Иқлим      Бош саҳифа

Жиддий хавф қушлар учун қулай муҳитга таҳдид солмоқда

«Зарафшон» миллий табиат боғи Ўзбекистоннинг қушлар яшаши учун энг қулай ҳудудлари рўйхатига киритилган. Аммо бу ҳудуднинг қушлар учун чинакам шундай масканга айланиши шу атрофда яшовчи қишлоқ аҳолисининг экологик ҳолатига, экологик маданиятига боғлиқ.

Жиддий хавф қушлар учун қулай муҳитга таҳдид солмоқда

Бирон бир ҳудуднинг кичик экологик муаммоси бошқа ҳудудларга ҳам таъсир қилмайди, деб айтиб бўлмайди. Сабаби, оқава сув орқали, об-ҳаво орқали экотизимлар айланма ҳаракатда бўлади. Афсуски, «Зарафшон» миллий боғи атрофида яшовчи маҳаллий аҳоли мунтазам равишда боғ ҳудудига чиқиндиларни олиб келиб ташламоқда. Бу тупроқнинг, ўсимликларнинг, дарёдаги сувнинг ифлосланишига олиб келади. Ташланган ҳар хил қаттиқ маиший, суюқ чиқиндиларнинг бир қисмини ўт билан бирга истеъмол қиладиган ҳайвонлар ва қушларга жиддий зарар бериши мумкин. Бир сўз билан айтганда, «Зарафшон» миллий табиат боғига ташланаётган чиқиндилар экологик муҳит учун жиддий хавф туғдирмоқда.

Бу нохуш, кўнгилни хира қиладиган ишларнинг олдини олиш, аҳолининг экологик маданиятини ошириш мақсадида боғ илмий ходимлари «Найман», «Олмазор» маҳаллалари ҳудудидаги Бешкапа, Дўрмон, Ўроқли, Ертешар, Карапчи қишлоқлари аҳолиси ва ҳудуддаги мактаб ўқувчилари билан биргаликда тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Тумандаги «Тоза ҳудуд» ДУК корхонаси ходимларини, маҳалла ва қишлоқ оқсоқолларини жалб қилган ҳолда, аҳоли билан чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш бўйича шартномалар тузиб муаммонинг ечимини топиш бўйича тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Аҳолига чиқиндилар ма­саласига тўғри ёшдашув кўникмасини шакллантириш мақсадида хорижий давлатлар тажрибаси мисол тариқасида тушунтирилмоқда. Мисол учун, Швейцарияда чиқинди полигонлари йўқлиги бу давлатда аҳолининг чиқиндиларни тўғри утилизация қилиш кўникмасига эга эканини яққол кўрсатиб туради. Қаттиқ ва саноат чиқиндилари иккиламчи маҳсулот сифатида қайта ишланади. Биологик чиқиндилар эса, ерга ўғит сифатида ишлатилади. Биз ҳам мактаб ўқув дастурига экология фанини киритиб, болаларни атроф-муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлиш, она табиатни севиш, инсон ва табиат муносабатида экологик маданиятни ўргатсак, она табиатга нотўғри ёндашув ҳамда броконьерликнинг олдини олишимиз мумкин бўлар эди.

Таъкидлаш керакки, Конституциямизда фуқаролар атроф табиий муҳитга эҳтиёткорона муносабатда бўлишга мажбур экани, ер, ер ости бойликлари, сув, ўсимлик ва ҳайвонот дунёси ҳамда бошқа табиий ресурслар умуммиллий бойлик сифатида қаралиши, улардан оқилона фойдаланиш зарурлиги алоҳида белгилаб қўйилган. Улар давлат муҳофазасига олингани бежиз эмас. Бу борада қилинаётган тушунтиришлар, тарғибот тадбирлари, мактаб ўқувчилари ўртасидаги экологик билимлар келажакда ижобий таъсирини кўрсатади, деган умиддамиз.

 

Эркин ХОЛМАНОВ,

«Зарафшон» миллий табиат боғи

директор ўринбосари




Ўхшаш мақолалар

Булутларни «бўйсундириш»  ва ёмғир суви:  Сув танқислигига осон ечим

Булутларни «бўйсундириш» ва ёмғир суви:  Сув танқислигига осон ечим

🕔15:57, 21.05.2026 ✔38

Ҳозирги кунда табиий жараёнларни илмий асосланган равишда бошқариш ғояси илмий доираларда тобора кенг муҳокама қилинмоқда. Ана шундай инновацион йўналишлардан бири сунъий ёмғир технологияси ҳисобланади.

Батафсил
Иқлим ўзгариши  янги офис маданиятини талаб қилмоқда

Иқлим ўзгариши янги офис маданиятини талаб қилмоқда

🕔15:49, 21.05.2026 ✔36

Сўнгги йилларда иқлим ўзгариши, иссиқ ҳарорат ва энергия ресурсларига бўлган босим дунё давлатларини кундалик ҳаётдаги майда деталларгача қайта кўриб чиқишга мажбур қилмоқда. Энди экологик ёндашув фақат катта заводлар ёки қайта тикланувчи энергия лойиҳалари билан чекланмайди. Айрим мамлакатлар энергияни тежашни ҳатто офис маданияти ва кийиниш услубидан бошлаяпти.

Батафсил
Атмосфера  ҳавосининг  ифлосланиши:  энди эътиборсиз  қолдириб бўлмайди

Атмосфера ҳавосининг ифлосланиши: энди эътиборсиз қолдириб бўлмайди

🕔15:42, 15.05.2026 ✔72

Ҳаво – инсон ҳаёти учун энг муҳим неъматлардан бири. Бироқ биз унинг қадрини кўпинча муаммо пайдо бўлганда англаймиз. Сўнгги йилларда атмосфера ҳавосининг ифлосланиши нафақат экологлар ёки мутахассислар, балки ҳар бир фуқарони ташвишга солаётган жиддий масалага айланди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар