14:58, 12.02.2026
✔115
Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг «Бобурнома» асари ўзбек мумтоз адабиётининг ноёб дурдоналаридан бири бўлиб, унда тарих, адабиёт, география, этнография, атроф-муҳит ва инсон руҳияти бир-бири билан чамбарчас боғлиқ ҳолда акс этган. Асарнинг энг диққатга сазовор жиҳатларидан бири – табиат ва инсон муносабатларининг чуқур, самимий ва фалсафий талқини.
Батафсил
Олимларимиз тўлиқ биопарчаланадиган плёнка ишлаб чиқди
🕔14:55, 12.02.2026
✔103
Ўзбекистон Фанлар академияси Ўсимлик моддалари кимёси институти олимлари маҳаллий ўсимликларнинг сувда эрувчи полисахаридлари асосида экологик тоза ва тўлиқ биопарчаланадиган плёнкалар олишнинг янги оптимал рецептурасини ишлаб чиқди.
Батафсил